Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet3/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

ТЕРИ ОСТИ ЁГ КЛЕТЧАТКАЛАРИ.
Дерма аник чегарасиз тери ости ёг клетчаткасига ўтади. Тери ости ёг клетчаткаси баданнинг хама жойида бир хил жойлашмаган. Аёлларда ёг клетчаткаси сонда, думбада ва корнида калин жойлашган.
Тери ости ёг клетчаткаси бир-бири билан чирмашиб тур хосил киладиган тукималардан иборат. Тери ости ёг клетчаткасида кон ва лимфа томирлари, нерв таналари, тери безлари кузатилади.
Ёг безлари олвеоляр безлардир. Улар дермада кул ва оёк кафтларини хисобга олмаганда тери копламининг хамма жойида булади. Юз, бошнинг сочли кисми, кукраклар ораси ва тушда улар куп булади. Сочларнинг атрофида ёг безлари 6-8 тагача булади. Ёг безлари эктодермал эмбрион варагидан келиб чикади. Ёг безлари бир суткада 20 граммгача ёг ажратади ва шу билан терининг эластиклиги сакланади.
Тери безлари - узининг тузилиши жихатдан оддий найсимон безлар жумласига киради. Тер безининг танаси, тери ости клетчаткасида туради. Кул ва оёк кафтларида тер безлари 2-5 млн.га етади.
Эккрин ва апокрин тери безлари бор.
Эккрин тер безлари тер ишлаб чикаради, айни вактда секретор хужайралар тузилиши узгармайди. Апокрин тер безлари эккрин безларига Караганда 2-3 баробар каттарок булади, уларнинг чикариш йуллари тери юзига эмас, балки соч фолликулаларининг огзига очилади. Апокрин безлари култикда, жинсий органлар, орка чикариш йули сохаси, кукрак безининг учлари атрофи ва ташки эшитув йулида булади. Улар жинсий етилиш пайтида ишлай бошлайди. Апокрин безлар хар бир кишида узига хос хидли тер ишлаб чикаради. Тер ишлаб чикаришда секретор хужайралар бир кисми емирилади.
Сочлар – килсимон, узун сочлар, туксимон сочлар ажратилади. Бошдаги соч, сокол, муйловлар, қўлтик ости, жинсий органлардаги сочлар узун сочларга киради. Кош, киприк ва бурун шиллик пардасида ва ташки эшитув йулида усувчи сочлар килсимон сочлардир. Туксимон сочлар баданнинг хама жойларида учрайди. Соч узак ва илдиздан иборат. Терига ботиб турган соч кисми унинг илдизи хисобланади. Теридан чикиб турган кисми узагидир.
Соч фолликули эпителиал ва бириктирувчи тукима кисмидан иборат. Соч фолликули пустининг бириктирувчи тукима кисми коллаген ва эластик толалардан иборат. Соч окарганда унда пигмент йуколиб кетади, ок сочларнинг пустлок моддасида эса хаво пуфакчалари хосил булади. Соч толасининг умри 50 кун. Тукиладиган сочлар урнига фолликул хужайралари купайиши натижасида янгилари усиб чикади. Жинсий органнинг кичик лабларида, кукрак учи, оёк кафтларида, лабларда, бармокнинг тирнокли жойларида сочлар булмайди.
Бошнинг сочли кисмида 90.000 дан 300.000 гача тола булади. Тирнокли туртбурчакли шохсимон зич пластинкалардан иборат булиб, урьа ва ён юзалари тери бурмаларига ботиб туради. Кул тирноги хафтада 1 мм, оёк тирноги 0,25 мм га усади. Ёг тер безлари, соч, жун ва тирноклар тери ортиклари деб аталади.
Терининг нервлари – терида жуда куп нерв толалари мавжуд. Бу нервлар ташки ва ички мухитдан келиб турадиган таассуротларни идрок этувчи майдонни ташкил этади. Терининг нерв аппарати капсулаларга уралган нерв системаларидан, толаларидан иборат. Булар асосан эпидермис билан дермада жойлашган. Терига кириб борадиган нерв стволларни гиподермада нерв чигали хосил килади. Ана шу чигалдан дермага нервлар чикиб. Унда янги чигаллардан соч халтачалари, ёг ва тер безлари томирлар мускулларга нерв шохчалари чикади. Эпидермиснинг тикансимон каватида такчил сезувчанликни бошкарувчи Меркел хужайралари деб аталувчи алохида нерв аппаратлари бор. Оғрик сезувчи нерв толалари хам бор. Терида иссиклик, совукликни сезувчи нерв механизмлари жойлашган.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling