Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet10/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Экзоген сабаблар :



  1. Теридаги юза ва майда яра-чакаланиш (микротравмалар)- тирналиш, киркилиш, куйиш, ишкаланиш ва бошкалар.

  2. Терининг хаддан ташкари ифлосланиши, оддий гигиена коидаларига риоя килмаслик.

  3. Совук ёки иссик уриши, совкотиш

  4. Касбкор омиллар (кумир, цемент, охак, тупрок ва нефть махсулотлари билан ишлаш)

  5. Ёш болаларни нотугри кийинтириш (сунъий толадан тикилган кийимлар, калин килиб ураб чирмаш)

  6. Тери мухитининг (рН) узгариши

Эндоген сабаблар

1.Углеводлар алмашинувининг бузилиши (гипергликемия), гипофиз хамда калконсимон без фаолиятидаги етишмовчилик


2. Нерв системаси фаолиятидаги функционал бузилишлар (неврозлар)
3. Организм томонидан оксил узлаштирилишининг бузилиши (гипопротеинемия)
4. Меъда – ичак системаси фаолиятининг функционал (жигар, меъда-ичак касалликлари) бузилиши
5. Гиповитаминозлар (айникса А ва С)
6. Ирсий омиллар
7. Организм иммун механизмининг бузилиши ва бошкалар

Юкорида келтирилган экзоген ва эндоген сабаблар биргаликда касалликни вужудга келтириши мумкин. Одатда бу омиллар комплекс равишда таъсир килади. Шунга кура мутахассис беморни кунт билан текшириши ва юкорида кайд этилган сабабларни аниклаб, шунга яраша даво чораларини куллаши керак булади.


Болаларда терининг йирингли касалликлари келиб чикишида, терининг одатдаги физиологик каршилик кучининг хали тула ривожланмаганлиги хам катта ахамиятга эга. Гудак туғилган замонок унинг териси ва шиллик каватларидан сапрофит ва патоген микроорганизмлар топилади. Аммо бу микроорганизмлар хар доим хам касаллик келтириб чикаравермайди. Касалликнинг пайдо булиши тушган микроорганизмларнинг сони, вирулентлиги, бола терисининг намлиги, мухити (рН), коллоид-осмотик ахволи, иммун системаси ва бошкаларга боглик.
Пиодермитларнинг пайдо булишида кузғатувчининг патогенлиги, айникса стафилококкларнинг плазмакоагуляция, гемолитик, токсигенлик ва пигмент хосил килиш хусусиятлари мухим ахамиятга эга.
Кейинги йилларда антибактериал препаратларни хаддан зиёд ишлатиш (организмнинг реактивлигини узгартириш билан бир каторда) купгина микроорганизмлар, жумладан стафилококклар ва стрептококкларнинг баъзи биологик хусусиятлари ни (антигенлик, иммуногенлик, вирулентлик) узгаришига олиб келди. Бу жараён терида касаллик пайдо килмайдиган микроорганизмларнинг (эпидермал стафилококк) патогенлик томонга силжишига сабаб булмокда ва улар тез-тез кайталаб турадиган терининг турли йирингли касалликларини келтириб чикармокда. Шу билан бирга пенициллинни парчаловчи микроорганизмларнинг штаммлари (б-лактомаза ишлаб чикувчи, а-трасформацияланган купайиб бормокда.
К л а с с и ф и к а ц и я с и (таснифи). Терининг йирингли касалликлари этиологик омилларга караб стафилококкли, стрептококкли ва аралаш булади. Терининг йирингли касалликлари жойлашишига караб юза ва чукур: кечишига кура уткир ва сурункали хилларга булинади.
Стафилококкли пиодермитларда яллигланиш жараёни аксарият тери хосилалари, соч фолликулалари, ёг ва тер безларида булади. Асосий морфологик элемент – мадда. Унинг шакли конуссимон, пусти эса калин, тортилган, ичида саргимтир-яшил йиринг булади. Мадда уртасидан майин соч чикиб туради.
Стафилококклардан фаркли стрептококклар кузгатган пиодермитларнинг морфологик элементлари соч ва ёг безлари фолликулалари билан боглик булмайди. Яллигланиш жараёни юза, маддалар шакли ясси, пусти нозик (фликтина) ичидаги экссудат сероз-йирингли ва бир-бирига кушилиб кетишига мойил булади.
Юза пиодермитларда морфологик элементлар факат эпидермисда булади, шунинг учун тузалганидан кейин урнида вактинчалик дог колдиради, холос. Чукур пиодермитларда эса яллигланиш ҳатто гиподермагача боради ва узидан кейин чандик ёки атрофияли чандик колдиради.
Стафилококкли пиодермитлар (стафилодермиялар). Терининг стафилококкли касалликларига остиофолликулит, сикоз, чукур фолликулит, фурункул (чипкон), карбункул (ҳуппоз), гидраденит киради. Остиофолликулит билан сикоз терида чандик колдирмайди, колганлари эса тукималарни шикастлаб, чандик билан битади.
Ёш болалар териси узига хос тузилишга эга, шунинг учун уларда стафилодермия бошкачарок кечади, бунда тошманинг морфологик элементи юза нофолликуляр пуфаклар хисобланади. Болалар териси стафилококкларга нисбатан сезувчанлиги сабабли яллигланиш тез ва таркок кечади, баъзан огир окибатларга олиб келади. Асосан уларга везикулопустулёз, псевдофурункулёз, чилла яра ва Риттернинг эксфолитив дерматити каби стафилококкли касалликлар кузатилади.
Остиофолликулит – соч халтачаси огзининг яллигланиши, асосан стафилококклар кузғатади. Дастлаб тери юзасида конуссимон шаклда, фолликуляр мадда (пустула) пайдо булади. Мадда уртасидан майин соч (тук) чикиб туради. Соч фолликуласи атрофи бироз яллигланиб, кизаради ва пушти-кизил рангли яллигланиш тожи билан уралган булади. Остеофолликулитлар ёки стафилококкли импетиго терининг кичик ёки кенг хийлагина кисмини эгаллаши мумкин. Бир неча кундан сунг маддалар курийди ва яллигланишлар сурилиб кетади. Остеофолликулитдан кейин хеч кандай чандик колмайди, бироз пигментли дог колади, холос.
Остеофолликулитда маддалар туп-туп булиб жойлашса хам бир-бирига кушилмайди. Баъзан айрим элементлар нухатдек булиши хам мумкин, уртасидан майин соч (тук) чикиб туради. Буни Бокхартнинг стафилококкли импетигоси дейилади.
Остеофолликулитга асосан экзоген омиллар ишкаланиш, тирналиш ва бошкалар сабаб булади. Маддалар аксарият баданнинг босилиб ишкаланиб турадиган кисмларида (буйин, билак, болдир ва сон сохаси терисида) пайдо булади.
Болаларда асосан 2-3 ёшдан кейин кузатилади, айникса 13-15 ёшли усмирларда куп учрайди. Юза ва чукур фолликулит фарк килинади. Юза фолликулит одатда 2-3 кунда йуколиб кетади. Тузалгандан кейин ярадан из хам колмайди.
Чукур фолликулит – соч халтачасининг чукур кавати яллигланганда тери кизариб туради, терининг шу ерида кулга каттик уннайдиган инфильтрат хосил булиб, безиллаб огрийди, кейинчалик мадда бойламайди. Мадда конуссимон булиб. Уртасидан соч чикиб туради. Бир неча кундан сунг мадда ковжирайди ёки йирингланиш ривожланиб, тукималар некрозга учрайди. Одатда касаллик 5-6 кунда тузалади ва урнида нукта-нукта чандиклар колади.
Купинча чегараланган чукур фолликулитлар бошнинг сочли кисмида, энса сохасида ва чов оралигида учрайди.
Сикоз – соч фолликулаларининг сурункали яллигланиши. Стафилококкли ёки оддий сикоз сурункали кечади ва тез-тез кузиб туради. Асосан эркакларда учрайди (юнонча sjcosis – узум гужуми деган суздан олинган). Тошма элементлари остеофолликулит ва фолликулитлардан иборат. Стафилококкли сикоз аксари юзнинг сокол ва муйлов усадиган кисмида, купрок кош, ковок ва култикда, баъзан бошнинг сочли кисми, буйин терисида, шунингдек жинсий аъзолар атрофида, ков, сон, болдир ва баданнинг жун билан копланган бошка сохаларида хам пайдо булиши мумкин.
Дастлаб соч атрофида майда маддалар (остеофолликулит) пайдо булиб, уларнинг асоси инфильтратланади, уртасидан соч чикиб туради, бироз огрийди. Соч атрофи билинар-билинмас кизил жияк билан уралади. Фолликулитларда бир-бири билан пустулалар гурухини ташкил килади. 2-3 кундан сунг йиринг котиб пуст билан копланади, кейинчалик пуст тушиб кетиб. Урнида яна йирингли маддалар пайдо булади.
Таркок сикозда беморнинг юзида яллигланиш учоклари пайдо булади, ундан нохуш хид келиб туради. Зарарланган жойнинг бир кисми битса атрофидан янгиси куринади.
Касаллик ойлаб, баъзан йиллаб давом этади. Бунда беморнинг териси тортишиб, ачишиб огрийди. Айникса зарарланган соха юзда булганида касаллик дам тузалиб, дам кузиб туриши окибатида беморнинг рухий холати узгаради.
Стафилококкли сикоз терининг ифлосланиши, бурун-томок бушлигилаги турли сурункали инфекцион касалликлар, шунингдек эндокрин безлар ва нерв фаолиятининг бузилишларидан келиб чикади.
Оддий ёки стафилококкли сикознинг диагностикаси унчалик мураккаб эмас, у йирингли-инфильтратив трихофития хамда асоратланган экзема (йиринглаган) билан таккосланади. Биринчисида патогенли замбуруглар, иккинчисида чин полиморфизм кузатилади.
Чипкон – фурункул – соч халтачаси атрофидаги тукиманинг уткир йирингли-некротик яллигланиши. Чипкон терининг йирингли касалликлари ичида энг куп учрайдиган булиб, уни стафилококклар кузгатади (ок ва тилларанг).
П а т о г е н е з и . Чипкон мутлако сог терида пайдо булиши ёки чукур стафилодермиянинг асорати туфайли вужудга келиши хам мумкин. Терида ёг ва тер ажралишининг кучайиши, авитаминоз, моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечадиган касалликлар (кандли диабет, семизлик), тозаликка ва шахсий гигиенага риоя килмаслик, терининг тирналиши ва чакаланиши чипконга сабаб булади. Чипкон терининг тукли кисмида, купинча буйин, юз, бел, думба, сон ва бошка ерларда учрайди.
Чипконнинг якка (битта чипкон чикади) ва кайталанувчи (хадеганда чипкон чикаверади) хиллари фарк килинади.
Чипконнинг айни вактда куплаб тошиши фурункулёз дейилади, унга купинча чипконни яхши даволамаслик, моддалар алмашинувининг бузилиши, гиповитаминоз сабаб булади.
К л и н и к а с и: чипконда учта ривожланиш боскичи тавофут килинади: 1. инфильтрат пайдо булиши, 2, йирингланиш ва некроз, 3. тузалиш.
Дастлаб соч толаси фолликуласи сохасида тери дамидан бироз кутарилиб турадиган, думалок, конуссимон тугунча шаклида каттик яллигланган инфильтрат пайдо булиб, безиллаб огрийди, кизаради; аста-секин катталашади (биринчи боскич).
Касалликнинг 3-4 кунига келиб чипконнинг катталиги 1-3 см га етади (иккинчи боскич), унинг уртасида йирингли-некротик узакли пустула пайдо булади. Чипкон конуссимон шаклни олади. Кизгиш-кукимтир тусга кириб, ялтираб туради. Уртасидаги пустула сохасида некроз ривожланади. Бу даврда беморнинг харакати чекланиб, дармони курийди, харорати (37-38 С) кутарилади, интоксикация аломатлари кузатилади, чипкон лукиллаб огрийди, кейин уз-узидан ёки бирор таъсир туфайли ёрилади. Ундан саргиш, баъзан кон аралаш куюк йиринг чикади. Йиринг чикиб булгач, яра ичи чукур булиб колади, унинг тагида чипкон “узаги” куринади. Некротик узак ажралгач, инфилтратли шиш ва огрик кескин камаяди. Яра “узаги” чиккандан сунг, унинг урни чандикланиб битади (учинчи боскич).
Чипкон баданнинг жун билан копланган хамма жойидан чикиши мумкин. Лекин купинча юз, буйин, сон, думба, бел сохасида учрайди. Юзга хусусан устки лабга чиккан чипкон ута хавфли, чунки бу сохада кон томирлар тутами жуда юза жойлашганлиги сабабли инфекция кон окимига утиб сепсис, менингит каби огир асоратларга сабаб булади. Чипконни уз билгича ситиш, эзиш ярамайди, акс холда ёмон окибатларга олиб келиши мумкин.
Чипконга диагноз куйиш кийин эмас, уни асосан куйдирги, гидраденит ва чукур трихофития билан таккосланади.
Хуппоз, карбинкул, кук яра – терининг чукур каватлари ва остидаги ёг катламининг йирингли некротик яллигланиши. Катта ёшли кишиларда купрок учрайди. Хуппозда йирингли – некротик жараён дерма, хатто гиподермага етиб боради. Касаллик жуда огир утади, баъзан огир окибатларга олиб келиши мумкин.
Хуппоз ёки карбинкул юнонча “carbo” деган суздан олинган булиб “кумир” деган маънони билдиради, чунки йирингли некротик жараён окибатида яллигланиш учоги худди кумир рангини олади.
Патогенези. Умумий дармонсизлик, купинча оч-нахор юриш, моддалар алмашинувининг бузилиши (кандли диабет), бошка касалликлар туфайли дармон куриши хуппоз чикишига сабаб булади.
Касаллик кузгатувчиси тилларанг стафиликокк. Аксарият хуппоз буйин, бел ва думғаза соҳасида купрок учрайди.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling