Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


П У С Т У Л А Л И С И Ф И Л И Д Л А Р


Download 0.64 Mb.
bet41/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Тери касалликлари

П У С Т У Л А Л И С И Ф И Л И Д Л А Р.

Заҳмнинг иккиламчи даврида пустулали ёки йирингли тошмалар бирмунча кам учрайди. Заҳм пустулалари юзаки ва анча чуқур жойлашган бўлишлари мумкин. Юзаки пустулалар қаторига импетиголи ҳуснбузарсимон ва чинчечак ёки сувчечакдаги йирингчаларни эслатади.


Чуқур пустулали сифилидлар қаторига заҳм эктимаси ва рупияси киради. Бу шаклдаги пустулали сифилидларга инфильтратнинг парчаланиши ва унинг йиринглаши бирмунча чуқур ўтади. Шунинг учун бу жойда пустула атрофи гардишсимон қаттиқ инфильтрат билан ўралган ва одатда калок билан қопланган ярага айланади.
Заҳм эктималари ва рупиялари вульгар стрептококклар қўзғатган эктимага ўхшасалар ҳам, ундан ўткир яллиғланиш ҳодисаларнинг рўй бермаслиги ва атрофларида гардишсимон қаттиқ инфильтрат пайдо бўлиши билан фарқ қиладилар. Эктима ва рупиялар яққол периферик ўсиш қобилиятига эга бўладилар: инфильтрат аста-секин катталашади, яра ҳам катталаниб боради. Эктималар ва рупиялар секин битадилар. Доимо чандиқ қолдирадилар.
Эктима ва рупиялар захм иккиламчи даврининг айниқса ёмон сифатли ўтишини кўрсатади, чунки бу элементларга хос бўлган периферик ва инфильтратнинг парчаланиб, яра ва чандиқ ҳосил қилиши иккиламчи даврдаги заҳмга хос эмас.


ШИЛЛИҚ ҚАВАТЛАРНИНГ ИККИЛАМЧИ СИФИЛИДЛАРИ.

Заҳмнинг иккиламчи даврида шиллиқ қаватларда тошмалар ниҳоятда кўп пайдо бўлади. Шиллиқ қаватларда доғли ва папулали тошмалар учрайди. Доғли тошмалар кўпинча оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларида эритемали заҳм ангинаси шаклида учрайди. Бу ангина вульгар катарал ангинасидан кескин чегарали қизариш шиш бўлмаслиги ва ютишда оғриқ сезилмаслиги, шунингдек иситма чиқмаслиги билан фарқ қилади.


Папулали тошмалар айниқса аёллар жинсий органларида ва орқа тешикнинг шиллиқ қаватларида ҳамда оғиз шиллиқ қаватларида кўп учрайди. Бу папулалар шилиниш натижасида улар периферик ўсади ва бир-бирлари билан қўшилиб кетади. Бир-бирлари билан қўшилган ва шилинган эпителийнинг кулранг, оқимтир патоси билан қопланган папулалар бодом безларида баъзан томоқ дифтериясига ўхшаб кетади. Лекин папулали ангинанинг секин ривожланиши, ютишда оғриқ бўлмаслиги, иккиламчи заҳмнинг бошқа томонларининг ва полиаденитнинг борлиги, Вассерман реакциясининг мусбатли гумон қилинган ҳолларда тўғри диагноз қўйишда имкон берадилар.

ПИГМЕНТЛИ СИФИЛИД ЁКИ ЛЕЙКОДЕРМА.


Заҳм лейкодермаси касаллик юққандан сўнг 4-6 ой ўтгач пайдо бўлади, яъни у иккиламчи рецидив заҳм тошмаларидан биридир. Лейкодерма аксарият бўйиннинг орқа ва ён томонларига жойлашади. Лекин лейкодерма кўпинча елка бўғинлари соҳасида ва орқанинг юқори қисмларини эгаллайди.


Лейкодерма баъзан тананинг деярли бутун сатҳида учрайди. Жароҳатланган жойларда пигментсиз оқ доғлар кўринади, булар сарғиш қўнғир ёки оч жигар рангли пигментга бой гардишга ўралган бўлади. Лейкодерма пигментлари пича думалоқ шаклига эга бўладилар.
Лейкодерма аксарият аёлларда учрайди. Лейкодерма доғлари бир неча ойлар, йилларгача йўқолмаслиги мумкин. Бу тошмаларни заҳмга қарши дорилар билан даволаб бартараф қилиш қийин.
ЗАҲМДА СОЧ ТЎКИЛИШИ.

Заҳмнинг иккиламчи даврида баъзи беморларда сочларнинг тутам ёки майда очагли тўкилиши кузатилади.


Заҳмда сочларнинг тутам тўкилиши бошнинг бутун қисмида бошқа юқумли касалликлар ва интоксикациялар каби ўтади.
Заҳм учун майда очаглар ҳосил қилиб соч тўкилиши жуда ҳам характерли бўлиб, у фақат иккиламчи заҳмда кузатилади. Сочнинг майда очаг ҳосил қилиб тўкилиши одатда касаллик юққандан сўнг 4-6 ой утгач, яъни рецидив заҳм тошмалари тошган вақтидан бошлаб ривожланади. Бошнинг сочли қисмида пича думалоқ ва овал шаклдаги, ясмиқ катталигидан то 10 тийинлик танга катталигига қадар очаглар пайдо бўлади.
Заҳмда сочларнинг майда очаг ҳосил қилиб тўкилишини даволаш бошлангандан сўнг бир неча ҳафта ўтгач, ўша соч тўкилган манбалардан сочлар қайтадан ўсиб чиқа бошлайди. Даволаш чоралари кўрилмаганда ҳам сочнинг туташ ва майда очаглар ҳосил қилиб тўкилиши бир мунча вақт ўтгач тўхтайди, сочлар қайтадан ўсиб чиқади ва бир неча ойдан сўнг бошнинг ҳамма жойида ўсиб чиқади.
Заҳмнинг иккиламчи давридаги тошмалар билан бирга барча лимфа безларининг катталаниши – заҳм полиаденити рўй беради.
Кўпчилик беморларнинг тери ва шиллиқ қаватларида бир вақтнинг ўзида қатор сифилидлар лимфа тугунларининг, сочлар, суяклар, ички органлар ва нерв системасининг зарарланиши сифатида иккиламчи янги заҳм ёки рецидив заҳм белгиларини учратиш мумкин.
Иккиламчи даврли заҳмнинг узоқ муддат давом этиши ва ниҳоятда юқумли бўлиши сабабли унинг социал аҳамияти ҳам жуда каттадир.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling