Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Э т и о л о г и я с и в а п а т о г е н е з и


Download 0.64 Mb.
bet14/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Э т и о л о г и я с и в а п а т о г е н е з и . стрептококкли импетиго терига стрептококклар тушишидан келиб чикади. Баъзи тадкикотчиларнинг фикрича зарарланган учоклардан ахён-ахёнда стафилококклар хам топилади. Болалар ва аёлларнинг териси юпка хамда нозик булганлиги туфайли салга чакаланади, шунинг учун касаллик уларнинг юзида ва танасининг бошка очик кисмларида учрайди.
Касалликнинг келиб чикишида тери ва шиллик каватларнинг бутунлиги катта ахамиятга эга. Терининг кашланиб тирналиши шу билан бирга ринит ва отитда бурун хамда кулокдан келаётган йиринг эпидермисни таъсирлаши окибатида инфекция терида тез ривожланади. Организм иммун каршилигининг пасайиб кетиши, умумий дармонсизлик, меъда-ичак касалликлари ва гельминтозлар касалликнинг келиб чикишида мухим роль уйнайди. Айникса озодалик конун-коидаларига риоя этмаслик (сочик, курпа-тушак ва ёстик жилдларининг ифлос булиши) стрептодермия тез таркалиб кетишига имкон яратади.
К л и н и к а с и. Касаллик тусатдан бошланади, бунда йирингли тошма терига бирдан тошади. Зарарланган терида аввалига гиперемияланган хошия билан уралган юпка пуфакчалар (фликтеналар) вужудга келади. Пуфакчалар турли катталикда булиб, улар бир-бири билан кушилиб кетишига ва периферияга караб усишга мойил булади. Баъзан фликтеналар узгармаган терида хам пайдо булиши мумкин. Бир-икки кунда пуфакчалар юмшаб ичидаги суюклик лойкаланади, йиринглайди; йиринг тезда куриб, саргимтир кора кутирга айланади. Кора кутир тушиб кетган жойларда бироз намланиб турадиган кизгимтир эрозиялар кузга ташланади. Одатда фликтеналар бир-биридан алохида жойлашади, аммо периферияга ёйилиши окибатида кушилиб халкасимон (цирцинар) импетиго вужудга келади. Касаллик 3-4 хафтада давом этади. Пировардида кора кутир кучиб тушади. Урнида сал пигментланган (вактинча) дог колади. Баъзан бадан терисининг бошка сохасидан янги тошма элементлари чикади ва шу йул билан таркалиб боради. Айникса болалар кашланиб, терининг соглом кисмларига инфекция таркатади, эрозияланган учоклар купаяди ва шу жойлар тортишиб, бироз огрийди. Бундай беморлар атрофидагилар учун жуда хавфли хисобланади. Фликтеналар купинча, юзда, аксари бурун ва огиз атрофида жойлашади, лекин баданнинг ён кисмлари ва оёк-кул панжалари, тизза ва бошка жойларда хам пайдо булиши мумкин. Касаллик тузалганидан кейин яллигланган учокларда чандик ва атрофик колмайди.
Стрептококк импетигосининг бир неча клиник хиллари мавжуд. Буллёз (пуфакли) импетиго, бунда купрок кул бармокларининг ёни, товон ва болдир зарарланади. Каттагина фликтена чикади. У ёрилганда хосил булган эрозия перифериясида пуст колдиги туради.
Пиоаллергидлар. Коккларга нисбатан бемор терисининг ута сезувчанлик холати булиб, узига хос турли аллергик тошмалар тошиши билан ифодаланади.
Мутахассисларнинг фикрича худди тери сили, терининг замбуругли касалликларидаги каби микроорганизмларнинг парчаланиш махсулотлари зарарланган учоклардан гематоген йул билан бутун организмга таркалиб, ута сезгирлик куринишидаги аллергик холатни намоён килади.
Пиоаллергидлар бирдан бошланиб, кепакланиб турадиган эритематоз доглар, папуловезикулалар, маддалар тошиши билан кечади. Одатда тошмалар бадан терисига ва оёк-кулларга симметрик тошади; хатто кул ва оёк кафтларига каттик пустли пуфакчалар ва пуфаклар чикиши мумкин. Бундай пайтда беморларнинг иссиги чикиб, боши огрийди, кунгли айнийди ва дармони курийди. Тошмалар таркалиб, терининг хийлагина кисмини эгаллаши мумкин. 10-15 кундан кейин тошмалар камайиб регрессия бошланади.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling