1-расм. Инновацияни иқтисодий фаолият сифатида турлари
“Кумулятив илмий изланиш тажрибалардан бири кумулятив маҳсулотни ўз ичига олиб, ушбу кумулятив маҳсулот технологик жараённинг таркибий қисмидир. Норзворзи ва Жангларнинг (1992) саноат унумдорлигини ўсишига оид эмпирик изланишлари орқали технологик ривожланишни таннархини камайтириш йўлини микроэлектроника, телекоммуникация ва мос саноат турларида аниқладилар”14.
Ушбу усулларга таянган ҳолда макон ва замонда инновацион имкониятни қуйидаги турларга ажратиш мумкин (2-расм).
2-расм. Инновацион имкониятнинг иқтисодий категория сифатида таснифи
Инновацион имконият ёки қувват объект инновацион тараққиётининг охирги чегарасидир. Давлатнинг инновацион имкониятини уч хил усул билан аниқлаш мумкин:
ҳудудий (ҳудуд инновацион имкониятининг ўртача солиштирма кўрсаткичи);
таркибий (хўжалик юритиш тармоғининг инновацион имкониятини ўртача солиштирма кўрсаткичи);
ижтимоий (халқ инновацион имкониятининг ўртача солиштирма кўрсаткичи).
Такрорлаш учун саволлар
1. Инновацион фаолият концепцияси тушунчасини шархлаб беринг.
2. Корхонанинг инновацион салоҳияти ва уни амалиётда фойдаланиш қобилиятини қандай аниқлаш мумкин?
3. Интеллектуал салоҳият қандай аниқланади ва уни инновацион саҳоҳияти билан қандай фарқи бор?
4. Корхонанинг инновацион салоҳияти қандай баҳоланади?
15- Мавзу. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиниши
1.Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий асослари.
2.Инновацион жараёнларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши.
3. Илмий изланишлар, фундаментал тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи жамғармалар.
Анотация
Инновацион фаолиятнинг пировард натижаси бўлиб инновация маҳсулоти (технология) ҳисобланади. Инновация маҳсулоти (технологияси) ўзининг ҳажми билан фарқланади, у янги технологияни жорий этилиши эвазига корхона ишлаб чиқариш имкониятларини ўсишини ифодаловчи кўрсаткичларда ўз аксини топади.
Инновацион фаолият ўз ичига маълум босқичли жараёнларни олади. Ушбу босқичли жараёнлар ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин (1.3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |