Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Терининг йирингли касалликларини олдини олиш


Download 0.64 Mb.
bet16/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Терининг йирингли касалликларини олдини олиш.

Терининг йирингли касалликлари ахолининг моддий фаровонлиги ва маданий санитария даражасини белгиловчи мезон ҳисобланади. Бу курсатгич паст булган жойларда пиодермитлар кескин купайиб кетади. Пиодермитларнинг профилактикаси давлат микёсида катта хамиятга эга, чунки бу касалликлар барча тери касалликлари орасида биринчи уринда туради ва беморларнинг мехнат кобилиятини вактинча йукотиб куйишига олиб келади.


Терининг йирингли касалликларини олдини олишда умумий конун-коидаларга бекаму-куст амал килиш керак. Санитария-гиена, даволаш-профилактика каби амалий ишлар ишлаб чикаришдаги санитария техникаси чора-тадбирлари билан узлуксиз боглик булиши зарур.
Б.И.Ильин (1977 й) корхоналарда пиодермитларнинг олдини олиш ишларини уч боскичда олиб боришни таклиф килган: 1. иш бошлашдан аввал техника хавфсизлиги, шунингдек шахсий гигиена конун-коидаларига амал килиш, иш жойини тартибга солиш, теридаги майда яра чакаларни зарарсизлантириш, терининг очик жойларига химоя пасталарини суртиш, махсус кийим (коржома)ни назоратдан утказиш; 2. Иш вактида руй берган арзимаган жарохатларни тегишли дорилар билан артиб суртиш, иш жойини доимо ута озода ва саранжом – саришта тутиш; 3. Ишдан кейин иш жойи ва махсус кийимларни тартибга солиш, терининг кирланган жойини яхшилаб ювиб тозалаш ва бошкалар.
Айникса терининг йирингли касалликларига мойил булганларини аниклаб, уларга таъсир киладиган касбга алокадор омилларни урганиш ва уз вактида бартараф этиш лозим. Ишга олишдан аввал одамларни махсус тиббий курикдан утказиш зарур. Кумир конлари, нефть махсулотларини кайта ишлаш корхоналари, металлургия, машина курилиши ва кимёвий заводларга баъзи бир сурункали дерматозларга чалинган беморларнинг (нейродермит, экзема, кизил ясси темиратки, себореянинг огир хиллари, гипергидроз, ихтиоз ва бошкалар) ишга яроклигини белгиловчи махсус санитария гурухлари тузилиб, улар мунтазам ишлаб туришини таъминлаш лозим.
Санитария гурухлари мехнаткашларнинг иш жойи тоза булишини, уларнинг махсус кийим-кечак ва турли анжомлар билан таъминланишини кузатиб боришлари зарур. Айникса чукур ер остида ишловчи шахтёрлар, иссик цех ишчилари, металлурглар, фрезерчилар ва ойнасозлар пиодермияга куп чалинадилар. Шунинг учун уларнинг коржомлари хар 10 кунда ювилиб, дезинфекцияланиши хамда тоза кийимлари узларининг индивидуал шкафларида сакланиши зарур.
Пиодермиянинг авж олишида микротравмалар асосий сабабчи эканлигини назарда тутиб, терининг зирапча кирган, тирналган, шилинган ва ёрилган жойларига зудлик билан дезинфекцияловчи эритмалар (2,0 % ли бриллиант яшили ёки 2-5 % ли йод) суртиш лозим.
Терининг шикастланган жойларига иложи булса, юпка коплам хосил килувчи Новикоз эритмаси, БФ-6 елими ёки аэрозоллар (“неотизоль”, “Лифузоль”) сепилгани маъкул.
Ишчиларни согломлаштириш максадида эхтиётдан эмлаш ғоят катта ахамиятга эга. Кейинги пайтларда А стафилококкли анатоксин билан ёппасига эмлаш яхши наф бермокда. Стафилококкли анатоксин 30-45 кун оралатиб 2 марта килинади. Жисмоний куч хамда захарли ва зарарли омиллар билан ишловчиларнинг бадани йилига 2 марта (15-20 сеанс) ультрабинафша нур остида тозаланиб турилиши керак. Кимёвий завод ишчиларининг тери мухитини (рН) саклаш максадида, улар ювинганларида 0,5 % ли водород хлорид кислотасидан фойдаланганлари маъкул.
Ёш болалар пиодермия билан огришга купрок мойил булганлари учун беморларнинг соглом болалар билан юришига йул куйилмайди; пиодермияга чалинган болалар ажратиб куйилади, то улар тузалгунларича боғча, мактаб, интернат ва бошка жамоа жойларига келишлари вактинча такикланади. Болалар билан мунтазам ишлайдиган ходимлар, доимо профилактик курикдан утиб туришлари лозим.
Мабода тугрукхонада пиодермияга чалинган чакалоклар борлиги аникланса, улар дархол соглом чакалоклардан ажратиб куйилади. Тугрукхона ходимлари ва шу билан бирга барча оналар синчиклаб текширилади ва тегишли даво чоралари курилади.
Терининг йирингли касаллигига йуликкан болаларни хаддан зиёд иссик кийнтириш ва ураб-чирмашга йул куймаслик, шунингдек уларни озода тутиш, бадан терисини тоза саклаш, иложи борича вактида чумилтириш, ич кийимларини тез-тез алмаштириб туриш лозим. Уларнинг кийимлари, сочиклари, хатто уйинчоклари содали сувда кайнатиб, дезинфекцияланади ва алохида сакланади. Пиодермияга чалинаверадиган болалар диспансер назоратига олинади ва батамом тузалиб кетганидан кейингина болалар муассасига рухсат этилади. Демак пиодермиянинг олдини олишда куйидаги амалларни бажариш лозим:

  1. Умумий омиллар: ишчи ва хизматчиларни мунтазам тиббий курикдан утказиш, санитария-окартув ишларини йулга куйиш, пиодермияга сабаб буладиган омилларни бартараф этиш, беморларни уз вактида аниклаб, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, махсус санатория ва дам олиш масканларини ташкил килиш.

  2. Индивидуал омиллар: бадантарбия, очик хавода юриш, куёш нуридан фойдаланиш, майда жарохатларни йод, анилин буёклари билан артиб суртиш, бадан терисини озода саклаш, ишлаганда махсус коржомалардан фойдаланиш ва хоказо.

Болаларга куплаб тошадиган абсцесслар ёки сохта фурункулёзни фолликулит ёки фурункулёз билан таккосланади. Маълумки, фолликулит ёки фурункулёз асосан катталарда учрайди хамда унинг пустула марказидан соч чикиб туради ва ёрилганда ичидан некротик узак чикади. Шунингдек папулонекротик тери силининг бошлангич боскичи билан киёсланади. Тери силига чалинган беморларда Пирке реакцияси мусбат булиб, бошка аъзоларда сил учоклари топилади.


Касаллик окибати боланинг умумий ахволига жуда боглик булиб, айникса дистрофияга учраганларда огиррок кечади. Баъзан зотилжам ёки сепсис кушилиб боланинг нобуд булишигача олиб келиши мумкин. Шунинг учун бемор бола албатта касалхонада даволаниши лозим.
Чакалокларнинг эпидемик пуфакли ёки чилла яраси – уткир бошланиб бир лахзада боланинг бутун баданига пустулалар тошиб кетиши билан ифодаланади. Касалликни асосан стафилококклар, камдан-кам холларда стрептококклар кузгатади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling