Мазкур маъругшлар м
арз қиладилар. У ерда бу шикоят ислом маълумоти бўйича ўринли деб
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Энди Туронни шимолий, шарқий —шимолий, ғарбий — шимолий ҳудудларида ислом дини ихтиёрий равишда қилич кучи билан эмас, балки
арз қиладилар. У ерда бу шикоят ислом маълумоти бўйича ўринли деб
топилиб, диний адолат бўйича иш тутилади. Ислом аскарлари Самарқанддан олиб чиқиб кетилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, Амир қутайба ўтказилаётган таълимотни тарғиб қилувчи китобларни ёқишган. Абу Райҳон Беруний «Осарул ал —боқий» асарида худди шу ҳолатни эслатиб ўтган. Буни қарангки, Амир қутайба аскарларига қаттиқ қаршилик кўрсатган Хоразм, Термиз, Фарғона каби Турон худудлари кейинчалик ислом динининг энг йирик марказлари бўлиб қолди. Мусулмон дунёсига буюк Хоразмийлар, Бухорийлар, Термизийлар, Фарғонийлар, Самарқандийларни етиштириб берди. Энди Туронни шимолий, шарқий —шимолий, ғарбий — шимолий ҳудудларида ислом дини ихтиёрий равишда қилич кучи билан эмас, балки ташвиқот, тарғибот ва мантиқ кучи билан қабул қилинишини изохлаб ўтамиз. Маълумки, бу худудларда Ўғузхон замонларидан кейин орадан маълум бир вақт ўтгач, турк қабилалари ўртасида бугаарастлик ҳам, шамонийлар ҳам, чекка ўлкаларда эса мажустлар хам бор эди. Шамонийлик етакчилик қиларди. Аждодларимизнинг «Тангри» тушунчаси исломий «Аллоҳ» тушунчасига яқин келиб қолган эди. Улардан илоҳий тушунчаси мавжуд бўлган. Бутун борлиқни яратувчи, одамларни яхши ва ёмон тақдирларини брлгиловчи тангри деб билганлар. Шимолий турклар бошларига бирор мушкул иш тушганда «тангри бир» дея илтижо қилганлар. Тангри сўзи, ҳам кўл (осмон, само) ҳам аллоҳ маъноларини англатган. Улуғ ва танҳо бўлиш тангрига ишонувчи эътиқодларимизга, руҳнинг абадийлигига, охират ҳаётига, яхшилик эвазига мукофот, ёмонликка яраша жазо берилишига ишониш тарғиб қилинади. Уларда арвоҳ тушунчаси ҳам бўлган. Яхши одам ўлганда руҳи кўкка тангри томонга учиб кетади, ёмон одам ўлганда эса, рухи ер остига юборилади, деб ҳисоблашган. Шу тариқа жаннат ва дўзах тушунчалари пайдо бўлган. Она тилимизда дўзах —тамут, жаннат — учмоқдир. Учмоқ сўзининг луғавий маъноси ердан кўтарилиш, осмонга павроз қилишдир. Аждодларимизда бундай тушунчаларнинг мавжуд бўлиши қадимда туркхон, Ўғузхон замонларида уларни мусулмон бўлганликларини кўрсатувчи далиллардандир. Шундай анъанавий асослар ва айниқса тангри бирлиги ҳақидаги тушунча туроннинг катта бир ҳудудида ислом динини ихтиёрий равишда қабул қилинишига омил бўлди, деб ҳисоблаймиз. Ҳамма якка худоликка ишонувчи динларнинг бир асоси исломдир. У азалий ва абадийдир. Маълумки, инсоннинг хулқи, тузалишдан кўра бузилишга мойилроқдир. Шу боис аллоҳ таоло ўз динини тирилтириб туради. Улуғ олим Абу Ҳамид Газзолий худди шу мавзуда махсус асар ёзиб, бу китобини «Диний билимларни тирилтириш», деб аташи ҳам бежиз эмас албатта. Дарвоқе, шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтишни лозим кўрамиз. Туронда ибодат қиладиган махсус бинолар — ибодатхоналар бўлмаган. Улар исталган жойларда кўкка боқиб дуолар ўқиб кетаверганлар. Мусавий ва Исавийлар ибодатхоналар, калисо ва черковлар, ўтпарастлар учун ўтхоналар бўлган. Улар ибодатларини мана шу бинода ўтаганлар. Ислом таълимотига кўра, ер юзининг ҳар бир пок жойида намоз ўқишга рухсат берилади. Камида уч киши биргаликда ўқиган намози жамоат намози мақомида ҳисобланаверади. Исломнинг бу борада кенглиги ҳам аждодларимизнинг азалий диний турмушлари тарзига мос келган эди. Биринчи масжид биноси Муҳаммад алайҳиссалом даврларида қурилган эди. Кейин бу анъана турмуш тарзи тақозоси билан бутун ислом дунёсига тарқалди, жумладан, туронда ҳам кенг авж олиб кетган. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling