Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet45/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Тери касалликлари

ЗАҲМГА ХОС ОСТЕХОНДРИТ

Туғма заҳм билан оғриган эмадиган болаларнинг 85 % ида оёқнинг найсимон узун суяклари зарарланади. Буларни биз рентген пленкаларига туширган пайтимизда билишимиз мумкин.


Остеохондритда суякларнинг жуда кўп ўзгаришлари, баъзан эпифизларнинг деафизлардан батамом ёки қисман ажралишига олиб боради. Бундай хилларда бола касал оёғи ёки қўлини узатиб танасига босиб туради. Касал оёғини тиззасини букиб қорнига тортиб туради. Қўл-оёқларини ҳаракат қилдирмайди. Агарда қўл-оёқни ҳаракат қилдирса, бола чирқиллаб йиғлайди. Оғриқ кучли бўлади.
Ички органларнинг зарарланиши.
Туғма заҳм билан касалланган эмадиган болаларда ички органларнинг заҳм касаллиги жуда куп учрайди. Беморларнинг 80 % жигар ва талоғи катталашади, зичлашади. Ўғил болаларда мояк ва унинг ортиғи касалланади. Касалланган мояк катталашади, қаттиқ бўлади, оғримайди, моякда сув йиғилиши мумкин. Лимфа тугунлари катталашади. Вассерман ва чўкма реакциялар доимо мусбат бўлади. Туғма заҳм билан оғриган эмадиган болаларда турли хил ошқозон ичак касалликлари, грипп, бронхопневмония, соғлом болага қараганда кўпроқ учрайди. Бу касалликлар жуда ҳам оғир ўтади. Процесс сурункали ўтади, ўлим кўп бўлади.
Ёш болалардаги туғма эрта заҳм.

Бир ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларда туғма заҳм кўпинча яширин ўтади, чунки организм қаршилиги ошган бўлади, касаллик давридаги иммунитет кучаяди. Рангсиз трепонемаларнинг кўпайиши учун шароит бўлмайди. Ёш болаларда туғма эрта зағм даврида рангсиз спирохеталар активлиги пасаяди. Туғма эрта заҳмда тошмалар пуфаклардан иборатдир. Булар асосан айланувчан ва эрозияли пуфаклар ва кенг кандиломалар шаклида орқа чиқариш тешиклари атрофида жойлашади. Пуфаклар оғиз, бурун, шиллиқ қаватларда ҳам пайдо бўлади. Узун суякларда периоститлар бўлиши мумкин. Заҳм инфекцияси болаларнинг умумий ривожланишига ёмон таъсир қилади, эмадиган ёки ёш болаларда туғма эрта заҳмнинг актив аломатлари бўлмаганда яширин туғма заҳм тўғрисида фикр юритилади.


Туғма кечки заҳм. Бунга 4 ёшдан то вояга етгунга қадар рўй берадиган туғма заҳмнинг аломатлари киради. Туғма кечки заҳм аломатлари 20-25 ёшгача ва ундан ошган кишиларда ҳам рўй бериши мумкин. Асоасн туғма кечки заҳм белгилари кўпчилик беморларда 6-7 дан то 14 ёшга қадар кузатилади. Терида ва шиллиқ қаватларда дўмбоқчали ва гуммали сифилидлар суякларда ва ички органларда гуммаларнинг пайдо бўлиши билан бирга шу даврда фақат туғма кечки заҳмга хос бўлган ҳодисалар рўй беради. Улар Гетчинсон триадаси туғма кечки заҳм учун жуда ҳам хосдир. У Паренхиматоз кератит, ички қулоқнинг зарарланиши ва тишларнинг ўзгаришидан иборатдир. Паринхиматоз кератий туғма кечки заҳм билан оғриган беморларнинг деярли ярмида юз беради. Бу касаллик сурункали ўтади ва кўз мугуз қаватининг хираланиши ҳамда кўриш қобилияти пасайишининг, ҳатто баъзи ҳолларда мутлақо кўр бўлиши билан тугайди.





Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling