Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet39/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

З А Ҳ М (сифилис).
1905 йил 3-мартда сифилис касалини қўзғовчи бледной трепонемалар(оқ спирохета) топилган. Рангсиз трепонемалар --------- деб аталади. У спиралга ўхшайди, 8-14 та спирали бўлади, ҳар бир спиралнинг узунлиги 1 мкм, умумий узунлиги 8-14 мкм бўлади, қалинлиги 0,2-0,5 мкм бўлади.
Жуда ҳаракатчан, орқага ва олдинга ҳаракат қилиши мумкин. Рангсиз трепонемалар одам организмидан ташқарида тезда ўлади. 60 о иссиқ уларни 15 минут ичида ўлдиради. 100 о да ўша вақтнинг ўзида ўлади. Рангсиз трепонемаларга дезинфекция қиладиган суюқликлар ҳам тез таъсир қилади. 0,5 % р-р фенола, р-р сулеми, 66 % - этил спирти, калийли совуннинг кўпиги, 0,3-0,5 % ҳар хил кислоталар.
Ҳўл жойда трепонемалар 12 соатгача яшайди. Электрон микроскоп остида 25000-33000 марта катталаштириб кўрганда, Н.М.Овчинников, В.В.Делектоский трепонеманинг тузилишини тўлиқ ўрганиб чиқдилар.
Трепонема уч қават оболочка билан қопланган. Оболочка тагида фибрилл борлиги, ундан ташқари, цитоплазматическая мембрана ҳам бор. Фибриллар шулар ёрдамида трепонема ҳаракат қилади. Трепонемалар бўлиниб кўпайиши мумкин ва жинсий кучаяди.
Заҳм касали билан касалланганда заҳмни қўзгатувчи рангсиз трепонема жароҳатланган тери орқали ёки шиллиқ қаватлар орқали ўтиши мумкин. Ҳозирги пайтда заҳм касаллиги жинсий алоқа қилгандан касал одамдан соғ кишига юқади. Ундан ташқари, касал кишининг нарсаларини ишлатганда, сигарет, коса, товоқ, қошиқ, пиёла, чилим ва бошқаларни ишлатганда юқади. Жинсий алоқадан ташқари, заҳм ўпишганда агарда беморнинг оғзида эрозияланган тошмалар бўлса ўтади. Врачлар ва тиббиёт ходимлари касални эҳтиётсизлик билан кўрганда ёки муолажа ўтказганда заҳм касали юқиши мумкин. Заҳм касалининг қонини соғ одамга билмасдан ўтказган пайтда юқиши мумкин. Шунинг учун ҳам сифилис касали билан контактда бўлган ҳамма одамлар текширилади. Уларга превентив даволаш буюрилади. Экспериментал йўл билан ҳам заҳм касалини чақириш мумкин. Италян олими Бартарелли 1906 йилда қуённинг кўзини олдинги камераси роговой қисмига заҳм билан зарарланган материал юбориб заҳм касалини чақирган. Заҳмнинг инкубацион даври 4-5 ҳафта. Бирламчи заҳм 6-8 ҳафта давом этади. Агарда биз касалликни даволамасак твердий шанкр пайдо бўлгандан сўнг заҳмнинг бирламчи даври бошланади. Заҳм билан оғриган беморлар организмида иммунитет қолмасди. Шунинг учун ҳам заҳм билан бир марта касал бўлган одам, иккинчи марта касалланади.
Бирламчи заҳм.

Захмнинг бирламчи даври оқ трепонеманинг кирган жойига қаттиқ шанр пайдо бўлиши билан бошланади ва заҳмнинг иккиламчи даври пайдо бўлганича давом этади. Бирламчи заҳм серонегатив ва серопозитив бўлиши мумкин. Заҳмнинг бирламчи даври 6-8 ҳафта давом этади. Бирламчи заҳмнинг ривожланишига инкубацион давр тўғри келади. Касалликнинг яширин даври 4-6 ҳафта давом этади. Айрим касалликлар билан касалланганда заҳмнинг яширин даври узаяди, бунга сабаб бошқа касалликларни даволашга антибиотикларни ишлатганда, лекин бу антибиотиклар заҳм касалини, заҳмнинг яширин даврини 50-120 кунга ўзгарганини кўпчилик олимлар кузатганлар. Ҳозирги пайтда превинтив давоалш жинсий алоқа 2 ҳафтадан 4 ойга заҳмнинг бирламчи даври сифелома, склеродений лимфангит.


Қаттик шанкр – ёки бирламчи сифилис.


Касалликнинг яширин даври тамом бўлгандан сўнг, касалларда бирламчи сифилома ёки қаттиқ шанр оқ трепонема кирган жойда пайдо бўлади. Қаттиқ шанкр кўпроқ жинсий органларда орқа чиқариш тешиги атрофида жойлашади. Айрим пайтларда шанкр лабда, тилда ва оқ трепонемалар кирган жойда жойлашади. Бундай пайтларда бирламчи сифиломани экстрагенитал жойлашиши дейилади.


Экстрагенитал жойлашган қаттиқ шанкр ва бачадон бўйнида ҳам бўлиши мумкин. Бирламчи склероз ёки қаттиқ шанкр кўпинча эрозия, камроқ ҳолларда юзаки яра шаклида учрайди. Қаттиқ шанкр думалоқ, аввал бўлиб ҳар хил катталикда бўлади.
Бирламчи сифилома учун ўткир яллиғланиш ҳодисаларининг рўй бермаслиги жуда характерлидир: шанкр атрофидаги тери ёки шиллиқ қават ўзининг нормал кўринишида қолади. Бирламчи склероз типик ҳолларда гўштга ўхшаш қизил ёки кул рангли сарғимтир бўлади. Қаттиқ шанкрдасероз суюқлик кам ажралиши сабабли у худди лаклангандек ялтираб кўринади. Шу сероз суюқликдан микроскоп остида кўрилганда рангсиз спирохиталарни топиш мумкин.
Кўпинча бирламчи склероз атрофидаги тери сатҳидан кўтарилиб тургандек кўринади, бу склероз тубида инфильтратнинг кўчма ривожланиши ва унинг атрофидаги теридан сал юқорига кўтарилиши сабабли вужудга келади. Қаттиқ шанкрни ушлаб кўрганда, инфильтрат борлиги сезилади. Инфильтратни катталиги бир хил бўлмайди, эластик бўлади. Эрозия ёки жароҳатлар тубининг шундай қаттиқ-эластик бўлиши уларга қаттиқ шанкр ва бирламчи склероз деган ном берилишига сабаб бўлган.
Қаттиқ шанкрнинг юзаки ва жуда майда бўлиши ҳеч қандай оғриқ бўлмаслиги натижасида кўпинча бемор анча вақтгача ўзида касал борлигини сезмайди. Шанкрларнинг сони, катта кичиклиги ва қаттиқлиги организмнинг реактивлигига боғлиқ. Масалан: қов ва қоринда жойлашган шанкр жуда йирик, инфильтратлари тугунсимон характерда бўлади. Спирохеталар бир вақтнинг ўзида терининг ёки шиллиқ қаватларнинг бир неча жойига шанкрлар пайдо бўлади.

Атипик қаттиқ шанкрлар.


Бу шанкр бир неча хил бўлиши мумкин: шанкр амигидамит, шанкр ўқитма (панариций) ва индуративот ёки шиш. Бармоқлар шанкри – шанкр панариций баъзан медицина ходимларида акушер-гинеколог, акушерка, уролог, практологларда бўлиши мумкин. Шанкр амигидалит учун бодомсимон безга жойлашса, бу вақтда биз буни қаттиқ шанкр деймиз. Бодомсимон безлар атрофида яллиғланиш бўлмайди. Чегараси аниқ, ҳарорат оғриқ сезилмайди. Агарда шу бездан биз материал олиб, микроскоп остида кўрсак рангсиз трепонемаларни топамиз.
Шанкр амигдамгетида жағ ости лимфа безлари катталашган, қаттиқ эластик ҳаракатчан атрофдаги тўқималар билан боғланмаган ва оғриқсиз бўлади. Вассерман реакцияси мусбат бўлади. Қўл бармоқларида қаттиқ шанкр одатдагидек ўтиши мумкин. Буни биз шанкр панацарий деб атаймиз. Шанкр панацарий кўпинча тиббиёт ходимлари эҳтиётсизлик билан касаллар билан муомала қилганда бўлиши мумкин. Шанкр панацарий стрептококклар чақиради. Панацарийга ўхшайди, лекин шанкр панацарияда инфильтрат бироз қаттиқ бўлади. Ўткир яллиғланган эритмалар бўлмайди. Шанкр панацарияни таснифлаш анча қийин. Агарда врач эътибор қилиб серологик реакцияларни қўйишни буюрса, ташхис қўйиш анча осон бўлади. Айрим пайтларда шанкр панацарияда аниқлаш заҳмнинг иккиламчи даври тошмалари тошганга қадар чўзилиши мумкин.
Индуративний отек ёки қичиш.
Бирламчи заҳмнинг кўринишларидан бири бўлиб, жинсий орган катта лабларида жойлашади. Машанпада крайний плотда ҳам жойлашиши мумкин. Шу жойларнинг шиши кўпроқ бўлади. Индуратив шиш анамнезини аниқлаш билан бир қаторда серологик реакциялар ҳам катта ёрдам беради. Қаттиқ шанкр асорат қолдиради. Бунга Балонит, балоно-пастит, фимо парафимоз, гангренизация ва фагедизм киради. Булар кокли ёки трихоманадли инфекцияларни юқишидан келиб чиқади. Бу шанкр атрофида шиш пайдо бўлади. Эритема эпидемиянинг шилиниши кузатилади. Қаттиқ шанкрдан ажралиб чиқадиган суюқлик ёки сероз йирингли бўлиши мумкин.
Яллиғланишини қайтариш учун натрий хлор эзотоник эритмаси билан примочка буюрилади. Балоно-пастит эркаклар жинсий орган прпусияли халтаси ёпилиб қолади. Буни биз фимоз деб атаймиз. Фимоз шишлар бор учун жинсий орган катта кўринади. Қизарган ва оғриқли бўлади. Бунга ташхис қўйиш, шишган лимфа безларидан текширишга олиб рангсиз трепонемалар тошишга ҳаракат қилинади.
Стрептацияли эмульсия, сульфанил амид препаратларини ичиш учун буюрса бўлади. Шу билан фимоз яхши бўлади ва қаттиқ шанкрни текшириш осон кечади.
С К Л Е Р О Д Е Н И Т.
Бирламчи заҳмнинг 2-симптоми ҳисобланади. Склероденит қаттиқ шанкр пайдо бўлгандан 7-10 кундан кейин пайдо бўлади.
Қаттиқ шанкрга яқин жойлашган лимфа безлари катталашади. Катталиги нўхат катталигидан кирмон ёнғоғигача бўлади, қаттиқ эластик бир-бири билан қўшилмайди. Оғриқсиз, тери ўзгармайди. Регионар склероденит жуда узоқ вақт сақланиб секин-аста яхши бўлади. Қаттиқ шанкр бачадон бўйнига жойлашган бўлса, ёки тўғри ичак шиллиқ қаватида бўлса склероденитни аниқлаш жуда қийин, чунки қичиқ тазда жойлашган ҳамма лимфа безлари катталашган бўлади. Рикор деган олим давридан бошлаб “Сопуствуюший бубон” номи берилган. Рикор шундай деб ёзган “Склероденит қаттиқ шанкрнинг доимий ҳамроси, шанкрнинг сояси каби юради”. Қаттиқ шанкр йўқли бубон бўлмаса. Бирламчи заҳмда склероденит ҳамма вақт бўлади. Охирги пайтларда 1,3-8 % касалларда регионал склероденит бўлмаслиги мумкин. Склероденит паховой областда икки ёқлама бўлиши мумкин.
Охирги йилларда бир томонлама склероденит кўпроқ учрайдиган бўлди. Ю.К.Скрипкин ҳисоботи бўйича 27 % қаттиқ шанкрли заҳм касалларида учрайди.
Л И М Ф О Н Г А И Т. Бирламчи заҳмнинг учинчи симптоми заҳм лимфонгаити ҳисобланади, бу оғриқсиз, ипсимон бўлиб ривожланади. 40 % эркакларда лимфонгаит жинсий органининг олдинги қисмида жойлашган.
Қаттиқ шанкрни айрим бошқа касалликлар билан таққослаш керак. Пузирковий лишай билан. Пузирковий лишай жинсий органларда группа бўлиб жойлашади. Агарда биз уларни ёрсак, кичик-кичик эрозиялар пайдо бўлади. Эрозиялар бир-бири билан қўшилишиб катта эрозия ҳосил қилади, бу эрозияли бирламчи сифилома билан фарқланади. Эрозияли сифиломадан герпетический эрозия ўзининг кичик чегараси, эпидермисни узилиши ва эрозиянинг арофида яллиғланган, қизарган қаттиқ, рангсиз, трепонема топилмаган, регионар склероденитли бўлмайди. Чесотка экдотемаси билан, шанкр сифат пиодермия билан. Бунда ҳам рангсиз трепонемалар топилмайди. Вассерман реакцияси манфий бўлади.
Айрим пайтларда қаттиқ шанкрни рак ва гуммоз язвалар билан фарқланади. Айниқса бу язвалар жинсий органларда жойлашган бўлса. Тери ракида язва четлари ва туби қаттиқ бўлади.
Атрофлари озроқ яллиғланган, қон оқиши мумкин, жуда секин кечади, лимфа безларини ҳам зарарлантиради. Гуммоз язвада ҳам язва четлари ва туби қаттиқ бўлади, унинг гуммоз стержени бўлади. Юмшоқ шанкр билан фарқламаймиз, чунки ҳозирги кунда юмшоқ шанкр йўқ.
Шундай қилиб, заҳмнинг бирламчи даври ташхисини сифиломанинг клиникасига қараб қўямиз, регионар сифилома борлигидан, шанкрдан чиқадиган суюқликдан рангсиз трепонемалар топилишидан ёки лимфа тугунларидан олинган материалларда рангсиз трепонемалар топилишидан.
Вассерман реакцияси жуда катта роль ўйнайди.
Заҳмнинг иккиламчи даври.

Заҳмнинг иккиламчи даври касаллик юққандан сўнг одатда 8-10 ҳафта ўтгач терида ва шиллиқ қаватларда тошмалар пайдо бўлиши билан бошланади. Бу тошмалар кўп ва хилма-хил бўлишлари билан характерланадилар.


Иккиламчи давр тошмалари ёки иккиламчи сифилидлар қуйидагича:

  1. Доғли

  2. Тугунчали

  3. Йирингли

  4. Пигментли тошмаларга бўлинади.

Лекин иккиламчи давр тошмалари клиник жиҳатдан ҳар хил бўлсаларда уларнинг ўзига хос умумий характери бор.
Иккиламчи давр тошмаларининг умумий характеристикаси:
1. Барча иккиламчи сифилидлар учун ўткир яллиғланиш ҳодисаларининг рўй бермаслиги характерлидир. Бу тошмалар аниқ яллиғланиш тусига эга бўлмай сарғимтир-қизил ёки кўкимтир – қизил рангли бўлади.
2. Одатда субъектив шикоятлар бўлмайди.
3. Иккиламчи сифилидларнинг асосида дермага жойлашган инфильтрат бир мунча вақт ётади. Агар бемор даволанмаса, бу инфильтрат бир мунча вақт ўтгач терида ёки шиллиқ қаватларда турғун из қолдирмасдан шимилиб кетади. Иккиламчи давр тошмаларининг яхши сифатли кечиши бу билан изоҳланади. Бироқ, баъзи бир йирингчали сифилидлар бу қоидадан истисно бўлиб, улар ўзларидан сўнг чандиқ қолдирадилар.
4. Иккиламчи давр тошмаларининг инфильтратида рангсиз-спирохеталар доимо кўп миқдорда топилади. Агар тошма элементи соҳасидаги эпидермиснинг бутунлиги бузилган бўлса, спирохеталар инфильтратнинг чуқур қисмидан элементнинг юзасига кўплаб чиқади.
5. Иккиламчи сифилидлар учун элементларнинг бир мунча думалоқ шаклга ва аниқ чегарага эга бўлиши характерлидир. 6. Иккиламчи элементлар пайдо бўлгандан сўнг айрим ҳоллардагина катталанадилар ва одатда бир-бирлари билан ёпишмайдилар.
7. Заҳмнинг иккиламчи давр тошмалари деярли ҳамма вақт ҳам мусбат серологик реакциялар билан ўтадилар. Заҳмнинг иккиламчи даврга хос ҳодисалари рўй берган 98-99 % беморларда Вассерман реакцияси мусбат бўлади.
8. Бемор заҳмга қарши даволана бошлаши билан унда рўй берган иккиламчи давр тошмалари тез йўқолади. Захмнинг иккиламчи даврида тошмалар бирдан тошмасдан, аста – секин “турткилар” билан унда рўй берган иккиламчи тошмалар тошади, 10-14 кун ўтгандан кейингина батамом ривожланишга эришади.
Иккиламчи сифилидларнинг тошмалари баъзи бир беморларда, айниқса, заифлашган ва ориқ одамларда: аёлларда иситмалаш билан кечади.
Иситма кўп ҳолларда субфебрил бўлади, бироқ иккиламчи заҳмда учраган баъзи беморларда ҳарорат жуда юқорига чиқиши кузатилади.

Розеола ёки доғли сифилид.


Заҳм розеоласи ёки заҳмнинг иккиламчи даврида кўп учрайдиган аломатларидандир.


Розеола ўзининг пайдо бўлиш вақтида пушти қизил рангли бўлиб, пича думалоқ овал ёки нотўғри шаклга эга, у кўндалангига бир неча миллиметрдан то бармоқ тирноғи катталигига қадар доғ шаклида бўлади. Бу доғларнинг чегараси бошқа иккиламчи сифилидларнинг чегарасига қараганда бир мунча ноаниқ бўлади.
Розеола доғлари кўпинча бир-бирлари билан қўшилмайдилар улар купинча тошмалар куп булган вактлардагина кушилиб яхлит розеола пайдо киладилар. Розеола купинча тананинг ен томонларига, кукракка, коринга, елкаларга ва билакларга жойлашади. Лекин тошмалар оркада, думбада, сон ва болдирда розеолалар кам учрайди. Кафт ва оек тагларида уларни аниклаш жуда кийин булади. Догларнинг сони одатда куп булмайди. Иккиламчи рецидивли захм билан огриган беморларда розеолалар туп-туп , уюм-уюм, ей ва халка шаклида жойлашадилар. Иккиламчи янги захм доглар кундалангига купинча бирнеча мм дан ошмайди. Рецидивли розеола одатда йирик булади-10-20 тийинлик тангадек, баъзан ундан хам йирик булади.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling