Мазкур маъругшлар м
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
1. Кубровия, Яссавия, Нақшбандия тариқатлари 12 —асрда Ўрта Осиёда
вужудга келган (яна) бир йирик тасаввуфий тариқат — «Кубровия» мусулмон оламидаги энг забардаст мутасаввуф донишмандлардан бири Шайх Нажмиддин Кубро номи билан боғлиқдир. Унинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар Абул Жаноб Нажмиддин Ал —Кубро Ал —Хиваки Ал — Хоразмий бўлиб 1145—1221 йилларда Хоразмдаги Хивак шаҳрида туғилган. Нажмиддин Кубро ўз даврида «Шайхи валитарам» яъни валийлар тарбиялайдиган шайх номи билан машҳур бўлган. Нажмиддин Кубро тасаввуф фалсафаси ҳақидаги турли қарашларни, ҳақиқатаи билиш жараёнига ёндошишнинг ўша даврларда ҳукмрон бўлган шаклларини чуқур ўрганди. Олим Нажмиддин Комиловнинг кўрсатишича, Кубронинг хислатлари олами кабр, ва олами сағир ўртасидаги муносабатларни изоҳлашда яққол кўзга ташланади. Олами кабир — илоҳий олам, олами сағир эса —инсон. Ҳақиқатни билишда олами кабрнинг ўрни, аҳамияти катта. Инсон ички руҳий кечинмалар, тоат ибодат йўли билан олами кабрдаги илоҳий ҳақиқатни излайди, унга дили ва иймони билан аста — секин яқинлашаверади. Худони билиш, унинг бирлигини тан олиш, илоҳий қудратнинг моҳиятини дил билан англашга интилиш ҳам олами кабрнинг билиш йўлидир. Инсон олами кабрнинг бир қисмидир. Олами сағир ҳақидаги билимларсиз олами кабир ҳақидаги қарашларни ҳам тўла деб бўлмайди. Тасаввуф мавҳум тафаккур, тарки дунёчилик доирасидан чиқиб, ҳақиқий инсон муаммосини ўргана бошлагач фалсафага айланди. Кубровия тариқати ўзидан олдинги тасаввуф таълимотидан инсон муаммосини кўпроқ ўртага қўйилиши билан ажралиб туради. Унда инсон фақат илоҳиётга интилувчи, ўзини бутунлай унутиб юборган мавжудот эмас, балки ижтимоий имкониятлари бор бўлган куч сифатида ҳам талқин этилади. Кубровия тариқати мукаммал диний, фалсафий таълимот сифатида Нажмиддин Кубро Миср, Эрон ва бошқа мамлакатларда юрган давридаёқ шаклланган ва кўпчиликка маълум бўлган. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling