Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Э т и о л о г и я с и в а п а т о г е н е з и
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- П а т о г е н е з и.
- К л и н и к а с и.
Э т и о л о г и я с и в а п а т о г е н е з и. Касалликнинг келиб чикишига стафилококкларнинг турли штаммалари сабаб булади. Куп терлар туфайли терининг юза таъсирланиши, заиф ёки чала тугилганлик, сунъий овкатлантириш ва бошка касалликнинг ривожланишига олиб келади.
Гудаклар орасида учрайдиган барча стафилодермиянинг 33 % ини везикулопустелёз ташкил килади. Шу касалликка чалинганларнинг 70 % ида абсцессланиш кузатилади (Ю.К.Скрипкин ва бошкалар). Диагнозни аниклашда асосан пиодермия Билан асоратланган кутир Билан таккосланади. Везикулопустулалар кутирда жуфт-жуфт жойлашади, аксарият боланинг кафти, товони, думба ва корин сохаси зарарланади, кутир канаси топилади. Болаларда учрайдиган таркок абсцесслар ёки Фингер псевдофурункулёзи. Аксарият бир ёшгача булган чакалокларда кузатилади, эккрин тер безлари йулига (чикарув найчалари) ват ери юзасига очиладиган учига инфекция тушиши сабаб булади. Касаллик кузгатувчиси тилларанг стафилококк. П а т о г е н е з и. Хасталик купинча чала тугилган, организм химоя функцияси суст, нимжон болаларда учрайди. Куп терлайдиган болани озода тутмаслик, етарли овкатлантирмаслик, шунингдек бола мадорини куриталиган баъзи касалликлар (энтерит, дистрофия, умумий инфекция, камконлик ва бошкалар) таркок абсцесслар пайдо булишига олиб келади. К л и н и к а с и. Касаллик факат тер безининг йули юзаси яллигланиши Билан кечса, пустулалар хосил булади (периопорит). Пустулалар катталиги бугдойдек булиб, ичидан куюк йиринг чикади ват езда куриб, пуст хосил килади. Пуст тушиб кетгандан сунг терида из колмайди. Аксарият беморларда тер безларининг йулида хамда унинг тутамлари (клубочкаси) йирингли яллигланади, унда дерманинг чукур катламида аник чегараланган консистенцияси каттик, кукимтир – кизил рангли тугунчалар пайдо булади; уларнинг катталиги нухатдек, кейинчалик ёнгокдек булиб кетади. Тугун уртаси юмшаб зарарланган соха териси юпка тортади, босганда билкиллаб туради, ёрилса кон аралаш йиринг окиб чикади; ярада некротик узак булмайди. Касаллик пировардида чандикланиш кузатилади. Аксарият беморларда яллигланган тугунча 1-2 та, баъзан бир нечта булади. Купрок бола баданининг урин-курпасига тегиб ишкаланадиган жойлари, боши, буйни, бел, думғаза сохаси зарарланади. Абсцессланиш чоғида дармонсизлик, харорат кутарилиши (38-39 С), холсизланиш ва умумий диспептик холатлар кузгатилади. Айникса, илк гудаклик чогида касаллик огир кечади. Даво чоралари уз вактида курилишига карамай, нимжон болаларда касаллик хар 10-30 кунда кайталаниб туради, отит, зотилжам, менингит, остеомиелит, парапроктит ва сепсис (бактериемия) каби огир асоратларга олиб келиши мумкин. Стрептококкли пиодермитлар (стрептодермия). Патоген стрептококклар стафилококклардан фарк килиб, соч халтачалари ёки ёг ва тер безларини зарарлантирмайди, улар асосан тери касалликларининг юза хилларга сабаб булади. Стрептодермияга купрок болалар ва аёллар чалинади, чунки уларнинг териси нозик ва юпка булади. Бирламчи морфологик элемент – нозик пуфак (фликтена) хисобланади. Пуфак тери сатхидан деярли кутарилмайди, илвиллаб, шалпайиб туради ва салга ёрилади. Стрептококкли импетиго, сатратки. Болалар орасида энг куп таркалган йирингли касаллик булиб, тошманинг асосий морфологик элементи нозик пуфаклар хисобланади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling