Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.77 Mb.
bet3/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
kor

«Иқтисодиёт» фан сифатида табиатда ҳамда инсон, жамоа ва жамият ҳаётида вужудга келувчи турли хил иқтисодий жараён ва ҳодисаларни прогнозлаштириш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича билимлар мажмуасини ифода этади.
«Корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш» - аҳоли ва иқтисодиёт учун зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий-хўжалик механизмларини ўрганувчи ва очиб берувчи фандир. У табиат ва жамиятнинг муайян ишлаб чиқариш шароитларида ривожланишининг объектив қонунлари намоён бўлиши ва амал қилишига, шунингдек, корхоналар фаолиятига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатувчи давлат миқёсида қабул қилинувчи қоида, норматив ва қонун ҳужжатларига таянади.
«Корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш» худди бошқа фанлар каби биринчи ўринда ўрганиш функциясини бажаради. Унинг маҳсулот ишлаб чиқариш моддий-техника ресурсларини сарф қилишни талаб қилиши билан, ходимлар меҳнати уларга ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа шакллари билан, даромад ҳажми эса харажатлар миқдори ва баҳони шакллантириш билан боғлиқ бўлган қўшма корхоналарда содир этилувчи ҳодиса ва жараёнларни ўрганиши ва изоҳлаши мўлжалланган.
Мазкур фаннинг предмети бозор муносабатлари шароитларида корхоналар фаолиятининг назарий ва амалий асосларини, корхоналар фаолиятида иқтисодий қонуниятларнинг намоён бўлишини, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти самарадорлигини реурслардан оқилона фойдаланиш, рационал бошқарув, инвестицион ва тадбиркорлик фаоллиги асосида ошириш йўлларини аниқлаш билан ифодаланади.
Фаннинг мақсади таълим олаётганларга амалий иқтисодий билимларни, шунингдек, мустақил фикрлаш ҳамда олинган ахборотлар ва мустақил ўрганиш ёрдамида корхона иқтисодиёти муаммолари(масалалари) бўйича қарор қабул қилиш кўникмаларини сингдиришдадир.



Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозликка асосланган аввалги иқтисодиётдан нимаси билан фарқланади?


2. Иқтисодий фанлар ва айнан “Корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш” фани жамият кадрларининг шаклланишида қандай роль ўйнайди?
3. Ишлаб чиқариш (саноат) корхонаси бозорнинг хўжалик юритувчи бошқа субъектларидан қайси хусусиятлари билан фарқланади?
4. Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар фаолиятининг мақсади нимада?
5. Корхонанинг бозор ва ишлаб чиқариш алоқаларини очиб беринг.
6. Рақобатчилик корхона фаолиятига қай тарзда таъсир ўтказади?
7. Замонавий корхоналарнинг фаолияти қайси қонун ҳужжатларига асосланган? Корхоналар фаолиятига бевосита таъсир қилувчи муайян қонунларни санаб ўтинг.
8. “Корхоналар иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш” фани «Микроиқтисодиёт» ва «Макроиқтисодиёт» фанларидан нимаси билан фарқланади?



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling