Мавзу№1: кириш. КЎприклар ва транспорт тоннеллари техник диагностикасининг мақсад, вазифа ва усуллари
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq1-маъруза (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иншоотлар диагностикасининг умумий усуллари
МАВЗУ№1:КИРИШ. КЎПРИКЛАР ВА ТРАНСПОРТ ТОННЕЛЛАРИ ТЕХНИК ДИАГНОСТИКАСИНИНГ МАҚСАД, ВАЗИФА ВА УСУЛЛАРИ. РЕЖА: Транспорт иншоотлари конструкцияларини текширишнинг асосий мақсади Иншоотлар диагностикасининг умумий усуллари. 1 2 Ҳар қандай иншоотни текширишнинг мақсади – бу унинг конструктив ва эксплуатацион тавсифларини ва ишлайдиган объектларни, уларнинг элементлари ва материалларининг ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичларни сифатли ҳамда миқдорий баҳолашга мўлжалланган усул ва воситаларни ишлаб чиқиш ва улардан кейинчалик техник талабларга мувофиқ фойдаланиш бўйича тавсияномалар тузишдир. Транспорт иншоотлари конструкцияларини текширишнинг асосий мақсади – конструкциянинг ҳақиқий техник ҳолатини, унинг ҳозирги даврдаги ҳисобий юкни қабул қила олиш қобилиятини аниқлаш ва транспорт иншоотларидан нормал фойдаланишни таъминлашдан иборат. Текшириш жараёнида конструкция ёриқлари, лойиҳадан ва амалда бўлган меъёр ҳамда техник талаблардан чекиниш ҳоллари аниқланади, шунингдек реал юк остида конструкциянинг иш фаолияти аниқланади. Текшириш натижасида яна маълум бир конструкциялар, узеллар ва бутун иншоотнинг физик (жисмоний) эскириши, авария ёки фойдаланишда вужудга келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланади. Текшириш вазифасига транспорт иншоотларини реконструкция қилиш орқали янги энг мақбул юк ва фойдаланиш усулини топиш ҳам кириши мумкин. Агарда текшириш авария ҳолатидан сўнг амалга оширилса, у ҳолда унинг сабаблари, транспорт иншоотларини ёки унинг маълум бир қисмини тиклаш мақсадга мувофиқлиги таҳлил қилинади. Транспорт иншоотларининг бозор баҳоси аниқланганда конструкция эскиришини ва бошланғич қиймати камайишини, қилиниши лозим бўлган таъмирлаш харажатлари ва носозликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатларни аниқлаш учун бутун транспорт иншоотлари ва конструкция бўйича текшириш амалга оширилади. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling