π (n,u)=r(n)u – c(u, f)(1.2)
бу ерда:
r=r(n) – оний монопол даромад бўлиб, у инновацион мусобақа ғолиби томонидан эришилади ва c (u,f) – харажатлар функцияси тез суръатлилик u ва ўзгармас ҳаражатлар f кесишганлиги”
Инновацион жараённинг моҳияти шунда намоён бўладики, у инновациялар ташаббуси билан чиқиш, янги маҳсулот ва операциялар ишлаб чиқиш, уларни бозорда сотиш ва диффузиялаш бўйича мақсадли йўналтирилган ҳаракатлар занжирини ифодалайди. Инновацион жараён еттита элементни ўз ичига олади, уларнинг умумий бир кетма-кетликдаги занжирга бирлашуви инновацион жараён структурасини ташкил этади.
“Вақтинчалик монопол фойдани қўллаб қувватланиши устундир. Ортиқчаликни инкор этилиши таъсири фирмаларнинг инвестициявий қарорларини кескинлик билан қабул қилишига олиб келади. Чунки, кутилган даромад аслида юқорироқ бўлади. Шу ортиқчалик самарасига боғлиқ ҳолда билимлар диффузияси дастурий таъминотлар технологияси ва трансмиллий компаниялар томонидан кўпайтирилган бевосита инвестициялар орқали суръатлар тезлаштирилади”.
Такрорлаш учун саволлар
Бозор тузилмаси ва унинг янги технологиялар ривожланишига таъсири қандай?
Эндоген ўсиш назарияси ва капитал жамланиши тушунчасига таъриф беринг?
Билимлар диффузияси тушунчасига таъриф беринг?
Инновациянинг ҳаётийлик даври нечига бўлинади.
16- Мавзу. Реал секторда инновацион фаолиятнинг ташкилий шакллари ва унинг хусусиятлари
1.Инновацион ташкилотлар таснифи.
2.Кичик бизнеснинг хусусиятлари.
3.Ихтисослашган ва комплекс инновацион ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари. 4.Лойиҳа конструкторлик ташкилотлари ва махсус конструкторлик бюролари, илмий-тадиқиқот, маркетинг ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, қурилиш-монтаж ташкилотлари, технопарк, технополис каби ташкилотларда инновацион фаолиятини олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |