Мазкур маъругшлар м
атрофдагилар, ҳеч ким билмасди. Уғузхон балоғатга етгач, қорахон икки
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
атрофдагилар, ҳеч ким билмасди. Уғузхон балоғатга етгач, қорахон икки
марта уйлантиради. Ўғузхон хотинларини мусулмон бўлишга даъват қилади, улар бу таклифга кўнишмайди, шу сабабли Ўғузхон уларга рўйхушлик бермайди. Кейин у мусулмон бўлишга кўнган бошқа қизга уйланади. Катта келинлари қорахонга Ўғузхон мусулмон бўлганини чақадилар. Ота—ўғил ўртасида низо чиқади, уруш бошланади. Ўғузхон ғолиб келади. Отасининг бошига ўқ тегиб, ҳалок бўлади. Ўғузхон отасининг ўрнига тахтта ўтиради. Энди мусулмончиликка даъват қилади. Мусулмон бўлганларни сийлайди. Мусулмон бўлганлар Ўғузхонга келиб қўшиладилар. Ўғузхон ўзи тарбия қилиб, вояга етказган Кипчоқка кўп эл ва аавкарлар бериб, можор, бошқирд элларини итоатда ушлашни буюриб, Дон, Итил ва Ёйиқ дарёлари ҳавзаларини юрт қилиб белгилаб, уни ўша ёққа юборади. Бу жойларнинг дашти қипчоқ дейилишининг боиси ана шундадир. Ўғузхон биринчи юришда Талас, Сайрам, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Балх, Гур, Бадахшон, Кашмирни забт этади. Иккинчи юришида Хуросон, Эрон, Ироқ, Ажам, Ироқи Араб, Озарбайжон, Арманистон, Шом ва то Мисргача бўлган ҳудудларни эгаллайди. Боши Сайрам охири Мисргача бўлган жойларга ҳокимлар қўйиб ўз юртига қайтди. Ўғузхон замони турк элининг мусулмонликка қайтиш даври эди. Мирзо Улуғбек «Тўрт улус тарихи»да ровийлар, тарихчи арбоблар маълумотига суяниб ёзадики, ер юзини Нуҳ алайҳиссалом авлоди ва аҳолиси томонидан эгалланиши билан уларнинг зурриёти ҳамда хешларининг ҳар бири ўртасида ибратли тартиблар, эътиборга лойиқ қондалар қурила бошлайди. Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом Жуди тоғидан пастга тушгач Аллоҳ таоло амри билан Машриқ томонга жўнайди, ўз падари бузрукворидан рухсат олиш асносида ундан, яъни Нуҳ алайхиссаломдан дуо ўрганишларини сўрайди, токи ҳазрат қодир Аллоҳ ёмғир ёғишини сўраган Нуҳ алайҳиссалом унга исми аъзамни ўргатади. У исми аъзамни бир тошга нақш қилиб, Ёфас алайҳиссалом ҳазрати Борий таолонинг буюк исми нақш қилинган тош келтирар эканлар. Бугунги кунда ҳам турклар орасида ёмғир ёғдирувчи тош мавжуд, — деб давом этади. Мирзо Улуғбек у тошни Жада тоши, Яда тоши деб атайдилар. У арабча Хашарул Мутур дейилади. Хуллас ҳазрати Нуҳ алайхиссалом ёмғир дуосини Ёфас алайхиссаломга таълим берадилар ва ўша тошни кўрсатадилар. Улуғ тарихчиларнинг ривоят қилишларича, ҳазрат Ёфас алайхиссалом пайғамбари мурсал бўлдилар (мурсал—элчи демакдир). У ҳазратга нозил бўлган китобларда Яда илми ҳам зикр этилган эди. Демак Турк бобомизнинг оталари бўлмиш Ёфас алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг элчиларидан бири бўлиб, у кишига пайғамбарлик нишонлари учун Яда илми ҳам берилган экан. Демак муқаддас китобларда қайд этилишича, Ҳазрати Одам алайҳиссалом сифрида вдарфлар, Ҳазрати Идрис алайҳиссалом китобида илми нужум, Ҳазрати Иброҳим китобида саноқ илми (илми аъдод) Мусо Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling