Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.77 Mb.
bet49/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74
Bog'liq
kor

Проф. Н.Ҳ. Ҳайдаров инвестициялар мазмун – моҳиятига қуйидаги таърифни беради: “Инвестиция – бу мулк шаклидан қатъий назар, тадбиркорлик асосида фаолият кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ўз бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар қандай тадбиркорлик объектига
сарфлашидир”.

Ўзбекистон Републикасининг 1998 йил 24 декабрдаги “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қайта тахрирдаги қонунида инвестицияга қуйидагича таъриф берилган: “Инвестиция – иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритилган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир хуқуқлар”5 сифатида таърифланади.Шундай қилиб, “Инвестиция” деганда келгусида даромад (фойда) олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида қонун доирасида иқтисодиётнинг турли тармоғлари ва бошқа соҳаларига инвесторлар томонидан қуйиладаган барча турдаги мулкий, молиявий ва интекллектуал
бойликлар тушунилади. Бошқача айтганда, инвестициялар–мулкчиликнинг ҳар хил кўринишларидаги моддий, молиявий ва номоддий бойликларни иқтисодий – ижтимоий даромад олиш мақсадида муомалага киритишдир.

У.Шарп инвестицияларга қуйидагича таъриф беради: “Истиқболда янада кўпроқ миқдордаги маблағ олиш учун маълум миқдордаги пул билан бугун ажралишдир. Реал инвестициялар сосан моддий активларга (ер, ускуналар, заводлар) қилинган инвестициялардир. Молиявий инвестициялар бу қоғозда битилган шартномалардир. Буларга оддий акциялар ва облигациялар киради. Ривожланаётган иқтисодиётда инвестицияларнинг асосий қисми реал инвестицияларга тегишлидир.

Ривожланган иқтисодиётда эса инвестицияларнинг асосий қисми молиявий инвестициялаш институтларининг кенг миқёсида ривожланиши реал
инвестицияларнинг ўсишига сабабчи бўлади. Инвестицияларнинг бу икки шакли бир-бири билан рақобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчидир”.

Инвестиция тушунчаси ягона ва тўлиқ белги беришлик учун анчагина
кенг тушунча бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий фаннинг турли қисмларида ва амалий фаолиятнинг турли соҳаларида инвестиция мазмуни ўзининг
хусусиятларига эга. Макроиқтисодиётда инвестициялар ишлаб чиқаришда янги воситаларга, турар-жойларга инвестициялар ва моддий заҳираларининг ўсишига қилинадиган ҳаражатлардан ташкил топадиган
ялпи ҳаражатларнинг бир қисми ҳисобланади. Инвестициялар – бу жорий
даврда истеъмол қилинмаган ва иқтисодиётда капитал ўсишини
таъминловчи ЯИМ нинг бир қисмидир.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling