Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


II МАВЗУ. КОРХОНА – МУСТАҚИЛ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ БОЗОР СУБЪЕКТИ


Download 0.77 Mb.
bet4/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
kor

II МАВЗУ. КОРХОНА – МУСТАҚИЛ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ БОЗОР СУБЪЕКТИ

2.1. Миллий иқтисодиёт ривожланишида ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан чиқишда корхонанинг ўрни ва роли.


2.2. Корхонанинг белгилари, функциялари ва вазифалари.
2.3 Корхоналарни таснифлаш.
2.4.Корхона тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар.


Аннотация


Корхона бу - юридик шахс мақомига эга, мустақл равишда хўжалик фаолияти юритувчи субъект бўлиб, ўзига тегишли бўлган мол-мулкидан фойдаланиш асосида истеъмолчилар (харидорлар) талабини қондириш ва даромад (фойда) олиш мақсадида маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаради ва сотади ёки айирбошлайди.
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқ ва соҳаларида 2009 йил 1 июль холатига турли хил мулкчилик шаклига эга бўлган 495,3 мингта хўжалик фаолияти юритувчи субъект мавжуд бўлиб1, улардан қарийб 80 фоизини кичик корхоналар ҳамда микрофирмалар ташкил этади. Корхоналарнинг энг катта қисми савдо ва умумий овқатланиш (34%), қишлоқ хўжалиги (41%), саноат (9,4%) ва қурилиш (56%) соҳаларида рўйхатга олинган. Жами корхоналар миқдорида нодавлат секторининг салмоғи катта бўлиб, 82 %ни ташкил қилади.
Корхоналарнинг фаолияти миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Корхоналар қанчалик яхши, самарали ва рентабелли ишласа, бутун иқтисодиётнинг, жумладан, уларнинг ўзларининг ҳам кўрсаткичлари юқори бўлади.
Ўзбекистонда кўплаб микрофирмалар, кичик ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларини – оғир саноатдан енгил саноатгача, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашдан илмий ишлаб чиқаришгача қамраб олган. Улар ўз фаолиятида ишлаб чиқаришнинг барча омилларидан - ер, табиий ва меҳнат ресурслари, техника ва технологиялар, инвестициялар, ҳозирги замон фани томонидан ишлаб чиқаришнинг асоси ёки мамлакатнинг миллий бойлиги деб аталувчи замонавий ахборот тизимидан фойдаланади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling