Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ УМУМИЙ СИПТОМАТОЛОГИЯСИ


Download 0.64 Mb.
bet4/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ УМУМИЙ СИПТОМАТОЛОГИЯСИ.
Тери касаллиги бутун организм касаллиги булиб, унда руй берадиган узгаришлар Билан чегараланмай. Балки турли-туман умумий симптомлар Билан намоён булади. Одатда, субъектив ва объектив симптомлар тавофут килинади.
Субъектив симптомлар зарарланган тери сохасининг кичишиши, ачишиши, огриши, тортишиб туриши, парестезия ва шу кабилардир. Айрим беморларда харорат кутарилиб, эт увишиши, уйкунинг бузилиши каби холатлар кузатилади. Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, субъектив симптомлар баъзи касалликларнинг энг асосий белгиларидан хисобланади, чунки маълум дерматозлар кичишиш Билан кечади (кутир, эшакем, кичима, нейродермит, кизил ясси темиратки, экзема ва бошкалар), айрим касалликлар (псориаз, пушти темиратки, пиодермитлар ва бошкалар)да кичишиш булмаслиги хам мумкин. Кутирда кичишиш асосан кечаси зураяди. Демак, субъектив симптомлар беморнинг шикоятидан иборат булади.
Объектив симптомлар. Тери касалликлари мутахассиси теридаги объектив узгаришларга асосланиб диагноз куяди. Объектив узгаришлар эса тошмалар куринишида намоён булади. Аксарият, тери касалликларида, унинг клиник белгилари тошмалар куринишида «терига ёзилган» булади. Белгиларнинг жойлашиши, сийрак ё калинлиги, ранг тусига караб шифокор диагноз куйишда ва даво чораларини куллашда фойдаланади. Тошмалар одатда яллигланиб ёки яллигланмасдан утиши мумкин. Тери касалликларининг купчилиги асосан яллигланиб ўтади. Тери касалликларида яллигланмаган тошмалар, пигментли доглар, усмалар, атрофиялар, гиперкератозлар куринишида намоён булади. Бундай тошмалар бирламчи ва иккиламчи морфологик элементлардан ташкил топади. Экзоген ёки эндоген таъсиротга жавобан терида пайдо булган элементлар бирламчи, шу элементлар асосида ривожланган морфологик элементлар иккиламчи дейилади Бирламчи морфологик элементлар инфильтратив хамда экссудатив хилларга ажратилади. Иккиламчи элементларнинг табиатига караб купинча бирламчи элементларнинг кандай кечгани тугрисида тасаввур хосил килиш мумкин.
Бирламчи морфологик элементлар. Терининг кайси кисмида жойлашганлигига, катта-кичиклигига, таркибига, яллигланиш характер ива окибатига (эволюциясига) караб 8 та бирламчи тошма элементлари тавофут этилади: 1) дог (macula) : 2) тугунча (papula), 3) думбокча (tuberculum), 4) тугун (nodus), 5) пуфак (bulla), 6) пуфакча (vesicula), 7) мадда (pustula), 8) каварчик (urtica). Шулардан дастлабки 4 таси фильтратив, кейингилари (пуфак. Пуфакча, мадда, каварчик) эса экссудатив морфологик элементлар дейилади.
Дог–терининг ранги узгариб колган жойда пайдо буладиган тошмага айтилади. Доглар яллигланадиган ва яллигланмайдиган булиши мумкин. Келиб чикиш сабабига караб томирли, геморрагик, пигментли доглар фарк килинади. Томирли доғлар дерманинг асл қисмида жойлашган сўрғичсимон қават томирлари кенгайишидан (гиперемия) хосил булади. Бу доглар томирларнинг кон билан тулишига караб кизил. Пушти, сиёх ранг ёки кукимтир булиши мумкин. Томирли доглар одатда бармок билан босилса йуколади, кейин тезда яна пайдо булади. Одамнинг кичик тирногидек келадиган пути доглар розеола дейилади. Иккиламчи захм, корин тифи ва дорилар таъсиридан келиб чикадиган доглар бунга мисол булади. Аксарият, улар уткир яллигланиш билан кечади. Доглар пушти рангли, чегаралари ноаник, кушилиб кетишига мойил булади. Уткир яллигланмаган розеолалар ним пушти рангли булиб, кукимтиррок куринади, кичимайди, чегаралари аник, кушилишга мойил булмайди. Уткир яллигланишга хос доглар одатда болаларнинг юкумли касалликлари, жумладан, кизамик, скарлатинада кузатилса, уткир яллигланмаган доглар иккиламчи захм, эритразма, рангғбаранг темираткида учрайди. Томирли доглар терининг анча катта юзасини эгаллаши мумкин (2 см ва ундан катта) ва улар эритема дейилади. Эритемалар кафтдек ва ундан каттарок булиб, аксарият уткир яллигланиш билан кечади. Ранги оч кизил , усти бироз шишган, кирралари ноаник булиб, каттик кичийди; уткир экзема, дерматит, 1 - даражали куйишда, шунингдек куп шаклли экссудатив эритемада кузатилади. Бир неча эритемалар кушилиб бутун баданни эгаллаши эритродермия дейилади. Киши каттик хаяжонланганда ёки уялганида, баъзан терида яллигланиш билан боглик булмаган кизил доглар пайдо булади. Бундай эритематоз доглар кичимайди, шохланмайди, бир пасда йуколиб кетади, уларни “уялиш” доглари хам дейилади. Яллигланмайдиган догларда тери кизаради, баъзан кукаради, кон томирлар гох торайиб, гох кенгаяди. Яллигланмайдиган доглар – тугма ёки орттирилган булиши мумкин, буларга ок дог (пес) ёки бошка касалликлар туфайли коладиган доглар киради. Яллигланмайдиган доглар теридаги юза томирларининг мудом кенгайиши туфайли хам юзага келиши мумкин. Турмушда орттирилган бундай доглар телеангиэктазия дейилади. Улар босилганда йуколади, кейин яна пайдо булади. Телеангиэктазия мустакил кечиши ёки бошка бирор касаллик (пушти хуснбузар, чандикли эритематоз)нинг клиник белгиси булиши мумкин. Томирли яллигланмаган тугма догларга невус киради. Томирлар утказувчанлиги ошганда ёки улар ёрилганда терига кон куйилиб, унда геморрагик доглар пайдо булади. Улар босиб курилганда йуколмайди ва шу хусусияти билан яллигланишга алокадор доглардан фаркланади. Одатда геморрагик догларнинг ранги узгарувчан, дастлаб бинафша, кизгиш-кукимтир, яшил, сунгра саргиш-кунгир (гемоглобиннинг гемосидерин ва гемотоидин шаклига утишига боглик) булиб, бора-бора йуколиб кетади. Геморрагик доглар петехиялар. Яъни катталиги нуктадек келадиган доглар; экхимозлар – нотугри шаклдаги йирик доглар; вибицес – чизик-чизикли доғлар ва гематомаларга (томирлар ёрилганда кон куйилиши) ажратилади. Геморрагик доглар аллергик васкулитда, организмда С витамин етишмаганда, шунингдек, тиф, кизилча ва бошка касалликларда кузатилади.
Пигментли доглар эпидермиснинг базал каватида меланиннинг куп хосил булиши (гиперпигментация) ёки такчиллиги (гипопигментация) туфайли пайдо булади. Пигментли доглар тугма (холлар, альбинизм) ёки хаётда орттирилган (хлоазма, витилиго) куринишида булиши мумкин. Гиперпигментли доглар ичида куёш нури таъсирида бахорда юз терисига тушадиган жигарранг доглар айникса куп учрайди. Катта гиперпигментли доглар Аддисон касаллигида кузатилади. Катталиги 0,5 – 1,0 см келадиган гиперпигментли доглар лентиго дейилади. Бундай доглар юзаси гиперкератозланиб туради.
Майда депигментли доглар лейкодерма дейилади. Лейкодерма айникса, атрофи жигарранг булган доглар орасига окариб яхши куринади. Чин лейкодерма иккиламчи кайталама захмда, сохта ёки иккиламчи лейкодерма эса тангачали ва ранг – баранг темираткида кузатилади. Бутун бадан терисида, шунингдек, кош, киприк ва сочларда пигмент булмаслиги альбинизм дейилади. Альбинизм тугма булади.
Тугунча – тери дамидан кутарилиб турадиган бушликсиз элемент. Табиатан яллигланишга алокадаор булиши ёки булмаслиги хам мумкин. Тугунчалар эпидермисда жойлашса – эпидермал папулалар (ясси сугалда учрайди) ёки дермада булса – дермал папулаларни (иккиламчи захмда) юзага келтиради, аксарият папулалар – эпидермодермал булади (кизил ясси ёки тангачали темиратки, нейродермит). Тугунчалар урнида одатда чандик, чандикли атрофия каби излар колмайди. Аммо гипер – ёки депигментли доглар колиши кузатилади. Тугунчаларнинг ранги пушти, кунгир, мисдек кизил, кукиш-кизил булиши мумкин.
Шакли жихатдан думалок, овал, полигонал, уткир учли сербар, чандиксимон, конуссимон ва ясси, консистециясига кура эса юмшок, каттик эластик тугунчаларга булинади. Катталиги хар хил, тугногич бошидек – милиар (1-1.5 мм), ясмикдек келадиган – лентикуляр (2-3 мм), 10-15 тийинлик тангадек – нуммуляр тугунчалар хосил килади. Милиар тугунчалар кизил ясси темираткида, лентикуляр тугунчалар кипикли темиратки ва иккиламчи захмда кузатилади. Тугунчалар Мальпиги каватининг калинлашуви туфайли эпидермисдан (акантоз, гиперкератоз, паракератоз) ёки дерманинг сўрғичсимоне каватидаги инфильтратлардан пайдо булади. Терининг куп ишкаланадиган жойлари, чов оралиги ёки огизда хар хил таъсирот туфайли улар юзаси очилиб эрозияланади; эрозияланган папулалар, баъзан гипертрофияланиб ворсинкали юза хосил килади ва уларни папилломалар дейилади. Гипертрофик тугунчалар нисбатан катта булиб, иккиламчи кайталама захмда учрайди. Купгина касалликларда папулалар билан бирга бошка элементлар хам кузатилади. Масалан, папулалар билан пуфакчалар (папуловезикулалар, маддалар, папула - пустулалар) некротик жараён билан бирга келади (папулонекротик тери сили). Бундай холларда улар урнида чандикланиш руй беради.
Думбокча – уткир яллигланишга деярли алокаси булмайдиган, тери сатхидан кутарилиб турадиган бушликсиз элемент, чукур томирлар тури атрофидаги дерманинг ретикуляр катламида хужайра инфильтрати тупланиб колиши туфайли келиб чикади. Касалликнинг бошида думбокчани тугунчадан ажратиш жуда мушкул. Чунки катталиги, шакли, констистенцияси жихатидан у тугунчага ухшаб кетади. Думбокча дерманинг факат сўрғичсимон каватида эмас, балки тўрсимон каватида хам юзага келади. Думбокчанинг катталиги 3-5 мм дан 2-3 смгача , ранги кукимтир – саргиш ёки кунгир – кизгиш, шакли яримшарсимон булади. Думбокча инфильтрати гранулемадан, яъни лимфоцитлар, гигант ва эпителлилоид хужайралардан иборат булади. Кейинчалик думбокча маркази некрозга учраб, кора кутир билан копланиб турадиган яра хосил булади. Баъзан думбокчанинг сурилиши хисобига унинг урнида атрофияли чандик колади. Думбокча, масалан, сил волчанкасида куприкчалар (казеон-некроздан кейин) хосил килиши билан битса, захмда накшга ухшаш шаклларни юзага келтиради ва бунинг клиник ахамияти катта.
Турли касалликларда думбокчалар узига хос рангга эга булади. Масалан, учламчи захмда кизгиш-жигарранг, сил волчанкасида кизгимтир, моховда тук бугдойт ранг ва хоказо.
Купгина касалликларда думбокчалар узининг гистоморфологик тузилиши билан фарк килади. Масалан, сил волчанкасида думбокчалар аксариятэпителиод хамда Лангханснинг гигант хужайраларидан ташкил топади, баъзан сил микобактерияларини топиш мумкин, захмда эса думбокча плазматик эпителиод хужайралар, лимфоцитлар ва фибробластлардан иборат булиб, гистологик препаратларда окиш трепонемалар топилмайди. Одатда думбокчалар баданнинг турли кисмларида жойлашади, баъзан улар бир-бири билан кушилиб катта инфильтратлар хосил килади. Думбокчалар асосан захм. Сил волчанкаси, мохов, таркалган рубромикоз каби касалликларда учрайди.
Тугун – бушликсиз элементлар каторига кириб, тери дамидан анча кутарилиб туради, уткир булмаган яллигланиш билан кечади. Инфильтратив табиатга эга. Консистенцияси каттикрок, аник чегараланган, катталиги 1-5 см булиб, асосан тери ости катламида, яъни гиподермада жойлашади.
Тугун гранулемадан, яъни тугун инфильтрати лимфоцитлар, эпителиоид ва гигант хужайралар тупламидан ташкил топади. Дастлаб тугун ташкаридан билинмаслиги мумкин, аммо пайпаслаб курилганда кулга яхши уннайди, кеийнчалик катталашиб, тери дамидан кутарилиб туради. Тугунлар аксарият яраланиб кетади, бора-бора кора кутир билан копланиб, урнида чандик колдиради. Баъзан тугунлар хам уткир яллигланиш билан кечади (тугунли эритема), бунда тугун асоси эпидермисда булади. Тугунлар консистенцияси колликватив силда юмшок, мохов ва учламчи захмда каттик эластик булади. Тугунлар узининг консистенцияси, шакли, ранги ва ажралмасига караб айрим касалликларда узига хос ном билан аталади; колликватив силда – скрофулодерма, учламчи захмда – гумма, моховда – лепрома ва хоказо. Шунингдек тугунлар хавфли ва хавфсиз усмалар, чукур микоз. Таркалган сурункали рубромикоз хамда тугунли эритемада хам учрайди.
Пуфакча – доимо уткир яллигланиш табиатига эга булган, тери дамидан кутарилиб турадиган, ковакли, ичида сероз суюклиги бор экссудатив бирламчи элемент. Шакли овал, яримшарсимон, катталиги 1.5 мм дан 5 мм гача етади. Пуфакчанинг учта кисми, яъни серо зёки сероз-геморрагик суюклик Билан тулган ковак кисми; ёпиб турувчи пуст ва асоси тавофут килинади. Камдан- кам холларда (дистигрозда) пуфакчалар тери дамидан кутарилиб турмай, тери юзаси буйлаб таркалади. Пуфакчалар мугуз кават хужайралари остида, эпидермис кавати хужайралари уртасида хамда эпидермис ва дерма оралигида жойлашиши мумкин. Пуфакчалар бир ёки куп ковакли булади. Аксарият пуфакчалар тиник сероз суюклик тўтади, баъзан кон ёки йиринг булиши хам мумкин. Кейинчалик пуфакчалар куриб тангачалар Билан копланади ёки ёрилиб эрозия хосил килади ва сувчираб туради (экзема ва уткир днрматитда). Огиз шиллик кавати хамда терининг доимо бир-бирига ишкаланиб турадиган сохасида пуфакчалар аксарият тез ёрилади ва эрозияланган юза хосил килади. Аксинча терининг калин жойларида (кафтда) жойлашган пуфакчалар анча вакт ёрилмай туради. Пуфакчалар туп-туп булиб жойлашади (оддий учук), баъзан уни тугунча устида хам учратиш (кичимада) мумкин.
Пуфакчанинг гистологик куринишида спонгиоз, хужайралараро шиш (экзема, дерматит), Мальпиги кават хужайраларида дегенератив узгаришлар (оддий ва белбогсимон учуг, сувчечак) хамда хужайралар ичида вакуолалар юзага келганлигини куриш мумкин (дисгидротик экзема, эпидермофития). Пуфакчалар изсиз йуколиб кетади ёки улар урнида вактинча пигментли дог колади (Дюрингнинг герпетиформ дерматити).
Пуфак – ичи ковакли экссудатив элемент, катталиги 0,5 см дан, 5-7 см гача булиши мумкин. Пуфакнинг хам худи пуфакчага ухшаб ковак, пуст ва асос кисми тафовут килинади. Агар пуфак мугуз кават хужайралари остида ётса субкорнеал, мальпиги кавати хужайралари орасида (тикансимон хужайралар орасида) булса – интраэпидермал, эпидермис Билан дерма оралигида жойлашса – субэпидермал пуфаклар дейилади. Пуфак ичидаги суюклик, тиник, саргимтир, хира ва геморрагик, шакли яримшарсимон, овал, юмалок булиши мумкин. Аксарият пуфаклар бир ковакли булади, шунинг учун тешганда тез бушайди, баъзан (эпидермофитияда) бир неча ковак хосил килади. Пуфак суюклиги лейкоцитлар, эозинофиллар, эритроцитлар. Эпителиал хужайралар, айрим холларда иккиламчи микроорганизм (стафилоккок, стрептококк) тўтади. Пуфаклар пусти каттик ва таранг ёки Майин ва юмшок булиши мумкин.
Аксарият пуфаклар эритематоз доглар урнида, баъзан эса хеч кандай узгаришсиз тери сохасида юзага келади. Дюрингнинг герпетиформ дерматити, токсикодермия, куп шаклли экссудатив эритемада пуфаклар атрофии гиперемияланган тери сохаси Билан уралиб турса, пемфигус, тугма буллёз эпидермолизда пуфаклар хеч узгармаган тери юзасида пайдо булади. Баъзан эпидермисга иккиламчи микроорганизмлар ёки уларнинг токсинлари таъсир этиши туфайли хам пуфак пайдо булади. Эндоген факторлар купинча интраэпидермал пуфаклар вужудга келишига сабаб булади, унда хужайралараро богламларнинг бузилиши (акантолиз) хамда эпидермал хужайраларнинг дегенератив узгариши кузатилади.
Акантолитик узгаришлар пемфигусда яккол кузга ташланади. Баъзан томирлардан чиккан экссудат эпидермисни дермадан ажратади ва субэпидермал пуфаклар пайдо булади (полиморф экссудатив эритема). Пуфак ичидаги суюклик куриб узига хос пуст хосил килади ёки одатда пуфак ёрилиб, юза эрозияларга айланади, эрозиялар битиб, урнида вактинча дог колади, кейинчалик бу дог хам йуколиб тери уз аслига келади. Аксарият пуфаклар субэпидермал табиатга эга булганида дерманинг сўрғичсимон кавати хам бир оз зарарланади ва пуфаклардан кейин чандик колади (тугма буллез эпидермолизда, куйганда, порфирин касаллиги ва бошкалар). Пуфак купинча терининг куйиши ёки унга Бирон каттик нарса тегишидан келиб чикади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling