Мазкур маъругшлар м


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43
Bog'liq
маънавият асослари

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: 
1.Халқ. 2.Ижод. З.Оғзаки ижод. 4.Ёдгорликлар. 5.Ёзма ёдгорликлар. 
6.Археологик қазилмалар. 7.Сўғдийлар. 8.Бақтрия. Э.Тўмарис. Ю.Парфия. 
И.Широқ. 
 
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР 
1. «Авесто»ни келиб чиқиш тарихи? 
2. Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш «Авесто»да қайси образларда 
ифодаланган? 
3. «Авесто» дегани нима, унинг асосочиси ким? 
4. 2001 йилда маданият ишлари билан шуғуллаанувчи «ЮНЕСКО» 
ташкилотининг ташаббуси билан Авестонинг неча йиллиги нишонланди? 
5. Зардуштийлик (ақидапарастлик) дини қадимий ўтмишда ота-
боболаримиз тарихида қандай роль ўйнаган?
6. Монийлик ва Маздакизмнинг моҳиятини тушунтириб беринг? 
АДАБИЁТЛАР: 
1. Каримов И.А. Маънавият ва маърифат қадриятлари тўғрисида. Наманган. 
1997 йил. 
2. Каримов И.А. «Истиқлол ва маънавият» Т. «Узбекистон» 1994 
3. Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...» Т. 1997 
4. Шакаримов С.И. Хакимов А.Х. «Маънавият ва маърифат асослари» 
Андижон. 1998 йил. 
5. Иброҳимов А., Султонов Ж., Жўраев Н, «Ватан туиғуси» Т. «Ўзбекистон» 
1996 йил. 
6. Абдураҳим Эркаев. «Маънавият миллат нишони» Т. 1998 
7. Имомназаров М. «Миллий маънавиятимизнинг такомил босқичлари». Т. 
1996 йил. 
8. НамДУ «Истиқлол ва маънавият» Наманган. 1997 йил. 
9. А.Абдураҳмонов, МАбдуллаева, О.Маматов. Фалсафа: амалий машғулотлар 
юзасидан тавсиялар. Наманган. 1999 йил. 
 


7-Мавзу: Ислом динида инсон маънавияти масаласи. 
РЕЖА 
1. Исломгача бўлган диний эътиқодлар. 
2. Ислом ва маънавият. 
3. Ислом қадриятларининг маънавий ва умуминсоний характери. 
1. Исломгача бўлган диний эътиқодлар. 
Туркистон-Туроннинг - исломият ворисидир. Мовароуннаҳрда Араб 
халифалигининг амири Қутайба Ибн Муслим ва аскарлари томонидан 705-715 
йилларда мусулмончилик ёйилган, унгача юртимизда мусулмончилик бўлмаган 
деган фикрлар бир томонламадир. Ишончли манбаларнинг дарак беришича, 
Турон халқи авваллари ҳам икки марта исломни қабул қилган. Биринчи марта 
Нуҳ алайҳиссаломнинг Туркуғли Ибн Ёфас алайҳиссалом ислом таълимотини 
Турон заминида кенг еиган эканлар Қуръони Каримда айталишича, Одам 
алайҳиссаломдан бошлаб барча пайғамбарлар умматларини мусулмон бўлишга, 
аллохнинг бирлигига иймон келтиришга даъват этганлар. Муслим ва 
Мусулмон атамалари бирлик ва кўплик шаклида: ислом динига амал қилиш 
муслимлик ва мусулмонликдир. 
Абдулғозийнинг «Шажараий Турк» асарида ёзилишича, ҳазрати Нуҳ 
алайҳиссалом икки юз эллик ёшга етганида Худои Таоло уни пайғамбар қилиб 
юборди. Фақат саксон киши иймон келтиради. Бундан аччиқланган Нуҳ 
алайҳиссалом 
иймон келтирмаганларни 
дуойибад 
қилади. Жаброил 
алайҳиссалом келиб Нух алайҳиссаломга дейди: «Худои Таоло сенинг 
дуоингни қабул қилди, ер юзидаги халқни сувга ғарқ қилмоқчи бўлди, кема 
ясасин деб амр қилди». Жаброил алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломга кемани 
ясашни ўргатади. Нуҳ алайҳиссалом иймон келтириб, мусулмон бўлган 
кишилар билан кема ясайди. Шундан кейин ердан сув чиқади, осмондан ёмғир 
ёғади, тўфон бўлади. Нуҳ алайҳиссалом қушлар ва ҳайвонларнинг ҳар биридан 
бир жуфтдан олиб иймон келтирган кишилар билан кемага минади. Ер юзидаги 
жонзот сувга ғарқ бўлади. Олти ой, олти кун деганда Худои Таолонинг амри 
билан тўфон қайтади. Кемадагилар омон қолиб Жуди деган тоғда кемадан 
қуруқликка ўтадилар. Шу ерда улар бемор бўладилар. Нух пайғамбарни учта 
ўғли, келини тузалади, бошқалар вафот этадилар. Шундан кейин Нух 
пайғамбар ўғилларига: «Одам фарзандларидан фақат уччалангиз қолдингиз, 
энди уччалангиз уч юртда туринг»—деб уларни уч томонга юборади. Ёфас 
алайҳиссалом отасининг амри билан Жуди тоғидан жўнаб кетди, Итил ва Ёйиқ 
дарёларининг ёқасини макон тутади. Шу ерда икки юз эллик йил яшайди, 
авлоди кўпаяди. Вафоти олдида ўрнига тўнғич ўғли Туркни қолдириб, бошқа 
ўғилларига бундай васият қилади: «Туркни ўзларингизга подшоҳ билинглар, 
сўзидан чиқманглар» — дейди. Ўғиллар ота васиятига содиқ қолиб, Туркни 
подшоҳ қиладилар. Турк одобли ва оқил киши эди. Ота мерос мамлакатларни 
кезиб чиқди. Иссиқкўл ерларини хушлаб қолиб у ерда яшади. Чодир ўтовни шу 
киши ихтиро қилади. То Алачахон подшоҳлик қилган давргача Турк авлоди 
мусулмон эди. Алачахон замонида юрт обод ва эл жуда бадавлат бўлиб кетади. 
Моддий нарсаларга сиғиниш бошланади. Вафот этган мусулмон солиҳ 
одамларга ўхшаш ҳайкаллар ясаб, унга сиғина бошладилар. Овқатларнинг 


олдини уни олдига қўя бошлайдилар. Юз —кўзини уни юзига суриб бошига 
кўтарардилар. Шу тариқа бутпарастлик пайдо бўлади. Бу Нух алайҳиссалом 
замонидан то Алачахон замонигача бўлган давр турк элининг мусулмончилик 
даври эди. 
Турк эли иккинчи марта Ўғузхон замонида мусулмончиликка қайтган. 
Ўғузхон Алачахоннинг невараси эди, бобоси Мўғулхон, отаси қорахон 
мусулмон эмасдилар. Ўғузхон туғилгач уч кечаю уч кундаз онасини эммайди, 
ҳар кеча онасининг тушига кириб «Эй она мусулмон бўлинг, агар мусулмон 
бўлмасангиз, ўлсам ўламан сизни эммасман»,— дейди. Онаси унинг райига 
қараб, тангрининг бирлигига иймон келтирвади. Шундан кейин Ўғузхон 
онасини эмади. Онаси кўрган тушини ва мусулмон бўлганини бировга 
айтмайди. Чунки, қорахон замонида мусулмончилик ва мусулмонлик қаттиқ 
таъқиб этиларди. У пайтларда ўғли бир ёшга тўлмагунча унга от қўйилмасди. 
Уғузхон бир ёшга тўлгач, отаси қорахон юртга тўй бериб, бекларга бундай 
дейди: «Ўғлимиз бир ёшга етди унга не от қўярсизлар?», беклар жавоб 
бермасданоқ бир яшар ўғузхон тилга кириб бундай дейди: «Менинг отим Ўғуз 
турур»—тўйга келганлар барча катта кичик, ёшу қари бундан танг қоладилар. 
Уғуз тили чиққач аллоҳ сўзини такрор айтарди, лекин араб тилини 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling