Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- 26-мавзу. Саноат намуналари ва селекция ютуқлари инновацион ривожланиш объекти сифатида
Такрорлаш учун саволлар
Патент, лицензия ва сертификат тушунчаларини изоҳлаб беринг? Патент, лицензия ва сертификат олиш учун шартнома тузиш шартлари? Патент, лицензияларни чет елда патентлашга қўйиладиган талаблар? Саноат мулкини ва хизматларни чет елда патентлашнинг сабаби ва вазифаси. 26-мавзу. Саноат намуналари ва селекция ютуқлари инновацион ривожланиш объекти сифатида 1. Ўзбекистон Республикасини “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонун ва унинг аҳамияти. 2. Селекция ютуқлари. Ўсимлик турлари ва навлари, ҳайвон зотлари ва уларга қўйиладиган талаблар. 3. Саноат намуналари. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартлари. 4. Саноат намунасига талабномаларнинг тузилиши ва патентлаш тартиби. 5. Саноат товар белгиларининг турлари ва уларга талабнома тузиш. Аннотация Ўзбекистон Республикасининг “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонуни 30.08.1996-йилда қабул қилинган. Ушбу Қонуннинг мақсади селекция ютуқларини яратиш, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: Зот – генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар (шу жумладан паррандалар, ҳашаротлар, ипак қурти) ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг айримлари айнан шу гуруҳга хос бўлади ва уни ҳайвонларнинг бошқа гуруҳларидан фарқлаб туради. Зот гуруҳи, зот ичидаги (зонал) тип, завод типи, завод линияси, зот оиласи, партеноклонлар, линиялар, дурагайлар зотнинг муҳофаза қилинадиган обектларидир; Иш берувчи – селекция ютуғини яратиш тўғрисида топшириқ берган ва бу топшириқ бажарилишини молиялаштираётган юридик ёки жисмоний шахс; Лицензиар – селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиатга лицензия шартномаси асосида берувчи патент эгаси; Лицензиат – селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиардан лицензия шартномаси асосида олган юридик ёки жисмоний шахс; Нав – ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқаларидан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқланади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг муҳофаза қилинадиган обектларидир; Патент эгаси – селекция ютуғига берилган патентнинг эгаси; Селекция ютуғи – ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зоти; Талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг синовлари фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик мезонларига мосликни синашдан иборатдир. Талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг синовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар белгилаган усул ва муддатларда, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат нав синаш стансияларида, давлат нав синаш участкаларида, бошқа ташкилотларда ўтказилади. Чет еллик юридик ва жисмоний шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда ёки келишув принципи асосида фойдаланадилар. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling