Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
Ички қулокнинг зарарланиши.
Касаллик тез ривожланади. Ҳар иккила қулоқ касалланади. Беморнинг қулоқларида тўсатдан шовқин пайдо бўлади. Эшитиш қобилияти кескин пасаяди. Айрим пайтларда кар бўлиб қолади. Беморнинг боши айланиши мумкин. Даволаш анча қийин. Юқори жағдаги тишлар медиал курак тишлар шаклини характерли ўзгаришига Гетчинсон тишлари дейилади. Уларнинг асоси кенг бўлиб, бош чаккаси тор бўлади, кўпинча қийшиқ ўсади. Қиличсимон болдирлар – туғма кечки заҳмда кўп учрайди. Болдир эгилиб, дўппайиб олдинга чиқади, қилич шаклини эгаллайди. Бу ҳодиса беморларнинг остеохондрит билан касалланганда пайдо бўлади. Катта болдир суягининг олдинги юзаси қалинлашади, ғадир-будир бўлиб қолади, унинг қирраси текисланади. Актив аломатлари бўлмаган туғма кечки заҳм, туғма яширин зағм деб айтилади. Туғма кечки заҳмда асосан уларнинг суяклари, тишларида қатор ўзгаришлар бўлади. Бу ўзгаришларга заҳм дифтрофиялари дейилади. Буларга ўнг ўмров суягини тўш суягига ёпишадиган жойини қалинлашиши тўш суягида ханжарсимон ўсиқнинг бўлмаслиги бош суяги шаклининг ўзгариши, қаттиқ танглайни торайиши ва баланд бўлиши, тишларнинг қинғир-қийшиқ жойлашиши, эгри-бугри бўлиши ва бошқа дистрофик ўзгаришлар киради. Туғма кечки заҳм билан оғриган беморлардан аксарият нерв системаси ҳам зарарланади. Кўп пайтларда беморлар ақлий жиҳатдан ривожланмай қолади. ОРТТИРИЛГАН ИММУН ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ (О И Т С) ОИТС ўта хавфли касаллик бўлиб, уни ретровирус гуруҳига мансуб вирус қўзғатади. Хорижий адабиётларда ОИТСни “Aguired immunodeficincy syndrom – (AIDS)” русчада “Синдром приобретенного иммунодефицита (СПИД)” деб юритилади. Одамлардаги иммун танқислик вируси (ОИТВ)ни организмнинг хужайралари ва барча биологик суюқликларида (қон, сперма, сўлак, кўз ёши, тер, аёллар сути ва бошқалар) аниқлаш мумкин. ОИТВ организмга жинсий алоқа, парентерал муолажалар (ностерил игна, шприц ва бошқа асбоб ускуналарни қўллаш), аъзо ва тўқималарини кўчириб ўтказиш (трансплантация) вақтида юқади. ОИТС билан оғриган беморларнинг купчилигини гомо ва бисексуаллар (ўз жинси ва бошқа жинсдагилар билан жинсий алоқа қилувчилар), фоҳишалар, наркоманлар (гиёҳвандлар), шу касалликни қўзғатувчи вирус билан зарарланган донорлардан қон ва унинг маҳсулотларини қабул қилган шахслар – реципиентлар ва бошқалар ташкил этади. Организмга кирган ОИТВ лимфоцитларнинг функционал активлигини пасайтириб, лимфопения ва иммун системаси танқислигига олиб келади. Касаллик бошланганда беморнинг тинкаси қуриб, кечаси терлайди, жуда озиб кетади, иситмалайди ва турли касаллик аломатлари намоён бўлади. ОИТСнинг клиник жиҳатдан бир неча шакллари мавжуд. ОИТС билан оғриган беморларнинг тери ва шиллиқ қаватларида ҳам ўзига хос клиник белгилар намоён бўлади. Уларда Капоши саркомаси, замбуруғли, вирусли, пиодермияли ҳамда себореяли дерматит ва бошқа тери касалликлари учрайди. ОИТС билан оғриган беморларнинг 30-35 % ида Капоши саркомаси кузатилади; унинг висцерал ва дермал хиллари тафовут қилинади. Висцерал хилида касаллик ички аъзоларнинг (асосан меъда-ичак) шикастланиши билан бошланади ва кейинчалик оғиз шиллиқ қавати (қаттиқ танглай) ҳамда жинсий аъзоларга тўқ қизил рангли тугунчалар тошади, уларнинг устида аниқ чегараланган петехия ва телеангиэктазиялар кузатилади. Касалликнинг дермал хилида аввал тери (тананинг юқориги қисми, бош, бўйин) ва шиллиқ қаватларга (кўз, оғиз, бурун) оч пушти рангли доғ ва тугунчалар тошади; улар аста-секин катталашиб қизил-кўкимтир рангга киради. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling