Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гидраденит
К л и н и к а с и . аввал терининг чукур каватлари ва тери ости ёг катламларидаги кичик бир жой зичлашиб, безиллаб колади, инфильтратли тугунчалар авж олади. Тугунчалар борган сайин катталашиб, бу жой тез орада доира шаклига киради, устидаги тери таранг тортиб, ялтираб туради, уртаси аввал кукаради (“кук яра” номи шундан), 8-12 кундан кейин мадда бойлаб окаради, атрофида майда “кузлар” пайдо булади (касалликнинг биринчи боскичи), кейин шу жойдан ёрилади. Йирингли жараён атрофига таркалмаганидан емирилган (ириган) тукималар кучиб тушади ва яшил. Баъзан кизгиш йиринг чика бошлайди. Йиринг чикиб булгач, яра ичи чукур булиб колади, унинг тагида йирингли масса - яъни “узаги” куринади. Йирингланиш ва некрозланиш хуппознинг иккинчи боскичи булиб, 2-3 хафтада давом этади. Кейинчалик яра урни чандик булиб битади.
Хуппоз, одатда, хароратнинг (39-40 С) кутарилиши, иштаханинг пасайиши, умумий ахволининг ёмонлашуви, бош огриги хамда харакатнинг чегараланиши билан кечади. Хуппоз чиккан соха кизиб, “лукиллаб” огрийди. Одатда хуппоз битта чикади. Лекин касаллик огир кечганда узокка чузилади. Беморнинг харорати анча кутарилиб, эти увишади. Айни вактда лимфа томирлари хам яллигланиши мумкин. Чипконга якин турган лимфа тугунлари хам, безлар хам яллигланади. Тери бироз шишади. Юздаги хуппоз жуда хавфли, чунки бунда жараён юздан кон томирлари оркали мияга утиши ва турли асоратлар колдириши мумкин. Хуппозга диагноз куйиш унча кийин эмас, асосан куйдирги хамда чипкон билан таккосланади. Гидраденит – апокрин тер безларининг уткир йирингли яллигланиши; тилларанг стафилококклар кузгатади (юнонча hudros – тер, aden- без дегани). П а т о г е н е з и. Соч фолликулалари ёки лимфа йуллари оркали апокрин тер безлари каналига стафилококклар тушиши сабаб булади. Дармонни куритадиган сурункали касалликлар, организм умумий каршилигининг пасайиши, култик ости, чов оралиги, анус сохасининг куп терлаши, тернинг (рН) ишкорийлиги айникса шахсий гигиена коидаларига риоя килмаслик гидраденит пайдо булишига шароит яратади. Шунингдек устарабилан тукларни кирганда терининг кесилиши, кичиганда бадан тирналиши хамда майда яра-чакалар хам гидраденитга сабаб булиши мумкин. Гидраденит кандли диабетга чалинганларда, жинсий безлар фаолияти издан чикаан кишиларда куп учрайди. Терининг анатомиясидан маълумки, апокрин тер безлари фаолияти инсон балогатга етган даврдан бошланади (кизларга, болаларга нисбатан эртарок). Апокрин тер безлари аёлларда купрок, шунинг учун хам гидраденит уларда купрок учрайди. Ёш утган сайин бу безлар фаолияти суна боради, шу туфайли гидраденит кексаларда деярли кузатилмайди. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling