Мавзу. ЎЗбекистон республикаси адлия органлари ва муассасалари
Адлия вазирлиги функциялари
Download 46.62 Kb.
|
9-мавзу Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 та ҳуқуқий портал
- Аdvice.uz (e-maslahat.uz)
- “Bolahuquqlari.uz”
Адлия вазирлиги функциялари:
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади; давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилади; давлат органлари ва ташкилотларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилади ва умумлаштиради, уларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлайди; фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради; инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принципларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга оширади; инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мониторинг натижаларини ўрганади; фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради. 1997 йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ЎзбекистонРеспубликаси Адлия вазирлиги тизимида фуқароларнинг қонунчиликнингбузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармасини тузиш тўғрисида”ги, 1997 йил 21 июлда “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги қошида юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”, 1997 йил 22 июлда "Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини ташкил қилиш ва ҳуқуқий адабиётларни аҳолига етказиб беришни йўлга қўйиш тўғрисида " қарорлар қабул қилинди. Ҳуқуқий тарғиботда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга хизмат қилувчи 5 та ҳуқуқий портал ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда ушбу порталлар аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан: – Буюк Британиянинг тажрибаси асосида яратилган, турли ҳаётий ҳолатлар бўйича Аdvice.uz (e-maslahat.uz) ҳуқуқий портали; – барча ҳуқуқий сайт ва нашрларни ягона порталга бирлаштирган Миллий ҳуқуқий интернет портали; – ёш болалар учун яратилган “Bolahuquqlari.uz” электрон; – аҳолига ҳуқуқий ахборотларни таҳлилий тарзда етказишга қаратилган hudud24.uz янгиликлар веб-сайтидир . Адлия вазирлиги ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тарғиботни амалга оширишда мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Download 46.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling