Мазкур маъругшлар м
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- З.Нақшбандия
2. Яссавия тариқати. Туркий ислом дунёсида буюк тасаввуф олим, шарқ
тасаввуфида чуқур из қолдирган «Яссавия» тариқати асосчиси ва туркий классик шеъриятнинг улуғ вакилларидан бири бўлмиш Ҳожа Ахмад Яссавий 12 асрда яшаб ижод эттан. Ҳожа Аҳмад Яссавий ҳижрий 5 —аср ўрталарида Сайрамда Шайҳ Иброҳим оиласида туғилди. Унинг вафот этган вақти кўпгина қўл ёзмаларда ҳижрий 562, милодий 1166 йил деб қайд этилган. У 12 асрнинг энг кўзга кўринган суфийларидан бири бўлган. Унинг шуҳрати бутун Туркистонни, Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросонни тутган, Яссавийнинг муридллри ҳам сон саноқсиз бўлган. Яссавий тариқатида бойлик, бу дунё лаззатлари инобатга олинмайди, у қораланади. Чунки улар инсоннинг худога интилиши йўлида ортиқча ҳалал берувчи бир нарса. Ўткинчи бу дунёда бойликка ҳирс қўйиш, худога ишқ қўйишга ҳалал берувчидир, унга қарама — қаршидир. Шунинг учун бойликка интилишдан, умуман бу дунё лаззатларидан воз кечиш керак. Бошқача қилиб айтганда Яссавияда қўлни ҳам, дилни ҳам бу дунёдан узиб, уларни худога бағишлаш керак. Яссавий аллоҳ ишқида 63 ёшида ер остига кириб тоат —ибодатта берилади. Унинг фикрича оллоҳ жамолига мушаррафлик узлат, хилватга ўтишда зикри самодадир. Оллоҳ ишқида ёниш ва пировард натижада бу билан қўшилишга интилиш ҳар бир сўфийни олий мақсади бўлганлиги учун Ахмад Яссавий ўзининг «Мавту қибла анта мавту» «ўлишингиздан бурун ўлингиз», «ўзлигингиздан кечингиз» шиорини илгари суради. Шу сбабли бўлса керак Ҳазрат Навоий Аҳмад Яссавийни «Туркистон мулкининг Шайхул машойихидир» деб атаган. Бироқ шуни ҳам айтиш лозимки, Яссавий тариқати чуқур инсонпарварлик, адолатпарварлик, меҳнаткашларга рахм — шафқат руҳи билан суторилган. Буни унинг шеърияти тасдиқ этади. З.Нақшбандия тариқати. Бу тариқатга Баҳовуддин Ибн Муҳаммад Ал — Бухорий Нақшбаид (1318—1389) асос солган. Баҳовуддин (диннинг нури, шуъласи, равшанлиги) унга кейинчалик берилган фахрий номдир. Нақшбанд (нақш солувчи, пул берувчи) унинг отаси ва ўзининг касб ҳунари бўлгани учун шундай лақаб берилган. Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги қасри Ҳиндувон қишлоғида тутилади. Ёш Баҳовуддин ўша даврдаги атоқли Мутасаввуф Саид Амир Кулолдан таълим олган. Тасаввуфнинг мазкур билимдони, атоқли шарқшунос Й.С.Бертельснинг ёзишича, Нақшбанд таълимотининг асосида ихтиёрий равишдаги фикрлар ётади. Шунга биноан, Баҳовуддин Нақшбанд умри бўйи дехқончилик билан, ўз қишлоғида унчалик катта бўлмаган ерига буғдой ва мош экиб кун кечирган. У уйида ҳеч қандай мол — дунё ва бойлик сақламаган. Қишда қамишлар устида, ёзда эса буйра устида ётиб кун кечирган, уйида хизматкор ҳам бўлмаган. Нақшбандия тариқатининг бош шиори «дил ба ёру —даст ба кор». Бу демак, солиҳ ичида ҳамиша худога кўнгил қўйиши шарт. Нақшбандиянинг бошқа шиорлари ҳам ўзида дунёвийликни мужассам этади, шу тариқа бу тариқат тасаввуфни ҳаётга яқинлаштиради, уни меҳнат кишилари шароитига мослаштиради. Баҳовуддининг тасаввуфга оид панд — насиҳатларидан иборат мақоматлари Хожа Мухаммад Порсонинг «Рисолайи қудсия» Мақомати «Хожа Нақшбанд», Абдулмухсин Мухаммад Бокир Алининг «Мақоми Ҳазрати Нақшбанд» китоби ва бошқалари сақланиб қолган. Ўрта Осиё халқлари хожа Баҳовуддин Нақшбандни жуда юксак қадрлайдидар. Халқимиз ул ҳазратга баланд эътиқод қўйиб, «Баҳовуддин — балогардон!» — дея беҳад эъзозлайди. Ўзбекистонимиз ҳозирги мустақиллик йўлида ривожланаётган бир шароитда «Яссавия», «Кубровия», «Нақшбандия» каби ўлкамизда вужудга келган тариқатлар ҳам ҳар томонлама чуқур ўргани олмоқда. Хожа Ахмад Яссавий, Шайх Нажмиддин Кубро, Хўжа Баҳовуддин Нақшбанд сингари буюк мутафаккир, мутасаввуф донишмандларнинг поклик, тўғрилик, художўйлик, меҳр шафқат, ақлу — инсоф, иймон, меҳнатсеварлик каби илғор умумбашарий фикрлардан халқларимиз тўла баҳраманд бўла бошлади. Тасаввуф борлиқ ҳақида Тасаввуфнинг борлиқ хақидаги таълимоти пантеистик табиатга эга Пантеизм сўзи лотинчадан олинган бўлиб, пан — ҳамма, теизм-худо деган маънони англатади. Шундан келиб чиққан холда пантеизм фалсафада табиат билан худони бирлаштириб юборувчи таълимот сифатида ишлатилади. Ҳамма нарсада худо борлигини айтади. Тасаввуф оламни, барча мавжуд нарсаларни 2 га бўлади: зар}фий вужуд (вужуди вожиб) вужуди мумкин. Зурурий вужуд ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган бир бутунликни ташкил этиб, у энг иродали доно ва билувчи тангридир. Қолган ҳамма нарсалар имконий тарзда мавжуд бўлиб, ундан яъни зарурий вужуд бўлган тангридан келиб чиқади. Худо ҳамма нарсаларнинг сабачисидир, ёмон йўлга бошлаши, адолатсиз ҳукмлар чиқаришига олиб келиши мумкин. Бундан чиқадики, фақат маърифатли, адолатли шоҳгина халққа тинч ва фаровон ҳаёт яратиб бериши мумкин. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling