Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кератомикозлар
- Ранг-баранг ёки кепаксимон темиратки
- Э Р И Т Р А З М А.
- ДЕРМАТОМИКОЗЛАР.
Маъруза № 3
Тери ва замбуруғли инфекциялар. Замбуруғ касалликларининг таснифи. Замбуруғ ташувчанлик. Кератомикозлар,дерматомикозлар, кандидозлар. Лаборатор усуллар ёрдамида текшириш, даволаш, диспансеризацияси. Замбуруғ касалликларининг ўсимлик паразитларига мансуб замбуруғлар қўзғатади. Улар ҳавода, тупроқда, ўт ва сув ҳавзаси атрофида ноактив ҳаёт кечиради. Аммо бошқа шароитларда, масалан, одам ёки ҳайвон терисига тушганда касаллик келтириб чиқаради. Ҳозирда замбуруғларнинг 100.000 дан ортиқ хили маълум бўлиб, улардан 500 тага яқини одам ва ҳайвонлар учун патоген ҳисобланади, яъни касаллик чақиради. Паразит замбуруғлар келтириб чиқарган тери касалликларини-дерматомикозлар (грекча дерма-тери, микоз-замбуруғ) дейилади, замбуруғлар эса дерматофитлар (phyton-ўсимлик) деб аталади. Патоген замбуруғлар гуруҳини ипсимон замбуруғлар (дерматофитлар) ташкил этиб, улар ипсимон мицелиялар ва споралар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Замбуруғли касалликлар юқумли бўлиб, тез тарқалади, айниқса улар болалар ўртасида тез-тез учрайди. Касаллик бемордан ёки касал ҳайвондан одамга ўтади. Касаллик асосан бемор билан бевосита мулоқотда булганда ёки унинг зарарланган буюмларидан фойдаланганда юқади. Касаллик пайдо қилувчи замбуруғларнинг яна бир гуруҳини ачитқисимон замбуруғлар ташкил қилади. Улар Candida туркумига мансуб бўлиб, споралар ҳосил қилмай куртакланиш йўли билан кўпаяди. Ачитқисимон замбуруғлар псевдомицелиярлар ҳосил қилишга мойил. Бу замбуруғларнинг candida albikans тури патоген ҳисобланади. Кандида замбуруғлари табиатда кенг тарқалган. Улар мева ва сабзавот, сут маҳсулотлари, шунингдек одам ва ҳайвон териси ҳамда шиллиқ қаватларида сапрофит ҳолда яшайди. Фақат муайян шароитларда улар кандидозлар деб аталувчи ўзига хос касалликни келтириб чиқаради. Ҳозирги кунда дерматологлар томонидан қуйидаги классификациядан фойдаланилади (Н.Д.Шеклаков, 1978 й). Кератомикозлар ранг-баранг темиратки Эритразма II. Дерматомикозлар 1. чов эпидермофитияси 2. Оёқ панжаси эпидермофитияси 3. Рубромикоз 4. Трихофития 5. Микроспория 6. Фавус III. Кандидоз IV. Чуқур микозлар. Кератомикозлар. Касаллик тери мугуз қаватининг зарарланиши ҳамда яллиғланишсиз кечиши билан ифодаланади. Кератомикозларга ранг-баранг ёки кепаксимон темиратки ва эритразма киради. Ранг-баранг ёки кепаксимон темиратки. Ранг-баранг ёки кепаксимон темиратки – терининг яллиғланишига даҳли бўлмаган юза инфекциясидир. Қўзғатувчиси Pityrosporum orbicilarus (Microsporum furfur) терининг мугуз қаватида жойлашиб, кўп терлайдиган ва терининг кимёвий таркиби ўзгариб турадиган кишиларда тез кўпаяди. Клиникаси. Кўкрак, орқа, бўйин, камдан-кам ҳолларда оёқ-қўлларда, қоринда, бошнинг сочли қисмида кескин чегараланган ва турли шакл ва катта-кичикликдаги жигарранг доғлар юзага келади. Булар периферияга қараб ўсиб бир-бирига қўшилишга мойил бўлади ва ғалати шакл ҳосил қилади. Доғлар ранги ҳар хил: пушти сариқдан тўқ қўнғиргача, кўпинча сутли кофе рангида бўлади. Доғлар юзаси кўзга сал илғайдиган кепаксимон тангачалар билан қопланади: субъектив сезгилар деярли бўлмайди, аҳён-аҳёнда бадан сал қичиши мумкин. Касаллик бир неча ой ёки йиллаб давом этади. Замбуруғ сочларга зарар етказмайди, лекин кўпинча бошнинг сочли қисми терисини шикастлайди. Диагнози. Доғлар ва улар атрофидаги соғлом терига йод суртилади, бунда унинг юзасидаги тангачалар йодни кўпроқ сингдиради, шунинг учун шикастланган жойда йод ранги соғлом жойга қраганда тўқроқ бўлиб қолади. Бошнинг сочли қисмини люминесцент лампаси (ВУД лампаси) орқали кўрилганда, доғлар юзаси қўнғир рангда товланади. Яллиғланишсиз сал пўст ташлаб турадиган ҳар-хил катталикдаги қўнғир-жигарранг доғлар ва лаборатория текширувларига асосланиб диагноз қўйилади. Гистопатологияси. Терининг мугуз қаватида кўплаб замбуруғлар топилади. Яллиғланиш бўлмайди. Давоси. Мугуз қаватнинг замбуруғлар ўрнашиб олган юза қисмини кўчириб тушириш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун зарарланган жойларга ҳар куни яшил совун, Вильксон мази, 10 % ли салицилат спирти эритмаси, 10-20 % ли олтингугурт мойи, 10 % ли олтингугурт ва 5 % ли салицилат мойи аралашмаси суртилади. Шунингдек бир ҳафта мобайнида 60 % ли гипосульфит эритмаси ва 6 % ли хлорид кислота эритмасини кетма-кет суртиш яхши натижа беради (Демьянович методи). Касаллик қайталамаслиги учун даволанган жойларни бир неча ҳафта мобайнида кунига бир маҳал 2 % ли салицилат спирти билан артиб туриш тавсия этилади, ламизил малҳами 2 ҳафта давомида кунига 1-2 маҳал суртилади. Кепаксимон темиратки доғлари қуёш нури таъсирида йўқолиб кетиши мумкин. Э Р И Т Р А З М А. Қўзғатувчиси – Corynebacterium minutissimum замбуруғи. Сўнгги йилларда эритразмани коринобактериялар қўзғатади деб, уни псевдомикозлар қаторига киритилмоқда. Эритразма терининг кўп учрайдиган замбуруғли касаллиги бўлиб, аксарият эркакларнинг тери бурмаларида учрайди. Клиникаси. Сон ёрғоқ вурмасида сон терисида култикда аёлларда еса сут безлари остида кизил жигарранг тусли кескин ажралиб турадиган доглар пайдо булади баъзан бу доғлар оёк панжаси оркасида хам кузатилади. Улар бир-бирига кушилиб шаклан фестонларга ухшаб кетадиган катта-кичик учокларни хосил килади.доғларнинг юзи сал пуст ташлаб туради бадан бир оз кичийди купинча субъектив сезгилар булмайди терлаш натижасида баъзан яллиғланиш жараёни кушилади зарарланган жой кизариб шишиб туради ва пуфакчалар пайдо булади . Диагнози.люминесцент лампа оркали каралганда касаллик учоклари ғишт ранг кизил булиб товланади.Клиник куриниши ва лабаратория маълумотларига асосланиб диагноз қуйилади. Давоси. Худди кепаксимон темираткидагидек пуст туширадиган ва дезинфекцияловчи моддалар буюрилади. Бунинг учун 2 % ли йод эритмаси, нитрофунгин ва 5 % ли эритромицин малҳами қўлланилади. Кейинчалик касаллик қайталамаслигининг олдини олиш учун 2 % ли салициллат спирти билан артиб туриш тавсия этилади. ДЕРМАТОМИКОЗЛАР. Дерматомикозлар эпидермис, дерма ва тери ҳосилалари (соч, тирноқ)нинг зарарланиши билан кечади. ЧОВ ЭПИДЕРМОФИТИЯСИ. Касалликни Epidermophiton ingiunale (flaccosum) замбуруғи пайдо қилади. Кўпроқ эркаклар касалланади. Клиникаси. Соннинг ички юзасида катталиги тангадек келадиган пушти қизил рангли доғлар пайдо бўлади. Доғларнинг чети тери сатҳидан болишга ўхшаб кўтарилиб туради, уларнинг юзасида майда-майда пуфакчалар, пустулалар бўлиб, марказида эса кепаксимон тангачалар кўринади. Доғлар йирик ўчоқлар ҳосил қилиб, бир-бири билан қўшилиб кетишга мойил бўлади. Улар периферия томон ўса бориб, ўртаси оқара бошлайди ва ҳалқасимон ёки маржон шаклини ҳосил қилади. Беморни бадан қичишиши ва баъзан оғриқ безовта қилади. Бу касаллик одатда касалхона ва рўзғор буюмлари (ички кийим, мачалка, клеёнка, термометр, таг тувак)дан фойдаланганда (агар улар тўла дезинфекция қилинмаган ёки ўлда-жўлда қилинган бўлса) юқади. Диагнози. Касалликнинг клиник манзараси ва ўчоқлардан олинган қирма, микроскоп остида текширилганда, унда мицелий ипларининг топилиши ҳамда у Сабуро озиқ муҳитига экилганда замбуруғ культураси ўсиши диагноз қўйишда муҳим роль ўйнайди. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling