Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


ТЕРИНИНГ АНАТОМИЯСИ ВА ФИЗИОЛОГИЯСИ


Download 0.64 Mb.
bet2/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

ТЕРИНИНГ АНАТОМИЯСИ ВА ФИЗИОЛОГИЯСИ
Тери киши танасининг табиий коплагичи ва ташки мухит билан организм орасидаги чегарадир. Тери организмни ташки мухитнинг нокулай шароитидан саклашдек мухим функцияни бажаради. Терида жуда хам куп нерв толалари жойлашган, бу нерв толалари терини марказий нерв системаси билан боглайди. Терида жойлашган нерв толалари ташки мухитдан турли таассуротларни кабул килади ва бу таассуротлар хакида марказий нерв системасига хабар беради. Тери одам организми учун мухим булган бир канча функцияларни бажаради.

  1. Иссиклик регуляцияси (терморегуляция)

  2. Модда алмашиниши

3. Химоя
4. Сезги
5. Синтезлаш
ТЕРИНИНГ ТУЗИЛИШИ
Терининг анатомик тузилиши юкорида курсатилган мухим вазифаларни бажаришга мувофиклашгандир.
Терининг мухим сатхи 1,6 м². келади. Унинг огирлиги катталарда бутун тана огирлигининг 18 % ини ташкил килади. Чакалокларда эса 20 % ни ташкил килади. Терида юза жойлашган ажинлар ва чукур жойлашган бурмалар бор. Юза жойлашган ажинлар терининг куп кисмини эгаллайди. Кафт, товонлардаги шунингдек бармоклар кафти юзасидаги ажинлар бироз чукур жойлашган. Бурмалар булса терининг серхаракат жойлари (бугин, юз, кафт ва мояк) юзаларида куп булади.
Тери 3 каватдан иборат:

  1. Ташки кават – эпидермис

  2. Чин тери – Дерма

  3. Тери ости ёг каватидан иборат

ЭПИДЕРМИС
Турли жарохатларнинг урнини коплаш хусусиятига эга булган эпителиал хужайралардан ташкил топган. Эпителиал хужайралар ёрдамида теридаги хар хил бузилишлар тезда битиб кетади ва узидан из колдирмайди. Эпидермисни микроскоп остида курганимизда у 5 каватдан иборатдир:
1. Эмбрионал ёки базал кават
2. Тикансимон кават
3. Донали кават
4. Ялтирок кават
5. Мугуз кавати
1. Базал кават - эпидермиснинг энг чукур кавати булиб, дерма билан чегараланиб туради. Базал каватнинг хужайралари доимо булиниб туради. Уларнинг купайиши натижасида тери юзасидаги шохланган ва нобуд булган хужайралар билан алмашиниб туради. Янги хужайралар эскиларини терининг юзасига томон суриб чикаради, кариган эски хужайралар аста – секин яссиланиб колади ва шохланади. Шохланган хужайралар сезилмасдан тери юзасидан кучиб тушади.
Физиологик пуст ташлаш деб аталадиган бу ходиса одамда умр буйи давом этади. Базал кават хужайраларида меланин доналари булади. Бу доналар турли ирк кишиларида ва бир одам баданининг хар хил жойларида турлича булади. Терининг ранги пигмент доналари билан боғлиқ булади. Ок магиздан келган одамларга пигмент кам булади ва факат базал кават хужайраларида тупланади, корамагиз одамларда пигмент доналари купрок булади. Тропик мамлакатлар одамларида эса пигмент факат базал каватда эмас, балки тикансимон каватда хам булади. Меланин пигменти организмни нур энергиясининг зарарли таъсиридан саклаб туради.
2. Тикансимон кават - базал кават устида жойлашган 5-6 катор куб шаклидаги хужайралардан ташкил топган. Хужайралар орасида лимфа билан тулиб турадиган хужайралараро каналчалар бор. Бу каватда хужайралар булинмайди ва протоплазматик усимталар бор.
3. Донадор кават - бу кават 1-3 кават катор хужайралардан ташкил топган. Уларнинг протоплазмаларида оксил мода кератогиалин доналари куп. Мана шу кават туфайли тери тиник рангли ёки хира тусда булади.
4. Ялтирок кават – донадор кават устида жойлашган булиб, 1-3 катор ясси хужайралардан ташкил топган. Хужайралар протаплазмасида элиедин деган оксил мода булади, бу эпидермис хужайралари шохланишининг кейинги боскичидир.
5. Шох – кават – 5-6 кават хужайралардан ташкил топган. Бу хужайралар кул, оёк кафтларида 10-15 катор булади. Шох кават хужайралар ядросиз, пластинкалардан иборат.
ДЕРМА
Терининг бириктирувчи тукимадан иборат булими.
Дермада қон томирлар, лимфа томирлар, мускуллар, нервлар ва тер ва ёг безлари товофут килинади.
Дерма икки каватдан иборат.

  1. Сўрғичсимон ___________

  2. Тўрсимон кават_________

Сўрғичсимон кават жуда куп сургичлардан ташкил топган. Бу сургичлар терининг турли кисмларида турлича булади.
Тўрсимон кават – Коллаген толаларидан параллел жойлашган. Улар бир-бири билан чирмашиб тур хосил килади. Тўрсимон каватга томирлар, нервлар, безлар жойлашган булади. Толалар бундай жойлашиши терига эластиклик, каттиклик бериб туради. Одамнинг ёши кайтса, эластиклик камайиб толалар дегенерацияга учрайди, шунинг учун тери бушашиб, сер-ажин булиб колади.
Дермада горизонтал жойлашган юза ва чукур кон томирлари тури бор.(артерия, веноз кон томирлари).
Чукур кон томирлари соч халтачалари ва тери безларини кон билан таъминлайди. Юза кон томирлари тури ёг безлари соч фолликулаларининг юкори кисмини кон билан таъминлайди. Теридаги кон томирлари организмда булган жами конни 5\1 кисмини сигдиради, нерв охирлари жуда куп. Нерв охирларининг таъсирланиши ёки рухий кечинмалар натижасида ғазабланиш, шодланиш, куркиш ва бошкалар натижасида кон томирлари кенгаяди ёки торайиши мумкин.
Терида мускул тукимаси бор. Юз терисида мимика харакатларини юзага келтирувчи кундаланг таргил мускуллар, кукрак безининг учида, анал сохасида, тери сочларини кутарадиган мускуллар ва даста-даста булиб жойлашган силлик мускуллар бор. Бу мускуллар нерв таъсирида куринади. Дерманинг калинлиги – 0.5 мм дан 4 мм гача булади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling