Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Корхонанинг тижорат сирлари


Download 0.77 Mb.
bet55/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   74
Bog'liq
kor

Корхонанинг тижорат сирлари ишлаб чиқариш, технологик маълумотлар, бошқарув, молия ва шу кабилар билан боғлиқ бўлиб, уларни ошкор қилиш корхона манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлардир. Мавжуд нуқтаи назарларга кўра, корхонанинг тижорат сирлари умумий ҳолда ўз ичига қуйидаги маълумотларни қамраб олади:

  1. корхонанинг савдо алоқалари ҳақида;

  2. капитал ҳажми ва тузилмаси, инвестиция режалари ҳақида;

  3. таъминотчи ва истеъмолчилар, тузилган шартномалар ҳақида;

  4. ишлаб чиқариш ҳажми, айланма маблағлар ва фойда ҳажми ҳақида;

  5. баҳони шакллантириш сиёсати ва товарлар баҳосининг шаклланиши ҳақида;

  6. банк опрециялар ҳақида ва ҳоказолар.

Амалиёт шуни кўрсатадики, тижорат сирларини муҳофаза қилиш механизми, корхонанинг молиявий ва техник имкониятлари билан алоқада бўлганда, шунингдек маълумотларни ҳимоя қилишнинг ишончли тизими мавжуд бўлгандагина тўлиқ куч билан ишлайди. Бундан ташқари қуйидагиларни тўғри ташкил қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади:

  1. тайёр маҳсулот (айниқса тажриба намуналари) ва матералларнинг баъзи турларини ҳисобга олиш ва қўриқлаш;

  2. тадбиркорлик сирлари мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби (уларни ҳисобга олиш, сақлаш, йўқ қилиш қоидалари ва бошқалар);

  3. ҳужжатларни кўпайтириш ва улардан нусха олиш воситаларини назорат қилиш;

  4. алоқа воситалари ва ҳисоблаш техникасида тижорат маълумотларини ҳимоя қилиш;

  5. корхона ҳудуди ва унинг асосий бино ва иншоотларини қўриқлаш;

  6. мазкур корхонага бегона шахслар ташриф буюришини назорат қилиш.

Корхоналарнинг махфийлик шартларига риоя қилмаслик натижасида юзага келувчи йўқотишлари умумий кўринишда қуйидагаларга олиб келади:

  1. илмий тадқиқотларга лицензия сотиш имкониятлари пасаяди, фан-техника тараққиёти соҳасида эришилган устунликлар йўқотилади, илмий-тадқиқот бўлинмаларининг йўналишни ўзгартиришлари учун харажатлари ўсади;

  2. ишлаб чиқариш фаолиятида зарур бўлга хом ашё, технология ва ҳоказоларни сотиб олишда қийинчиликлар юзага келади (ёки рақобатчилар томонидан сунъий равишда яратилади);

  3. корхонанинг тадбиркорликдаги шериклар билан ҳамкорлиги чекланади, фойдали шартномларни имзолаш имкониятлари камаяди, шартнома мажбуриятларини бажаришда муаммолар вужудга келади;

  4. корхонанинг янги бозор стратегиясини яратиш, маркетинг тадқиқотлари тузилмасини ўзгартириш ва ҳоказоларга сарфланувчи харажатлари ўсади;

  5. тижорат сирларини ошкор қилганларга нисбатан иқтисодий жазо чоралари қўллаш хавфи кучаяди.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling