Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Бешинчидан, ҳудудий жойлаштирилиш бўйича инвестициялар ички ва ташқи инвестицияларга бўлинади


Download 0.77 Mb.
bet52/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   74
Bog'liq
kor

Бешинчидан, ҳудудий жойлаштирилиш бўйича инвестициялар ички ва
ташқи инвестицияларга бўлинади.

Олтинчидан, инвестициялар таваккаллик даражаси бўйича юқори
таваккалли ва паст таваккалли инвестицияларга ажратилади. Молия соҳасида таваккаллик деганда инвестицияларга мутлоқ ёхуд нисбий миқдордаги фойда кутилганидан анча кам бўлади, бошқача айтганда «таваккаллик» атамаси кутилмаган натижа олиш имкониятини англатади.

Қўйилма маблағларига фойдани мутлоқ ёҳуд нисбий миқдорларини ёйилиши қанчалик кенг бўлса таваккаллик шунчалик катта бўлади ва аксинча.

Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунда: “Инвестиция фаолияти - инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлар мажмуи” сифатида ифодаланади. Фикримизча, инвестицион фаолиятга берилган таърифлар, унинг моҳиятини тўла очиб беролмайди. Чунки инвестицион фаолиятда инвестицияларнинг кетма-кетлиги ва уларнинг ўзгарувчанлиги (метаморфози), яъни ресурслар (қийматликлар) - қўйиш (харажатлар) ва инвестиция натижасида самара (фойда, даромад) олиш ётиши керак. Агар самара олинмаса инвестициялашга рағбат ҳам бўлмайди. Инвестициялаш ким томонидан амалга оширилганлиги нуқтаи назаридан икки турга, яъни ички ва ташқи инвестицияларга бўлинади. Ички инвестициялар - бу мазкур давлат ҳудудида ички инвесторлар томонидан йўналтириладиган инвестициялардир. Ташқи инвестициялар - бу хорижий инвесторлар томонидан йўналтирадиган инвестициялар бўлиб, чет эл мулкдорлари томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларига узоқ муддатга қўйилган капитал маблағларидир. Инвестицияларни турлари бўйича тавсифланишини қуйидагиларда кўришимиз мумкин: Инвестициялар Моддий бойликлар, Молиявий бойликлар, Интеллектуал бойликлар



13- МАВЗУ. КОРХОНАНИНГ ТИЖОРАТ СИРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИ


13.1. Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари.


13.2. Корхона иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлашни ташкил қилиш ва бошқариш.
13.3. Корхонанинг хавфсизлик хизмати, унинг тузилиши ва вазифалари.
13.4. Корхонанинг тижорат сирлари.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling