Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 016 йил апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди


Download 426.48 Kb.
bet8/21
Sana26.01.2023
Hajmi426.48 Kb.
#1128287
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
2.2.Бошқарув маданияти ЎУМ

ФСМУ технологияси.
(Ф) - фикрингизни баён этинг.
(С) - сабабини кўрсатинг.
(М) - мисол (далил) келтиринг.
(У) - умумлаштиринг.
Ушбу технология мунозарали масалаларни ҳал этишда, бахс- мунозаралар ўтказишда ёки ўқув-семинар якунида (талабаларнинг ўқув семинари ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида) ёки ўқув режаси асосида бирон бўлим ўрганиб бўлингач қўлланилиши мумкин, чунки бу технология талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда баҳслашишга, шу билан бир қаторда талабаларнинг, ўқув жараёнида эгаллаган билимларини таҳлил этишга, қай даражада эгалаганликларини баҳолашга ҳамда талабаларни баҳслашиш маданиятини ўргатади.
Ушбу технологиянинг асосий мақсади талабаларга тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларини аниқ ва қисқа ифода этиб, тасдиқловчи даллиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этишга ёрдам беради.
Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади:
1-босқич.
-ўқитувчи талабалар билан бирга баҳс мавзусини ёки муҳокама этилиши керак бўлган муаммони, ёки ўрганилган бўлимни белгилаб олади;
-ўқитувчи ўқув машғулотида аввал ҳар бир талаба якка тартибда ишлаши, кейин эса кичик гуруҳларда иш олиб борилиши ва ниҳоят дарс охирида жамоа бўлиб ишланиши ҳақида талабаларга маълумот беради:
-машғулот давомида ҳар бир талаба ўз фикрини эркин ҳолда тўлиқ баён этиши мумкин эканлиги эслатиб ўтилади.
2- босқич.
Ҳар бир тингловчига ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган қоғозлар тарқатилади:
Ф- фикрингизни баён этинг.
С - фикрингизни баён этишга сабаб кўрсатинг.
М - кўрсатинг сабабингизни исботлаб мисол (далил) келтиринг.
У - фикрингизни умумлаштиринг.
Ҳар бир талаба якка тартибда тарқатилган қозоздаги ФСМУ нинг 4 босқичини ўз фикрларини ёзма баён этган ҳолда тўлатади.
3 - босқич.
-Ҳар бир талаба ўз қоғозларини тўлатиб бўлгач, Ўқитувчи уларни кичик гуруҳларга бўлинишларини илтимос қилади ёки ўзи турли гуруҳларга бўлиш усулларидан фойдаланган ҳолда талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб юборади:
-ўқитувчи ҳар бир гуруҳда ФСМУ технологиясининг 4 босқич ёзилган катта форматдаги қоғозларни тарқатади:
-ўқитувчи кичик гуруҳларга ҳар бирлари ёзган қоғозлардан фикр ва даллилларни катта форматдаги умумлаштирган ҳолда 4 босқич бўйича ёзишларини таклиф этади.
4 - босқич.
-Кичик гуруҳларда аввал ҳар бир талаба ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. Гуруҳ аъзоларининг барча фикрлари ўрганилгач, кичик гуруҳ аъзолари уларни умумлаштиришга киришади:
-гуруҳ аъзолари ФСМУ нинг 4 босқичини ҳар бири бўйича умумлаштириб, уни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрадилар:
-фикрларни умумлаштириш вақтида ҳар бир талаба ўз фикрларини ҳимоя этиши, исботлаши мумкин.
5- босқич.
-Кичик гуруҳларда умумлаштирилган фикрларини ҳимоя қиладилар:
Гуруҳ вакили ҳар бир босқични алоҳида ўқийди иложи борича изоҳ бермаган ҳолда. Баъзи бўлимларни исботлаш яъни гуруҳнинг айнан нима учун шу фикрга келганини айтиб ўтиши мумкин.
6 - босқич.
-ўқитувчи машғулотга якун ясайди, билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдиради;
-қуйидаги саволлар билан талабаларга мурожат қилади:
-ушбу технологиядан нималарни билиб олдингиз ва нималарга ўргандингиз?
-ушбу технологияни ўқув жараёнида қўлланилиши қандай самара берди?
-ушбу технологияни қўлланилиши ўқув талабаларда қандай ҳислатларни тарбиялайди, нималарни шакллантиради, уларнинг қандай фазилатларини ривожлантиради?
-ушбу технологиянинг ўқув жараёнининг қайси босқичида қўлланилгани маъқул ва нима учун?
-ушбу технологияни дарс жараёнида қўлланилиши талабаларга нима беради ва нимага ўргатади?
-ушбу технологияни яна қандай тартибда ёки қандай шаклда ўтказиш мумкин?
-ушбу тренингда асосий вазифа нимадан иборат ва хоказолар.

Download 426.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling