Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
ТЕРИНИНГ ЙИРИНГЛИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий даво.
- Антибиотиклар билан даволаш
- КАСАЛЛИК КУЗГАТУВЧИЛАРИГА КАРАБ АНТИБИОТИКЛАРНИ ТАНЛАШ ЖАДВАЛИ (С.М.Навашин ва И.П.Фомина, 1982 й).
ТЕРИНИНГ ЙИРИНГЛИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ.
Терининг йирингли касалликларига даво комплекс тарзда олиб борилади. У этиотроп ва патогенетик терапиядан иборат булиб, асосан бемор организмининг иммунологик каршилик кучини оширадиган препаратларни куллаш билан бирга олиб борилади. Аксарият беморларнинг нерв, эндокрин, ички аъзо ва системалари фаолияти зимдан бузилганлигини назарда тутиб, комплекс даво факат этиологик омилларга каратилмай, балки бутун организм функциясини тиклашга каратилган булиши керак. Комплекс даво курсини буюришдан аввал, бемор обдон клиник текширувдан утказилади. Шу билан бирга унинг оила аъзолари хам тиббий курикдан утказилади, чунки улар ораасида инфекция манбаи булиши мумкин. Умумий даво. Сикоз, чукур фолликулитлар, чипкон, хуппоз, везикулопустулёз, терининг куплаб абсцесси, болаларнинг чилла яраси ва Риттернинг эксфолиатив дерматитида антибиотиклар, сульфаниламидлар, шунингдек специфик ва носпецифик иммунобиологик терапия хамда физиотерапевтик даво усуллари кулланилади. Антибиотиклар билан даволаш. Терининг йирингли касалликларини даволашда (айникса сурункали хилларда) антибиотиклар жуда самарали хисобланади. Антибиотикларни куллашда уларнинг антибактериал таъсир доирасига албатта эътибор бериш керак (жадвал). КАСАЛЛИК КУЗГАТУВЧИЛАРИГА КАРАБ АНТИБИОТИКЛАРНИ ТАНЛАШ ЖАДВАЛИ (С.М.Навашин ва И.П.Фомина, 1982 й).
Пенициллин гурухи препаратлари. Уларни буюришдан аввал бемор организмининг бу гурух препаратларга сезгирлиги аникланади. Сувда эрийдиган пенициллин препарати (калий ёки натрийли тузи) мускул орасига 300000-500000 ТВ дан хар 4 соатда буюрилади. Хар кандай холда хам касаллик диагнози, уни кечиши, беморларнинг умумий ахволи ва тана вазнига эътибор берилади. Метициллин натрий – пенициллиннинг ярим синтетик хосиласи, кам захарли, кумулятив хусусиятлари йук, 1,0 г дан бир кунда 4 махалгача буюрилади. Оксациллин натрий – айникса стафилококкларга яхши таъсир килади. Ичганда меъданинг кислотали мухитида уз активлигини йукотмайди. Овкатдан бир соат аввал 0,25-0,5 г дан 4 махал буюрилади. Диклоксациллиннинг натрийли тузи – пенициллиназа ферменти хосил килувчи микроорганизмларга анча самарали таъсир килади, 0,5 г дан 4 махал буюрилади, катталар учун даво курси 2,0 г, аммо меъда ёки ун бармок ичак яра касалликларида булиши мумкин эмас. Аралаш хамда сурункали пиодермитларда ампициллин анча унумли, у таъсир доираси кенг антибиотикларга киради, 0,25 ва 0,5 г дан таблетка холида ёки 0,5 г дан кунига 2-3 махал мускул орасига юбориш буюрилади. Карбенциллиннинг динатрийли тузи стрепто – стафилококкли пиодермитларда кулланилади. Катталар учун бир кунга 4 г дан 8 г гача инъекция холида мускул орасига юбориш буюрилади. Тетрациклинлар. Тетрациклин ва тетрациклин гидрохлорид кенг спектрда таъсир киладиган антибиотиклар булиб, улар яхши наф беради. Ичиш учун 0,2-0,25 г дан кунига 3-4 махал буюрилади. 8 ёшгача булган болаларга тавсия этилмайди (кальций билан бирикиб эримайдиган комплекс хосил килади ва суякларда тупланиб колиши мумкин). Метациклин гидрохлорид – тетрациклиннинг ярим синтетик махсулоти. Бир кунда 2 махал, кундалик микдори катталар учун 0.6 г. Жигар ва буйрак хасталикларида хамда 8 ёшгача булган болаларга буюрилмайди. Доксициллин гидрохлорид – (вибрамицин) окситетрациклиннинг ярим синтетик махсулоти, стафилококк ва стрептококкларга нисбатан анча актив таъсир килади, ичилганда яхши сурилади ва бошка тетрациклинларга нисбатан кон таркибида узок сакланади. Биринчи куни 0,2 г, кейинги кунлари 0.1 г. Дан сут ёки катик билан ичилади. Бошка гурух антибиотиклар. Гентамицин сульфат – огир кечадиган пиодермитларни даволашда анча самарали таъсир килади. Айникса аралаш инфекцияли ёки умуман кузгатувчиси аникланмаган; йирингли касалликларда ишлатган маъкул, уни кунига 1-2 мл дан 2-3 махал мускул орасига юборилади. Тобромициннинг гентамицинга нисбатан ото-нефротоксиклиги паст, хар килограмм вазнга 2-5 мг хисобида 2-3 махал ичилади. Сизомицин сульфат гентомицинга караганда анча актив булиб, 5 % ли эритма (50 мг/мл) холида чикарилади, уни 1-2 мл дан мускул орасига 2 махал юбориш буюрилади. Монотерапия максадида таъсир доираси пенициллинларга якин булган эритромицин кулланилади, 0,1-0,25 г дан 4-6 мартагача ичиш мумкин. Метациллинорезистент стафилококкларга хамда аралаш инфекцияга сефолоспоринлар (цефалоридин, цефалексин, цефализин, кефзол) кучли таъсир этади. Цефалоридин 0.5 г дан 2-3 махал ёки цефазолин 0,25-0.5-1.0-2.0 г дан хар 8 соатда буюрилади. Линкомицин гидрохлориднинг хам антибактериал таъсири анча кенг булиб, айникса бошка антибиотиклар яхши наф бермаганда муваффакиятли кулланилади. Уни 0,5 г дан 2-3 махал ичилади ёки 1-2 мл дан 30 % ли эритмаси мускул орасига юборилади. Фузидин – натрий ичилгандан сунг коннинг таркибида узок вакт сакланиб колиш хусусиятига эга. Шунинг учун уни амбулаторияга катнаб даволанадиган беморларга тавсия этилади. Фузидин – натрийни 0,5 г дан 3 махал сут билан ичиш буюрилади. Умуман антибактериал препаратларни кабул килиш муддати 2-3 хафтадан ошмаслиги керак. Антибиотиклар инфильтратланган тукималарнинг йиринглаб кетишига йул куймайди, натижада катта-катта чандик булишнинг олди олинади. Аммо сурункали огир кечадиган жараёнларда 1-1,5 ой буюришга тугри келади; кандидоз, дисбактериоз, кайталовчи нейтропения, баъзан аллергик реакцияларнинг олдини олиш учун дори-дармонларни бошкасига алмаштириб турилади. Айникса сурункали пиодермитларда антибиотикларни бир нечтасини биргаликда куллаш самарали эканлиги купгина мутахассислар томонидан исботланган (А.М.Бухорович, 1984 й, Р.С.Топурия, 1984 й). Масалан, эритромицин –тетрациклин; олендомицин-тетрациклин; ампициллин-оксациллин; мономицин-эритромицин, линкомицин гидрат-цепорин ва бошкалар. Пиодермитларни этиотроп давоси учун сульфаниламид препаратларни хам ишлатиш мумкин. Улар айникса, сурункали пиодермитларда антибиотиклардек натижа бермаслиги мумкин. Аммо, айрим беморлар антибиотикларни кутара олмасликлари сабабли, улар урнини сульфаниламидлар билан алмаштирган маъкул. Сульфамонометаксин (дифадин)- препарат кам захарли булиб, таъсир доираси ва муддати анча кенг. Стафилококк, стрептококк ва грамм манфий бактерияларга каттик таъсир килади. Биринчи кунлари 0,5 – 1 г дан 2 махал, колган 7-10 кун мобайнида 1 г дан бир махал ичишга буюрилади. Сульфадиметоксин, сультфален хам шу тарика ишлатилади. Сульфаниламид препаратларга жуда чидамли булган грамм мусбат ва грамм манфий микробли пиодермитларни даволашда бактрим (таркибида сульфаметаксазол – 0,4 г ва триметоприм – 0,08 г саклайди) анча кул келади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling