Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet25/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Этиологияси ва патогенези . касаллик асосида организмнинг турли таъсиротларга ўта сезувчан бўлиб қолиши ётади.касалликни келтириб чиқарувчи омиллар экзоген (кимёвий, меҳаник, физик, дори-дармонлар, озиқ-овқатлар) ва эндоген (ички органлар потологияси- меъда-ичак, жигар, нерв системаси ишлаш фаолиятларининг бузулиши) бўлиши мумкин. Эндоген ва экзоген омиллар таъсирида организмда гистамин , серотонин ва бошқа биологик актив моддалар миқдори ортади, натижада бу моддалар капилярларни кенгайтириб, уларнинг ўзгарувчанлик хусусиятини оширади ва дерманинг сўрғич қавтида ўткир шиш ҳолатини вужудга келтиради. Гтистомин ва бошқа биоактив моддалар асосан басофил хужайраларда жойлашиб, улар протеаз ферментлар активлиги ошганда хужайралардан ажралибчиқади. Протеаза ферментининг активлиги антитело- антиген реакцияси натижасида ошади.
Клиникаси. Клиник кечишига кўра эшакемнинг ўткир, сурункали рецидив ва турғун тугунчали хиллари фарқ қилинади.
Ўткир эшакем. Бирдан бемор танасига қаварчиқлар тошиши ва кучли қичиш билан бошланади. Қаварчиқлар тери дамидан кўтарилиб туради ва пушти қизил рангда, шакли юмалоқ ёки чўзинчоқ бўлиши мумкин, баъзан улар бир-бири билан қўшилвиб ҳар хил шаклга киради. Бунда беморнинг умумий ахволи ўзгаради, тана ҳарорати кўтарилади, дармонсизлик, меъда- ичак фаолиятининг бузилиши, “эшакемли лихоратка” кузатилади. Эшакем баданнинг турли қисмида тошиши мумкин. Тошмалар кўпинча хиқилдоқ, ҳалқум ва бошқа соҳа шиллиқ қаватларида ҳам пайдо бўлиши мумкин, бунда шу жойлар шишиб, нафас олиш ва ютиш қийинлашади. Бир неча соатдан кейин эшакем батамом йўқолади, баъзан қайталаниб туради.
Квинкнинг ўткир чегараланган шиши (ангионевротик шиш) – ўткир эшакемнинг бир хили бўлиб, терида тери ости клетчаткасида ёки жинсий аъзоларда чегараланган шиш пайдо бўлиши билан ифодаланади. Тери дағал, эластик , оқиш ёки пушти рангда бўлади. Беморлар қичишишга шикоят қилмасликлари ҳам мумкин. Бу кўпинча оддий эшаккем билан бирга кечади. Квинкнинг чегараланган шишиши хавфлироқ бўлиб, унинг хиқилдоқдаги тошмалари стеноз ёки асфиксия сабаб бўлиши мумкин.
Сурункали қайталаниб турувчи эшакемда тошмалар сони кўп бўлмайди, лекин улар бир неча ой ёки йиллаб давом этади. Эшакемнинг бу тури сурункали инфекцион ўчоқлар туфайли вужудга келади. Тошмалар тошганда беморнинг умумий ахволи ўзгаради бош оғриғи , кўнгил айниш, қусиш ва диаррея ҳолатлари шунингдек қонда эозенофилия ва тромбоцитопения кузатилади.
Турғун тугунчали эшакем бемор терисидаги қаварчиқли тошмаларнинг узоқ туриши ва папулаларга айланиши оқибатида вужудга келади. Бунда теридаги чегаралангган шиш ўрнини аста-секин лимфоцитлардан иборат инфильтрад эгаллайди ва гипер кератоз, акантоз жараёни кузатилади. Тошмалар асоасан қўл ва оёқнинг ёзувчи соҳаларига тошиб, қизғиш қўнғир рангда бўлади.
Қуёш тасирида вужудга келадиган эшакем – фотодерматозлар гуруҳига мансуб бўлган ,асосан жигар хасталиги ва порфирин модда алмашинуви бузилган ҳамда қуёш нурига нисбатан ўта сезувчан кишиларда учрайди. Касаллик баҳор ва ёз ойларида баданнинг қуёш нури тушиб турадиган очиқ жойларида учрайди.
Гистопаталогияси . ўткир яллиғланиш жараёни билан ифодаланади . Эпидермисда хужайралар орасида шиш . дерманинг сўрғич қаватида эса – сероз суюқликнинг тўпланиши, бириктирувчи тўқиманинг мўртлашуви, томирлар атрофида эозинофин, лимфосит гистиоситлардан иборат инфильтрат кузатилади.
Давоси. Биринчи галда касалликни келтири чиқарган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш зарур. Гипосенсибилизацияловчи, антигистомин ва тинчлантиирувчи дорилар тавсия этилади , оғирроқ ҳолларда стероидли препаратлар ичиш буюрилади. Ўткир эшакемида сурги , тозаловчи ҳуқна қилиш,сийдик ҳайдовчи дорилар бериш мақсадга мувофиқ маҳаллий даво сифатида сув қўрғошинли паста, чайқатмалар, гормонал малҳам ва керемлар ишлатилади. Беморларга пархез қилиш тавсия этилади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling