Мазкур маъругшлар м


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43
Bog'liq
маънавият асослари

ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР: 
1. Турон заминида мусулмончиликни кимлар томонидан тарқатилган? 
2. Ислом қандай тамойиллар асосида тарғиб қилинган? Исломгача қандай 
динларга эътиқод қилинган? 
3. Мусулмончилик Марказий Осиёга ислом кўринишида қачондан 
бошлаб, ёйила бошлаган, кимлар томонидан? 
4. Ислом дастлаб қайси ҳудудларга тарқатилган? 
5. Исломдаги маънавиятнинг мазмунини гапириб беринг? 
АДАБИЁТЛАР 
1. Каримов И.А. «Истиқлол ва маънавият» Т. «Ўзбекистон» 1994 йил. 
2. Каримов И.А. «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий 
истиқболининг асосий тамойиллар» Т. «Ўзбекистон» 1995 йил. 
3. Қуръони Карим. Т. «Чўлпон» 1992 йил. 
4. Ҳазрати пайғамбарнинг ҳаёти. Т. 1996 йил. 
5. Шокаримов С.И., Ҳакимов А.И. Маънавият ва маърифат 
асослари курсидан маърузалар матни. Андижон. 1998 йил. 
6. Абу Абдулло Муҳаммад Ибн Исмоил Ал Бухорий. Ҳадис. 1992 йил. 
7. Бобомуродов А. Ислом одоби ва маданияти. «Чўлпон» 1996 йил. 
8. Мусулмончилик асослари. 1993 йил. 
9. Маънавият асослари. Маъруза матнлари. Тошкент. 2000 йил. 
10. Маънавият юлдузлари. (Хайруллаев М. ва бошқалар) Т. 2001 й. 


8-Мавзу: Тасаввуф таълимотида шахснинг маънавий қиёфаси. 
РЕЖА 
1. Тасаввуфнинг вужудга келиши ва ривожланиши. 
2. Тасаввуф таълимотида шахснинг маънавий қиёфаси. 
Тасаввуф шарқ мусулмон халқларингснг маънавий ҳаёти тарихида ўчмас 
из қолдирган ижтимоий — фалсафнй оқимлардан биридир. У ўзининг 10 
асрдан ортиқ тараққиёти давомида даврнинг ижтимоий, маданий, ғоявий ва 
ахлоқий талабларига мос равишда турли шакл ва йўналишларда ривожланиб 
келди. Тасаввуфнинг келиб чиқиши ва ривожланишига ўтишдан олдин уни 
нима маъно беришини англаб олиш керак. Тасаввуф — олим билан жоҳил 
ўртасида курашдан иборат бўлган қараш, қалбнинг нурга боғланишидир Аллоҳ 
мен қалбларингизда бўламан дейди. Дарвешлар қалбни поклаш учун оллоҳга 
ўзини бағишланганлар. Дарвеш ҳақ ва ҳақиқатга ташналик дегани. Хақ мутлақ 
борлиқ тушунчаси билан боғлиқ. Бу дунё ҳақ эмас, оллоҳнинг ўзи ҳақ. 
Кўринадиган нарсалар реаллик эмас, ўзгарса реаллик эмас, рух ҳақиқий ҳақдир. 
Комилликка эришиш — комил мусулмон бўлиш демакдир. Ўзида жами 
яхшиликларни бирлаштирса, у комил инсон бўлиши мумкин. Бундай комил 
инсон учрайди. Бу фалсафий қарашлар инсонга қаратилган. (Дукчи Эшон, 
М.Халлож, Машраб, Беҳбудий ва ҳ.к.) Бизда тариқат 30 — йилларгача бўлган. 
Аммо улар Эрон ва Туркияда хозир ҳам бор. Бу тариқатнинг аҳамияти шундан 
иборатки, у инсон камолотига хизмат қилган. Шунинг учун ҳам уни ман қилиб 
бўлмайди. Ҳозир ҳам керакли. Боболаримиз тасаввуфда одамларни бахтли 
қилиш ва жамиятни тарбиялашга хизмат қилишни кўрганлар 
Тариқат табиатни, оламни икки маъно ва шаклга бўлади. Маъно деб —
парвардигорни, шакл деб қолганларни тушунади. Ботил инсон қалби билан 
боғлиқ нарсалар дейди. Улар ҳам иккита: ғойиб ва дунё илмига бўлинади. 
Булар бир —бири билан боғлкқ. Илм — бу шакл. Дунёни ақл билан билса 
бўлади, аммо аллоҳ илмини билиб бўлмайди. /ойиб илмини Ладуни илми 
дейилади. У авлиёлар илзш. Тақводор худодан қўрқиб эътиқод қилади. Аксинча 
худони сезиш керак, худодан жаннатни сўрамай, дўзах азобидан қўрқмай чоҳни 
севиш керак дейилади, тасаввуф илмида. Тасаввуф илмини исломдан ташқари 
дея олмаймиз. Тасаввуф мазҳаблар ўртасидаги курашлар жараёнида вужудга 
келган илмдир. Дарвешлар бошқа одамларга ибрат, кўзгу бўлган. Илгари 
подшолар дарвешлар олдига борган. Чунки дарвешлар подшога, мол дунёга, 
дабдабали ҳаётга қарши бўлган Ривоят: подшоҳга дарвеш таъзим қилмайди, 
мен сендан манфаатдор эмасмад дейди. 
Сўфийлар ва дарвешлар назариде жаннат умидида тоат ибодат қилиш 
таманинг бир кўринишидир. Сўфий учун на дунёдан, ва на охиратдан тама 
бўлмаслиги керак. Ягона истак бу худонинг дийдоридир, холос. Машҳур сўфий 
Робия Адвия (714-801) тангрига муножатларида нола қилиб айтар экан: «Эй 
парвардигор, эй ёри азиз, агар жаннатинг тамасида тоат ва ибодат қиладиган 
бўлсам, жаннатингдан бенасиб эт, агар дўзахингдан қўрқиб ибодат қиладиган 
бўлсам, мени дўзах ўтида куйдир —минг —минг розиман! Аммо сенинг 
жамолинг деб кунларни бедор ўтказар эканман, ёлвораман, мени жамолингдан 


маҳрум этма!» Тангри таолога қуруқ, кўр —кўрона мутейликнинг ҳожати йўқ. 
Шунинг учун сўфийлар Оллоҳни жон дилдан севиш, васлига етишиш, 
лаззатланиш ғоясини тарғиб қиладилар. Сўфий дегани — жундан тўқилган 
мато кийган деган арабча сўздан олинган. Тасаввуф илми такомиллашувида 
Кубровия, Яссавия ва Нақшбандия таълимотлари асосий ўрин эгаллаган. 
Яссавий даврида зикр тутиш оммавий тусга кирган. Асарлар ёзилган. 
Профессор Нажмиддин Комиловнинг кўрсатишича, Сўфий арабча «сўф» 
сўзидан ҳосил бўлган деган фикрни билдирадилар. «Сўф» сўзининг луғавий 
маъноси жун ва жундан тўқилган матодир. Сўфийлар кўп ҳолларда жун чакман 
ёки қўй терисидан пўстин кийиб юришни одат қилганлари учун уларни жун 
кийимлар (форсча — пашминапуш), яъни сўфий сўзининг «сўф» сўзидан 
ясалиши араб тили қонун қоидаларига мос келади. 
Агар «сўф» сўзидан «сўфий» ясалган бўлса, ўз навбатида «сўфий» ва 
«тасаввуф», «мустасуф», «мутасаввуф» сўзлари ҳосил бўлган. Мустасуф сўзи 
ўзини сўфийларга ўхшатиб, тақлид қилиб юрадиган, аммо асл мақсади амал—
мансаб, мол—мулкка интилиш бўлган кишиларга нисбатан ишлатиладиган сўз 
бўлса, мустасуф тариқат ва ҳақиқатга муайян манзилларни эгаллаган, бироқ 
сўфий даражасига кўтарила олмаган кишидир. Мутасаввуф — қалбан сўфиёна 
ғояларга мойил, тасаввуфни эътиқод, мақсад қилиб олган, лекин тариқатнинг 
амалиётини ўтамаган, расман сўфий бўлмаган одам. Тасаввуфни тадқиқот 
мавзусига айлантирган кўп олимларни таъкидлашича исломдаги бу оқим 7 — 
асрнинг охири ва 8 асрнинг бошларида келиб чиққан бўлиб, у Муҳаммад 
пайғамбарнинг ҳамда дастлабки тўрт халифанинг яшаган даврига тўғри келади. 
Сўфийлик ислом дини асосида вужудга келиб, ўз таълимотини Қуръон ва 
Ҳадисларга асосланиб ривожлантирарди. Бироқ у ислом динига қадар бў.лтан 
эътиқодларнинг ҳамда динларнинг таъсирида ҳам ривожланди. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling