Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet5/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Мадда, пустула – тери дамидан кутарилиб турадиган ва ичида йиринг буладиган бушлик элемент. Пустулалар одатда уткир яллигланиш табиатида булади, айрим касалликлар, масалан, захмда пустулалар уткир булмаган яллигланиш Билан кечади, уларнинг катталиги эса нухотдек, баъзан олчадек келади. Инфекцион микроорганизмларнинг (стафилококк, стрептококк) хаёти давомида ажралиб чиккан токсинлар таъсирида эпителиал хужайралар некрозга учраб, натижада эпидермисда йирингли кават вужудга келади. Пустулалар терининг кайси кисмида жойлашишига караб, юза (факат эпидермис буйлаб жойлашади) ва чукур (дерма, гиподермада) хилларга ажратилади. Эпидермис буйлаб жойлашган ва кора кутир хосил килишга мойил маддалар импетиго деб аталади. Бундай маддалар урнида одатда вактинчалик дог колади.
Бундан ташкари маддалар соч фолликулига нисбатан жойлашишига караб фолликуляр (соч фолликули Билан богланган) ва нофолликуляр маддалар, одатда стафолококкларга боглик булса, нофолликуляр маддалар стрептококкларга алокадор булади. Соч фолликуласининг устки кисми йирингли яллигланганда остеофолликулит юзага келади (бунда йиринг марказидан соч чикиб туради) ва атрофии пича кизарган булади. Фолликулитлар юза булганда узидан сунг деярли хеч кандай из колдирмайди, баъзан соч фолликуласининг бутун танаси йирингли яллигланади, бунда мадда чукур жойлашади ва битганида урнида чандик колади. Чукур фолликулитлар учун огрик ва атрофида инфильтратлар (фурункул) булиши хос, улар ёрилганда яра хосил булиб, чандик Билан тугалланади. Нофолликуляр юза пустула (нозик, ясси) флектена дейилади. Дермада жойлашган чукур нофолликуляр пустула эктима дейилади. Фликтена биланэктима стрептококкли пиодермитларда кузатилади, баъзан чукур нофолликуляр пустуланинг (эктиманинг) юзаси калин кават Билан (йирингнинг куриб колиши натижасида) копланади, тагида чукур яра ёки рупия хосил булади. Эктима ёки рупиянинг юзаси атайлаб кучирилса ёки узи ажралса яра хосил булиб, кейинчалик чандикланиб колади.
Ёг безлари Билан боглик пустула акне (хуснбузар)дейилади. Акне ёг безининг буту насоси Билан дермада чукур жойлашиши мумкин.
Каварчик – уткир яллигланиш табиатида булиб, тери дамидан бир оз кутарилиб турадиган бушликсиз элемент; дерманинг сўрғичсимон каватида чегараланган уткир яллигланиши ва серозли шиш пайдо булиши натижасида вужудга келади. У думалок, чузинчок ва овал шаклда, ранги эса кизгиш булади. Каттик кичишиш Билан кечади. Каварчик лахзада пайдо булиб, тезда йуколади ва узидан хеч кандай из колдирмайди. Аммо баъзи беморларда у анча вакт сакланиб колади. Уртикал элементлар дастлаб пайдо булганида ранги оч пушти, кейинчалик окимтир булиб колади. Шундай килиб, асл каварчикнинг маркази ок, периферияси эса пушти ранга киради. Одатда каварчиклар бир-бирига кушилишга мойил булиб, доира ёки чизикчаларга ухшаш шаклларни вужудга келтиради. Каварчиклар баданган кичитки ут ва бошка усимликлар тегиб кетганда, хашаротлар чакканда, шунингдек киши каттик совкотганда (экзоген), огир изтироб ёки организм каршилик кучининг кескин пасайиб кетиши (эндоген) туфайли пайдо булиши мумкин.
Турли дори-дармонлар таъсирида (медикаментоз), алиментар, инфекцион, аллергик холатларда хам каварчиклар куп кузатилади. Пигментли эшакемда терини механик йул Билан таъсирлаб каварчикни юзага келтириш мумкин. Эшакем, Квинкнинг ангионевротик шиши, зардоб касаллигида ва бошка дерматозларда (токсикодермия, Дюрингнинг герпитиформ дерматити, флеботодермия) каварчик асосий морфологик элемент хисобланади.
Иккиламчи морфологик элементлар. Буларга куйидагилар киради: пигмент доглар (pigmentatio), тангача (squama), кора кутирпуст (crusta), ёриклар (fissura), экскориация, тирналиш (excoriatio), эрозия (erosio), яра (ulcus), чандик (cicatrix), вегетация (vegetationes), лихенификация (lichenificatio).

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling