Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


-расм. Инновацион фаолиятни ташкил этувчи жараёнлар


Download 0.77 Mb.
bet58/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74
Bog'liq
kor

3-расм. Инновацион фаолиятни ташкил этувчи жараёнлар

Инновацион фаолиятни мазмун ва моҳиятига, пировард олинадиган натижасига кўра корхоналар томонидан олиб бориладиган ички инвестиция фаолиятининг таркибий қисми, яъни унинг бир бўлаги деб ҳисоблаш мумкин. Ички инвестиция фаолияти инновацион фаолиятдан ташқари капитал қурилиш, янги техника ва технологияларни сотиб олиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, кенгайтириш, реконструкция қилиш каби ишларни ҳам бевосита ўз ичига олади. Демак, ички инвестицион фаолият инновацион фаолиятга нисбатан мазмунан кенг тушунча ҳисобланади. Инновацион фаолиятга сарфланган маблағлар жами капитал инвестициянинг янги ғоя, ишланмалар, жараёнлар, маҳсулот, хизмат турларини яратиш, ўзлаштириш ва татбиқ этишга тааллуқли бўлган қисмидир.


Шундай қилиб, инновацион фаолият макон ва замонда юз берган ва бераётган, ўзининг моддий ва номоддий кўринишдаги ҳамда пулда баҳоланадиган мулк шаклидаги пировард маҳсулига эга бўлган, бунга эришиш учун маълум сарф-харажатларни талаб қиладиган хўжалик фаолиятининг бир тури ҳисобланади. Айнан шу мазмунда корхоналарнинг инновацион фаолияти уларда юритилаётган бухгалтерия ҳисоби ҳамда ўтказиладиган аудит предметини ташкил қилувчи объектлардан бири ҳисобланади.
Инновацион фаолият субъектлари қуйидагилардан иборат:

  • инновацион фаолият билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар;

  • инновацияларни амалга оширувчи турли мулкчилик шаклидаги инновацион корхоналар;

  • инновацион фаолият жараёнида амалга ошириладиган интеллектуал мулк эгалари: корхоналар лойиҳалари, қурилмалар, саноат намуналари, технологик жараёнлар, “ноу-хау”, кашфиёт ва ихтиролар муаллифлари, дизайнерлар;

  • инновациялар амалга оширишга капитал киритувчи инвесторлар: банклар, фондлар, корпорациялар, лизинг фирмалари ва ҳ.к.;

  • инновацион жараёнга хизмат кўрсатадиган ва унинг инфратузилмасини таъминлайдиган воситачилар: консалтинг ва инжиниринг фирмалари, технологик инкубаторлар, технопарклар, технополислар, ахборот марказлари ва ҳ.к.;

  • инновацион фаолиятни бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солишда иштирок этадиган давлат органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари.

Кейинги пайтлардаги инновациялар оқими ИИРда уюштирилган “пойга” учун стохастик жараёнлар моделлаштирилгандир”. ХХI асрда инновацион лойиҳалар ва янги ғояларнинг ҳаётга кенг татбиқ этилиши жамият ва инсоният тараққиёти учун самарали ҳисобланади. Технология тараққиёти асрида илмий лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва ҳаётга жорий этиш, мамлакат иқтисодиётининг юксалишида ва янгиланишида муҳим омил саналади. Инновацион фаолият инфратузилмасининг ривожланиш даражаси инновацион сиёсатни амалга оширишга таъсир этувчи асосий омиллардан биридир.
Хорижий адабиётларда “инновацион инфратузилма” атамаси янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараённи яратиш, ишлаб чиқаришда ўзлаштириш ва амалиётда қўллаш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар йиғиндиси сифатида таърифланади.
Инновацион фаолият инфратузилмаси - инновацион фаолият субъектларига инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар жамланмасидир.
“Агар муваффақиятли инновациялар Пуассоннинг стохастик жараёни сабабли тез суръатли (u) равишда амалга ошади деб қабул қилсак, унда маълум бир даврда фирманинг муваффақиятли инновациялардан фойдаланаётганлиги dt udt га ўзгаради. Шунда кутилган монополия даромади π Шумпетер бўйича муваффақиятли тадбиркор учун қуйидаги кўринишда бўлади:

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling