Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масъулияти чекланган жамият
- Қўшимча масъулиятли жамият
- Хўжалик ширкати
- Тўлиқ ширкат
Хусусий корхона деб, мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот эътироф этилади3. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидир.
Хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Хусусий корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан жавобгар бўлади. Хусусий корхона тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақли. Хусусий корхонанинг тўлиқ фирма номи унинг тўлиқ номини ва "xususiy korxona" деган cўзларни ўз ичига олган бўлиши керак. Хусусий корхонанинг қисқартирилган фирма номи унинг қисқартирилган номини ва "xususiy korxona" деган сўзларни ёки "ХК" аббревиатурасини ўз ичига олиши керак. Масъулияти чекланган жамият сифатида бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият тан олинади4. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Масъулияти чекланган жамиятнинг тўлиқ фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва "масъулияти чекланган жамият" сўзларини ўз ичига олиши керак. Масъулияти чекланган жамиятнинг қисқартирилган фирма номи унинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳамда "масъулияти чекланган жамият" деган сўзларни ёки MChJ аббревиатурасини ўз ичига олиши керак. Қўшимча масъулиятли жамият сифатида бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият тан олинади ва унинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Иштирокчилардан бири ночор (банкрот) бўлиб қолганида унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг тўлиқ фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва "қўшимча масъулиятли жамият" деган сўзларни ўз ичига олиши керак. қўшимча масъулиятли жамиятнинг қисқартирилган фирма номи жамиятнинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳамда "қўшимча масъулиятли жамият" деган сўзларни ёки QMJ аббревиатурасини ўз ичига олиши керак. Хўжалик ширкати деганда муассисларнинг (иштирокчиларнинг) улушларига (ҳиссаларига) бўлинган устав фондига (устав капиталига) эга бўлган тижорат ташкилоти тушунилади, бундай ширкатда муассислар ёки улардан айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этадилар5. Хўжалик ширкати тўлиқ ширкат ёки коммандит ширкат турларига бўлинади. Тўлиқ ширкат деб иштирокчилари (тўлиқ шериклари) ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат ҳисобланади. Тўлиқ ширкатнинг фирма номи ё унинг барча иштирокчилари номини (номланишини), шунингдек “тўлиқ ширкат” деган сўзларни ёхуд бир ёки бир неча иштирокчининг “ва компания” деган сўзлар қўшилган номини (номланишини), шунингдек “тўлиқ ширкат” деган сўзларни ўз ичига олиши керак. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling