Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акциядорлик жамияти
Коммандит ширкат. Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат деб ҳисобланади.
Коммандит ширкатнинг фирма номи ё барча тўлиқ шерикларнинг номларини (номланишини) ва “коммандит ширкат” деган сўзларни ёхуд камида битта тўлиқ шерикнинг “ва компания” деган сўзлар қўшилган ҳолдаги номини (номланишини), шунингдек “коммандит ширкат” деган сўзларни ўз ичига олиши керак. Акциядорлик жамияти деб устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади6. Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. Акциядорлик жамияти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядорларнинг розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акциядорлик жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади. Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ва қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни эркин сотишга ҳақлидир. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони чегараланмайди. Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади. Бундай жамият ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёхуд уларни чекланмаган доирадаги шахсларга сотиб олиш учун бошқача тарзда таклиф этишга ҳақли эмас. Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони эллик нафардан зиёд бўлиши мумкин эмас. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling