Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза ТЕРИНИНГ ПАРАЗИТЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ
- Тери лейшманиози (ёмон яра, Боровский касаллиги)
Гистопатологияси: эпидермиснинг базал қаватида кератиноцитлар ичидаги меланин доначалари кам ёки умуман бўлмайди; Мелонацитларда ҳам худди шу ҳолатни кузатиш мумкин. Лангерганс ҳужайларининг сони эса ортади.
Давоси: витилигони даволашда бир қанча усуллар мавжуд, улар ичида Пува – Терапия алоҳида ўрин эгаллайди. Бу усул 4-5 босқич, 16-20 сианс фотохимиотерапияни ўз ичига олади. Пува терапия ҳафтасига 3 ёки 4 марта ўтказилади, босқичлар орасида дам олиш муддати 1,5-2 ой. Бу даво усули қўлланилганда витилиголи теридан тез орада миланин пигменти синтези бошланади. Витилигони даволашда лазер нуридан кенг фойдаланилмоқда. Бунинг учун ултра бинафша, инфра қизил ва бошқа лазер нурлари тавсия этилади. Лазер нурларини фотосенцибилизаторлар (Пувален, псоберан) ва милагенин билан бирга қўллаш яхши самара беради. Виаминлар (В1 В6 В12 С ва бошқа) билан даволаш мақсадга мувофиқ. Микроэлементларда 1 % ли мис сулфат эритмасини 10 томчидан 3 маҳал ичиш ёки шу эритмани электрофорес билан бирга қўллаш, таркибида мис бўлган дорилардан «Купир»ни парентерал йўл (мускул ичига) билан организмга юбориш мумкин. Маъруза ТЕРИНИНГ ПАРАЗИТЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ К У Т И Р Кутир одам ва хайвонларнинг юкумли касаллиги булиб, касалликни кутир каналлари Sarcoptes scabiei кузгатади. Кутир касаллиги одам терисининг, айникса кечаси каттик кичиши билан ифодаланади. Бу касаллик инсониятга кадимдан маълум булиб “Кичима” деб юритилган. Бундан тахминан турт минг аввал Хитойда, Кадимги Мисрда, Вавилон хамда Ассирияда кутир касаллиги одамларга маълум эди. Римда Цельс кутир касаллиги “Скобиес” деб ном берган, бу хозирга кадар тиббиёт амалиётида кулланилиб келинмокда. Абу Али ибн Сино “Тиб конунлари” китобида бошка касалликлар каторида кутир касаллиги хакида маълумот бериб утган. Катор олимлар (“Авензоара”, Гильдегорд 12 аср, Гале, 1812 й ) уз асарларида кутир касаллиги билан огриган бемор терисида кандайдир майда тирик паразит жониворлар булишини ёзиб колдирганлар. 1834 йилда Корсикалик талаба Ринуччи кутир касаллигининг юкумли эканлиги ва уни кана кузгатишини аник маълумотлар билан исбот этди. Шу даврдан бошлаб унга карши даво ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чикила бошланди. Этиологияси ва патогенези. Касаллик кузгатувчиси, яъни кутир канаси ташки куриниши жихатидан тошбакага ухшайди. Ургочиси эркагидан бирмунча йирикрок булади. Танаси сербар тухумсимон, бурмали, учбурчак тангачалар билан копланган, огиз аппаратлари чангалсимон, кемиришга мослашган. Бундай ривожланган огиз аппарати оркали улар хужасининг терисини тешиб, тукима, кон, лимфа ва бошка суюкликлар билан озикланади. Олди ва оркасида икки жуфтдан бугимларга булинган киска оёклари бор. Оталанган ургочи кана эпидермиснинг юза катламларига кириб хар хил йуллар очади шу жойларга тухум куяди: эркаги эса халок булади. Ургочи каналарнинг харакати чаккон булиб, бир кунда 0.5 5 мм эгри-бугри коваклар хосил килади. Каналар ривожланиб 3-7 хафта давомида жинсий вояга етади. Битта ургочи канадан чиккан тухумдан 3 ой мобайнида 130-150 млн кана пайдо булиши хисоблаб чикилган. Одамга юкканидан сунг тез купайиб кетишига хам сабаб шу. Каналар одатда одам организмидан ташкарида бир хафтача яшаши мумкин. Кузгатувчилар одамга бемордан ёки унинг буюмлари оркали утади. Шунингдек бир уринда ётганда, баъзан жинсий мулокотда булганда хам юкиб колади. Шунинг учун кутир касаллиги жинсий йул билан юкадиган касалликлар каторига киритилган. Касалликнинг яширин (инкубацион) даври 7-10 кундан 20-30 кунгача боради. Клиникаси. Одам терисига тушган кутир калласи зудлик билан тери ичига ковлаб кириб олиб, эпидермис буйлаб тешишда давом этади, ковак йулчалар хосил килади. Шу жойларда майда пуфаклар пайдо булади. Касалликнинг асосий белгиси терининг кичишидир. Купинча кана ковлаган ковакнинг бошланиш кисми, яъни кирган жойи очик колади, худди ана шу ерда катталиги 1-2 мм келадиган ичида сероз суюклиги бор окимтир пуфакчалар пайдо булади. Тугунча ва пуфакчали майда тошмалар 1 чизик буйлаб жойлашишга мойил булади, кашлайвериш окибатида урнида нукта-нукта корамтир йуллар хосил килади. Тошмалар бармоклар орасидаги бурмалар, кафтнинг ён томонига, кейинчалик бутун баданга (эркакларда таносил аъзоларига, аёлларда сут бези сургичи атрофига) тошади. Баъзан кул тирсакларининг ташки кисмида майда нуктали кора кутирлар ва тангачаларни (Горчаков – Арди симптоми) учратиш мумкин. Бемор хадеб кашинавериши натижасида кутир бадан терисининг бир жойидан иккинчи жойига утади. Тошмалар каттик кичишади ва бу холат, айникса кечаси ва иссикда кучаяди. Беморнинг териси лупа оркали куздан кечирилганда, кана йулининг бошланиши, корамтир нуктали чизиклар (ковакчалар), майда пуфакчаларнинг теридан салгина буртиб турганлигини куриш мумкин, худди ана шу пуфакчалар ичида каналар булади. Корамтир нукталар – ургочи кана тухтаб, тухум куйган ковакчаларнинг тепа тешикларидир. Кашинавериш натижасида терининг нормал тузилиши узгариб терида тирналган, шилинган жойлар, кора кутир пустларни кузатиш мумкин: купинча кичиганда терининг тирналган жойларига инфекция тушиши натижасида йиринглар тери касалликлари: фолликулит, фурункул, импетиго, эктима ва бошкалар ривожланиши хам мумкин, бунда касалликнинг диагнози мураккаблашади. Кутир касаллиги узок чузилиб кетганида ёки бемор мунтазам даволанмаганида терининг бошка касалликлари – дерматит, эктима пайдо булиши мумкин. Касаллик шу тарика асоратланадиган булса бемор конида эозенофилия кузатилади.. Ёш болаларда касалликнинг белгилари хийла бошкачарок кечади. Аксарият товон, кафтнинг ички сохаси, сон оралиги ва думба зарарланади. Хосил булган пуфакчалар тез йиринглаб жараён огирлашиши мумкин. Тез-тез ювинадиган одамларда касаллик билинар-билинмас кечади. Тошмалар ёки кана йуллари унчалик сезилмасада, аммо беморнинг териси каттик кичийди. Бу холат чала даволанган беморларда хам кузатилади. Аммо беморнинг бутун бадан териси обдон куздан кечирилганда, жуфт-жуфт жойлашган тугунча ва пуфакчалар, каварчиклар, тирналган жойлар хамда битта-иккита кана йуллари топилади. Агар касаллик жинсий мулокот туфайли юкадиган булса, тошмалар ков атрофи киндик ва корин сохасида булади. Жинсий аъзолар зарарланиб тугунча ва пуфакчалар тошади ва улар йиринглаб кетишига мойил булади. Баъзан касалликнинг клиник манзараси захмга ухшаб кетади. Гистологияси. Кана йуллари терининг мугуз каватида жойлашади, ковакларнинг энг чукур жойи тикансимон базал каватга етиши мумкин. Худди шу ковакларга ургочи кана ва унинг тухумлари жойлашади. Мальпиги каватида хужайралараро ва хужайралар шиши ва улар хисобига пуфакча булади. Терининг дерма кисмида асосан лимфоцитлардан иборат сурункали инфильтрат куринади. Бунда инфильтратлар кана йуллари тагида жойлашади. Диагнози. Асосан беморнинг шикоятига эътибор берилади. Кутирни баъзан кичима билан адаштирилади. Чунки бу касалликда хам тери каттик кичишади. Аммо касаллик йиллаб давом этади, тери кичиши беморни туну-кун безовта килади. Беморнинг лимфа тугунлари шишади, тери ранги саргимтир булиб, тугунчалар конли кора кутир билан копланади ва кул-оёкларнинг букиладиган сохасида жойлашади. Шу билан бирга кутир касаллигини микроб экземаси, чин экзема билан таккосланади. Лекин кутир касаллигига тугунча ва пуфакчали тошмаларнинг жуфт-жуфт булиб жойлашиши, кана йуллари борлиги, кичишнинг айнан кечаси авж олиши, бир вактда оила аъзоларидан бир неча кишининг касалланиши, Горчаков –Арди симптомининг мусбат булиши кутирни бошка касалликлардан фарклашда мухим роль уйнайди. Беморларнинг терисида купинча пигментли доглар, импетиго элементларининг изи колади. Баъзан беморнинг думгаза сохасида тошмалар, думбанинг ёргок сохаси томон йуналган “Учбурчак белгиси” хосил килади. Айникса беморнинг терисидаги тошмалардан (пуфакчалардан) лабораторияда топилган кана диагноз тугри куйилганлигини исботлайди. Давоси. Кутирни даволашда терининг мугуз каватини кучириб, кана йулларига кириб борадиган хамда тугридан тугри канани улдирадиган препаратлардан фойдаланилади. Айникса профессор М.П.Демьянович усули жуда кулай булиб, бунда бемор узининг асосий ишидан колмайди, кийимлари ифлосланмайди. Бу усул буйича касалликка даво килишда икки хил дори эритмаси, яъни 60 % ли натрий тиосульфат хамда 6 % ли хлорид кислота эритмаси буюрилади. Бемор натрий тиосульфат № 1 эритмасини бирорта идишга куяди ва иккала кафтини дорига ботириб, буйнидан то товонигача ишкалаш йули билан 2-5 минутда суртиб чикади ва 5-10 минут дам олади. Киска вакт ичида 1-эритманинг суюк кисми учиб кетади, бемор баданида эса тиосульфат криссталлари колади ва у худди упа сепгандек окариб кетади. Кейин хлорид кислота № 2 эритмаси хам худди шу йусинда суртилади хамда урин курпа гилофларини алмаштиради. Икки кун худди шу зайлда даво кайталанади, ювинишига икки кундан сунг рухсат берилади. Кутир касаллигини даволашда Вилькинсон мази хам кенг кулланилади, у дорихоналарда тайёр холда сотилади. Вилькинсон малхами юз ва бош кисмидан ташкари бутун баданга кунига бир мартадан 5 кун мобайнида суртилади ва 6-куни бемор яхшилаб ювиниб, кийим ва урин-курпасини алмаштиради. Буйрак хасталиги бор касалларга бу усул кулланилмайди, акс холда тери оркали сурилиб ёмон асоратларга олиб келиши мумкин. Ёш болаларга Вилькинсон малхами рух пастаси билан тенгма-тенг аралаштириб ишлатилади. Олтингугуртнинг 20-33 % ли малхами, болаларга 5-10 % 5-6 кун мобайнида худди юкоридагидек тартибда ишлатилади. Бирок малхамлар баъзан одам терисини таъсирлаши ва доридан дерматит пайдо килиши, шунингдек узидан куламса хид чикариши хамда кийим, урин-курпада дог колдириши каби иллатлардан холи эмас. Кутирга карши дори ишлатишдан олдин бемор яхшилаб ювиниши лозим, чунки механик йул билан тери юзасидаги каналар тушиб кетади. Мабодо иккиламчи микроблар тушиб жараён йиринглашган ёки экземалашган булса, чумилиш тавсия этилмайди. Шу билан биргаликда даво олиб борилаётган пайтда хам чумилиш ярамайди. Антипаразитар моддалар, айникса бурмали сохаларга сингдириб суртилади, йиринглашган, импетиголашган жойларга эхтиётлик билан суртиш талаб этилади. Шу билан бирга иккиламчи пиококк инфекциясига хам карши даво кулланилади. Кутир касаллигини даволашда бензилбензоат анча наф беради. Катталар учун 20 % ли, ёш болаларга совунли – сувли бензилбензоат эритмаси кулланилади, эритма тайёрлангандан то 7 кунгача уз кучини саклайди. Бу дори 3 кун мобайнида 2 махал 10 минутлик танаффус билан суртилади. Кейин бемор ювиниб урин-курпа гилофлар ва кийимини алмаштиради. Даволашда яна 5 % ли “К” совун эмульсиясидан хам фойдаланиш мумкин. Уни 5 кун давомида суртиш тавсия этилади: хадеганда тузалавермаса, 3-5 кундан сунг шу тартиб яна такрорланади. Касаллик аллергик дерматит билан асоратланганида антипаразитар дорилардан ташкари шароитга караб десенсибилизацияловчи ва антигистамин препаратлар буюрилади. Кутирга пиоккок инфекцияси кушилагн холларда антибиотиклар сульфаниламидлар, суртишга олтингугурт-дегтяр, бордегтяр, оксикорт, тридерм малхамлари хамда анилин буёклари, 2 % ли салицил буюрилади. Касалликнинг олдини олиш ва профилактикаси. Касаллик борлиги аникланганда махсус хабарнома тулдирилади ва тегишли жойларга маълум килинади. Бемор билан мулокотда булганлар, оила аъзолари обдон куздан кечирилади. Бемор бола батамом тузалиб кетмагунича уни соглом болаларга (ясли, богча, мактабга) кушилмайди. Беморнинг ички ва устки кийимлари, етадиган урин-курпалари ишлатган асбоб анжомлари, болаларнинг уйинчоклари дезинфекция килиниши зарур. (ДДТ, “К” совуни). Дезинфекция махсус нам камераларда бажарилади. У булмаган такдирда кийим-кечакларни кайнатиб ювиш ва яхшилаб дазмоллаш зарур. Урин-курпаларини офтобга ёйиб, хар куни бир неча марта орка унгини агдариб туриш (4-5 кун) лозим. Кутир касаллиги купайиб кетганда беморларни даволаш учун махсус скобиозорийлар очилади, ахоли уртасида кутир касаллиги хакида тушунтириш ишлари олиб борилади. Тери лейшманиози (ёмон яра, Боровский касаллиги) Лейшманиоз иклими иссик булган улкаларда таркалган трансмиссив касалликдир. Узбекистонда – Кашкадарё, Бухоро вилоятларида, Тожикистонда, Туркманистонда, Кавказ орти давлатлари ва Озарбайжонда учраб туради. Синонимлари жуда куп булиб, шахар, Давлат ёки кашфиётчиларнинг номи билан аталиб келинган. Ёмон яра, Пендин яраси, йиллик яра, Боровский касаллиги, пашшахурда ва бошкалар. Этиологияси ва патогенези. Тери лейшманиозини Leischmania tropica кузгатади. Уни харбий врач П.Ф.Боровкий кашф этган (1898 й.), шунинг учун бу касаллик унинг номи билан юритилади. Тери лейшманиозининг кишлок (зооноз, кузгатувчиси Leischmania tropica major) ва шахар хили (антропоноз, кузгатувчиси Leischmania tropica minor) тавофут килинади. Буларнинг эпидемиологик сабаблари ва касалликнинг клиник манзараси бир-бирига унчалик ухшамаса хам, аммо кузгатувчиси морфологик жихатдан бир-бирига жуда ухшаш. Уларнинг хар иккиси хам хивчинлилар синфига мансуб. Шунинг учун хам уларни микроскопик жихатдан бир-биридан ажратиш жуда кийин. Тери лейшманиози ёки Боровский касаллиги одамга кон сурувчи чивин – флеботомус чакканда юкади. Тери лейшманиозининг кишлок хилида инфекция манбаи катта кум сичкон, кизил думли кум сичкон, юмронкозик булса, шахар хилида эса бемор одам хисобланади. Клиникаси. Тери лейшманиозининг кишлок хили уткир бошланиб, яралар хосил булади, улар хулланиб, некрозга учрайди. Дастлабки чивин чаккан жойда фурункулсимон думбокча вужудга келиб, улар катталашга мойил булади. Уларнинг ранги кизгиш, кукимтир, уткир яллигланган, консистенцияси каттик инфильтратланган булиб, безиллаб огриб туради. Урнидан 1-2 ой ичида чукур ва огрийдиган яра хосил булади. Некрозланиш купинча думбокчалар марказидан бошланади, юзаси курук кора кутир пуст билан копланиб туради. Яралар кирраси нотекис, ейилган, некрозланган, чукур булиб, некротик йирингли ва конли масса билан тулиб туради. Улар катор жойлашиб, силаганда кулда яхши уннайди. Баъзан тугунли лимфангитлар яра-чакаланиб кетиши мумкин: касаллик учогининг лимфа томирлари буйлаб таркалиши натижасида лимфаденитлар хам юзага келади. Яраларнинг катталиги бир неча сантиметрга етиши мумкин. Ёш болаларда яраларнинг битиши анча узокка чузилиб, купинча иккиламчи пиоген инфекция билан асоратланади, абсцессланиб, сарамас, флегмоналар юзага келади. Яраларнинг битиши тубидан бошланади, грануляциялар хосил килиб, донадор тусга киради: жараён 2-3 ой, баъзан 6-8 ой давом этади. Яралар битгач унинг урнида умр буйи кетмайдиган чандиклар колади. Тери лейшманиозининг кишлок хилида фурункулсимон думбокчалар ёки лейшманиомалар сони 1-2 тадан 5-10 тагача хатто 50-60 тага боради: улар сони флеботомус чивини одамни неча марта чаканлигига боглик. Л.Гейденрейх 174 лейшманиомаси (1938), А.Н.Славен 222 лейшманиомаси (1964) бор беморларни кузатган. Касалликнинг куп озлиги одатда йил фаслларига боглик, асосан кузда, июль-октябр ойларида купаяди. Касаллик учоклари аксарият беморнинг юзи, кул-оёклари, баъзан бутун танасида жойлашади. Битта чивин одамнинг маълум бир жойини 10-15 марта чакиши мумкин, шунинг учун лейшманиомалар туп-туп булиб жойлашади. Тери лейшманиозининг шахар хили сурункали кечиб, лейшманиомалар кеч яраланади. Инкубацион даври бир йилгача, айрим пайтларда 3-4 йилгача етади. Касалликнинг бу хили билан купинча шахарликлар огрийди. Одатда бу касаллик эндемик жойларга бориб, касалликни аввалги мавсумда юктириб олган одамларда учрайди. Одамнинг чивин чаккан жойларида кичкина думбокча хосил булади, у теридан бир оз кутарилиб туради ва аста-секин катталашиб кизгиш жигар ранг ёки кукимтир, консистенцияси зич инфильтратланган думбокчага айланади. Аста-секин кирралари нотекис чандик хосил килиб битади. Тери лейшманиозининг бу шаклида лимфангитлар анча кам учрайди. Иккала хилда хам касалликнинг тегишли кузгатувчиларига нисбатан иммунитет пайдо булади. Тери лейшманиозининг икки хил клиник турини яхши тавофут килиш учун П.В.Кожевников ва бошкалар куйидаги жадвални тавсия этишган: Тери лейшманиозининг икки хилига хос асосий белгилари (П.В.Кожевников ва бошкалар)
П.В.Кожевников классификациясида лейшманиознинг учинчи металейшманиоз ёки силсимон хили ажратилади. Касалликнинг бу хили (Боровский касаллиги) камдан кам учрайди, бутун лейшманиозларнинг 6-7 % ини ташкил килади. Касаллик учоги 80 % холларда беморнинг юзида жойлашади. Аксарият ёш болалар ва усмирлар орасида учрайди. Купгина олимларнинг фикрича металейшманиозда жараён абортив кечиб, думбокчалар хали битиб улгурмаган ёки чузилиб кетган лейшманиомалардан ташкил топади. Худди шунга ухшаш думбокчалар юза жойлашган чандикларнинг устида пайдо булиши хам мумкин. Боровский касаллиги силсимон хилининг номи ва белгилари сил югуригига ухшаш булиб, бу касалликка хам худди сил югуригидагидек диаскопияда “олма жилеси” феномени мусбат булади. Гистопатологияси. Эпидермис кенгайиб акантоз холатида булади, сургичсимон кават аксинча нозик булиб, 3-4 катор хужайралардан тузилади. Хужайралараро ва хужайралар ичида шиш хамда уларда дистрофик узгариш кузатилади. Дермада эса гистиоцит, фибробласт, лимфоцит ва эпителиал хужайралардан тузилган диффуз, полиморф инфильтрат куринади. Катта макрофаглар ичида купинча Боровский таначалари учрайди. Диагнози. Диагноз куйишда касаллик тарихини урганиш, бемор эпидемик учокда булган-булмаганлигини аниклаш катта ахамиятга эга. Касалликнинг клиник манзараси, яралар атрофидаги периферия буйлаб жойлашган лимфангитлар яраларнинг некрозланиши, атрофдаги тукима грануляциялари, безиллаган огрик, шунингдек лаборатория текширувида касаллик кузгатувчисини аниклаш ташхисини тугри куйиш имконини беради. Давоси. Даволашда беморнинг ахволи, касалликнинг клиник белгилари ва хилига эътибор берилади. Уткир бошланганда яллигланишга карши хар хил намлашлар, дезинфекциялайдиган эритмалар хамда антисептик малхам ва кремлар тавсия этилади. Яралар куп ва улар пиококк инфекциялари билан зарарланганда, лимфангитлар булган такдирда антибиотик, сульфаниламидлар, аутогемотерапия буюрилади, томирга 5 % ли солюсюрьмин эритмаси 1 кунда 3-10 мг, 20-25 маротаба юборилади. “Геолог” каби кремлардан, калампирмунчог мойидан, хиди уткир атирдан суртиб юриш буюрилади. Кечалари чивинларни кочирадиган (лизол, скипидар) дорили докаларни ётадиган кроватлар атрофида куйиш ёки докали пашшахоналардан фойдаланиш керак. Тери лейшманиози кишлок хили кузгатувчисининг тоза ундирмаси билан эмлаш хам яхши натижа беради. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling