Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИЧИМА (РRURIGО)
АТОПИК ДЕРМАТИТ
Атопик дерматит мультифакториал ирсий касаллик булиб, болалар дерматологиясида кенгтаркалган дерматоз хисобланади. Этиологияси ва патогенез и. Касалликнинг келиб чикишида беморнинг ёшлигида утказган касалликлари болалар экземаси, диатези, шунингдек якин кариндошларида аллергик холатлар ёки хасталикларининг (аллергик ринит, бронхиал астма, экзема ва бошкалар) бор-йуклигини аниклаш катта аха-миятга эга. Кукрак ёшида ва илк болалик даврида меъда-ичак системаси хасталиклари (овкат хазмининг бузилиши, ферментопатия, дисбактериоз, витаминлар ва оксил моддаларининг ёмон сурилиши), шунингдек ёши каттарок болаларда эса — психоэмоционал чарчаш, стресс ва бошкалар атопик дерматитга сабаб булувчи омиллардир. Баъзи олимлар атопик дерматит нейродермитнинг бир куриниши десалар, бошкалари эса хар бири узича мустакил касаллик деган фикрдалар. Ленин болаликда атопик дерматитни бошидан утказганларда, кейинчалик нейродермитга хос клиник куриниш намоён булганлиги купчиликка маълум. Клиникаси. Касаллик асосан юз (куз ва огиз атрофида), буйин, тирсак ва тизза ости букулмаларида учрайди. Патологик учокларда эритема- сквамоз, фолликуляр папулалар, везикулёз, эрозия, пустлок, тангачалар кузга ташланади, бу элементлар асосан лихенификацияга учраган терида жойлашади. Шу билан бирга терининг аналогик клиник куринишини тана-нинг бошка сохаларида хам учратиш мумкин. Терининг курук булиши ва кучли кичишиши атопик дерматитга хос булиб, купинча асосий учоклар иккиламчи инфекция билан асоратланади. Давоси. Нейродермит ва болалар экземасини даволашга ухшаш. Тажрибаларни курсатишича атопик дерматитни даволашда задитен яхши наф беради. КИЧИМА (РRURIGО) Кичима касаллигининг бир неча хили маълум: болалар кичимаси (ргurigо infantum), катталар кичимаси (ргurigо adultorum), тугунли кичима (ргиг!^о поularis), Гебра кичимаси (ргurigо НеЬгае). Болалар кичимаси. Бу касалликни биринчи Willап ва Ваtеmап урганишиб, уни строфулюс деб атаганлар. Касаллик 6 ойликдан 3—4 ёшгача булган болаларда учрайди. Патологик жа-раён хадеганда тузалавермаса, болалар кичимаси Гебранинг классик кичимасига айланиши мумкин. Купчилик олимлар болалар кичимасини болалар э ш а к е м и деб хам атайдилар. Этиологияси. Болалар кичимасини келтириб чикарувчи омиллар болалар экземасидаги омиллардан фарк. килмайди. Болалар кичимаси купрок, экссудатив диатез билан огрийдиган болаларда (баъзан, болаликда тошган эшакем кейинчалик кичимага айланади) кузатилади. Гижжалар борлиги, нотугри овкатланиш ёки болани сунъий сут махсулотлари билан бокиш, баъзи овкат моддалари (тухум, шоколад) ни кутара олмаслик туфайли овкат хазмининг бузилиши касалликка сабаб булади. Клиникаси. Дастлаб терида каварчиклар хосил булади. Талайгина каварчикларнинг кок уртасида катталиги тугногич бошидек келадиган, берк, жуда кичишиб турадиган тугунчалар пайдо булади. Тугунчалар юзида пуфакчалар вужудга келади. Тугунчалар оч кизил, майда, конуссимон, каттик консистенцияли булади. Каварчиклар одатда тез йуколиб кетади, тугунчалар эса узокрок сакланиб туради. Тошмалар кул ва оёкларнинг ёзилувчи юзаларида, думбада пайдо булади. Баданнинг каттик кичишиб туриши болаларнинг уйкуси билан иштахасини бузади, улар инжик булиб колади. Бадан терисининг кашланиб тирналиши окибатида иккиламчи пиодермия кушилиши мумкин. Бунда касаллик сурункали давом зтади. Вактида даво килинмайдиган булса, у катталар кичимасига ёки диффуз нейродермитга айланиб кетиши мумкин. Гистопатологияси. Касаллик бошланишида теридаги узгаришлар эшакемдаги узгаришлардан деярли фарк килмайди. Кейинчалик дермоэпидермал тугунча хосил булади, уни серозли папула деб хам аталади. Кон томирлар атрофидаги инфильтратда лимфоцит, гистиоцит ва зозинофиллар булади; папилломатоз, спонтиоз ва эпидермис ичида пуфакчалар хосил булиши кузатилади. Давоси. Даволаш асосини пархез билан даволаш ташкил килади; тухум, асал, шоколад, конфет, шур ва ковурилган овкатлар берилмайди. Овкат асосан сабзавот (сабзи, карам, нухат) ва мевалардан иборат булиши керак. Сут махсулотлари: ацидофилин, кефир тавсия этилади. Овкатда ёг, углеводлар микдори кам, витаминлар (А, В, С) эса куп булиши зарур, Касалликни юзага келтирувчи омиллардан бири булган гижжани ва сурункали инфекция учокларини йукотиш лозим. Беморлардаги ута сезувчанлик холатини камайтириш максадида антигистамин ва нейролептик дориларни куллаш максадга мувофик. Касаллик огиррок кечганида кортикостероид дорилар буюрилади. Махаллий даво сифатида, 1% ли димедрол, анестезин ва кортикостерондли малхамлар тавсия этилади. Касаллик асорат берса, у холда анилин буёклар эритмаси, таркибида антибиотик булган малхамлар суртилади. Катталар кичимаси. Кул ва оёкларнинг ёзилувчи юзалари, бел, корин, думба соха териси кичишиб тугунчали тошмалар тошади. Папулалар терида сочилган холда жойлашиб, уларнинг купчилиги конаб котиб колган пустлар билан копланиб туради тугунчалар каттик кичишади, улар йуколиб кетганидан кейин баъзан чандикчалар колади. Теридаги баъзи элементлар купчиб каварчикка ухшаб кетади. Купинча касаллик иккиламчи инфекция билан мураккаблашади. Кичимада хам нейро-дермитдагидек беморларнинг умумий ахволи узгариб асабий холат вужудга келади. Касаллик сурункали кечади. Даволаш нейродермитни даволашга ухшаш. Тугунли кичима. Бу касалликни биринчи марта Нагdаwау 1880 йили таърифлаган. Этиология ва патогенези номаълум. Баъзи олимлар касалликнинг келиб чикишига жинсий безлар фаолиятининг бузилиши сабаб булади десалар, бошкалари тугунли кичима патогенезида организмнинг интоксикацияси мухим роль уйнайди деган фикрдалар. Лекин, нерв ва меъда-ичак системаси фаолиятининг бузилиши хам шу касалликнинг келиб чикиши ва ривожланишига таъсир этади. Хашаротлар (чивин ва бурга, кандала) нинг чакиши хам касалликка сабаб булиши мумкин. Клиникаси. Катталиги 7—13 мм келадиган яримшарсимон каттик тугунлар ва тугунчалар тошади; тугунлар ёнгокдек ёки ундан хам катта булиши мумкин. Касаллик кучли кичишиш билан кечади. Баъзан тошмалар уз холича ёки бир-бири билан кушилиб, хийлагина жойни эгаллаши ва гипертрофияга учраши кузатилади. Тугунлар гипертрофияланиши ёки узок вактгача сакланиб колиши хам мумкин. Гистопатологияси. Асосан мугуз, баъзан эса донадор каватнинг калинлашуви, дермада аник акантоз, турсимон каватда лимфоцит, фибробласт, гистиоцитлардан иборат инфильтрация кузатилади. Инфильтрат марказида коллаген ва эластик толалар йуклиги, нерв толасининг гиперплазияси, шван кобигининг калинлашгани яккол куриниб туради. Давоси. Тугунлар ёнига ва остига стероидли зритмалар, метилен кукининг 25% ва новокаиннинг 1—2% ли эритмаси юборилади. Тугунларни йукотиш максадида суюк азот, карбонат кислота, диатермокоагулянтлар ишлатилади; десенсибилизацияловчи ва антигистамин дорилар буюрилади. Махаллий даво кортикостероидли ёки сурилтирувчи (нафталан, ихтиол, ДАС) малхамларни куйишдан иборат. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling