алайҳиссалом тавротида илми санъат ва тиб битилганини хотирага олсак,
Ёфас алайҳиссаломга Яда илми берилганига ишониш вазифамиздир.
Пайғамбаримиз
Муҳаммад
алайҳиссалом ҳамма
ўтган
пайғамбарлардан афзалдирлар. Умматларнинг кўплигига ва иймон
келтирганларнинг зиёдалиги билан фарқ қиладилар. Аммо ҳамма ўтган
пайғамбарларга бирдай, баб —баробар иймон келтириш лозим.
Буюк турон халқининг исломга учинчи марта қайтиши у VII
асрнинг иккинчи ярмидан бошланган. Ҳазрати Умар халифалик даврида
Сайд ибн Ваққос бошчилигида араб лашкарлари Шарққа юборилади, улар
маҳаллий халқнинг исломни қабул қилишларига даъват қилганлар.
Тарихдан маълумки, кейинчалик 705 — 715 йилларда Араблар Ўрта
Осиёни тўла босиб олганлар. Исломгача, Ўрта Осиё халқлари буддизмга ва
зардупггайлик динига эътиқод қилганлар. Зардуштийлик динининг
муқаддас китоби «Авесто»ни билувчи кохинлар бор эди. Улар она
тилимизда Ўт оға дейилади, оташпарастлар ибодатхонасида ҳамиша ёниб
турувчи ўтлар бўлган. Ана шу оташпараст аждодларимиз ислом динини
дарҳол қабул қилмаганлар. Улар исломни тушуниб етиш учун анча вақт
керак бўлган. Бунинг учун аввало тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб
борилиши лозим бўлган. Ислом шундай илоҳий қудратли динки, у
ихтиёрий қабул қилинади, уни қурол ишлатиб, мажбуран қабул
қилдиришга ҳожат йўқ. Ана шу борада тарихий маълумотларнинг
гувохлик беришича, Амир қутайба ибн Муслим исломни мажбуран қабул
қилдирган ҳоллари ҳам бўлган. Масалан, Самарқандда мусулмонлар
билан оташпарастлар ўртасида қон тўкилган холлар ҳам юз берган. Бир
гуруҳ самарқандликлар 705 — 710 йиллар орасида мусулмончилик
шаҳарга зўрлик билан, қурол кучи билан олиб кирилди, деб халифаликка
Do'stlaringiz bilan baham: |