Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 016 йил апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди


III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ


Download 426.48 Kb.
bet9/21
Sana26.01.2023
Hajmi426.48 Kb.
#1128287
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
2.2.Бошқарув маданияти ЎУМ

III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ







1-мавзу: Бошқаришнинг санъат сифатидаги моҳияти. Давлат, хўжалик ва жамият бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асослари бўйича билимларни шакллантириши.


Режа:

    1. “Бошқарув маданияти” тушунчаси ва соҳасининг мазмуни.

1.2. Бошқарув – шахс – ахлоқ тушунчаларининг моҳияти ва улар ўртасидаги алоқадорлик.
1.3. Бошқаришнинг ижтимоий-ахлоқий мазмуни. Бошқариш одобининг ахлоққа айланиши.
1.4. Давлат бошқаруви тузилмаларининг ахлоқий жиҳатлари.





Таянч иборалар: Маданият, моддий маданият, маънавий маданият, қарор, ахлоқ, Давлат бошқаруви, демократик бошқарув.



    1. Бошқарув маданияти” тушунчаси ва соҳасининг мазмуни.

Маданият – бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуини ифодалашдан ташқари, ўзида жамиятнинг тараққиёт даражасини ҳам акс эттиради, яъни жамиятдаги билим, мезон ва қадриятларнинг йиғиндиси маданиятда гавдаланади1. Маданиятни ўрганиш объектив қонуниятдир.


“Маданият” тушунчаси ривожланиш даражасининг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, бир қанча маънони билдиради. Масалан. Жамият маданияти, айрим шахс маданияти, ва ниҳоят, инсон фаолиятининг айрим тури маданияти ҳақида сўз юритиш мумкин. Инсон фаоляти моддий ва маънавий бойликлар яратувчи турларга бўлинади. Шу сабабли, моддий ва маънавий маданият ўзаро фарқланади.
Моддий маданият инсон томонидан табиатни бўйсундириш даражаси кўрсаткичидир. Унга ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат предметлари киради. Маънавий маданиятга фаннинг ривожланиши, аҳолининг маълумот даражаси, медицина хизмати даражаси, одамлар ахлоқий меъёрлари, маънавий эҳтиёжлар ва манфаатлар ривожланиши даражасини киритиш мумкин. Шундай қилиб, маданият инсоннинг ҳам маданий ишлаб чиқариш, ҳам маънавий ҳаёт соҳасида ривожланиши жараёнидаги ютуқларини қамраб олади. У инсоният билимлари, унинг меҳнати моҳиятидан иборат бўлиб, кишиларнинг аввалги авлодлари томонидан яратилади.
Инсоният маданияти ўсувчан, ўзгарувчан, чунки ҳозирги авлод аввалги авлодлар маданий қадриятларидан ижодий фойдаланиш асосидагина янада ривожланиши мумкин. Ўзбекистоннинг ноёб маданияти йиллар, асрлар давомида шаклланиб, уни сақлаш, ривожлантириш кўп миллатли республикамизнинг юқори маълумотли инсонлар – фан, адабиёт, санъат арбобларининг вазифасидир.
Бошқарув маданияти инсон маданиятининг таркибий қисми бўлиш билан бирга қатор ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. Бошқарувчи маданиятли бўлиши шарт, чунки ҳар бир муассасанинг ҳар бир бўлинмаси самарали ишлаши учун унинг ходимлари юксак маданиятга эга бўлишлари керак.
Бошқарув маданияти даражаси ходимлар, айниқса, бошқарувчи маданиятини, бошқарув жараёни маданияти, бошқарув техникаси, меҳнат шароитини акс эттирувчи кўрсаткичлар билан баҳоланади. Бошқарув маданияти унсурларининг турли-туманлиги бошқарув жараёнида турли-туман меъёрларга. Жумладан, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий. техникавий, эстетик меъёрларга риоя қилиш заруриятини келтириб чиқаради.
Давлат ва жамият бошқаруви соҳаси ўз моҳиятига кўра мураккаб жараён саналади. Сабаби мазкур жараённинг бевосита инсонни бошқариш билан боғлиқлигида кўринади. Шу боис ҳамма даврларда ҳам раҳбарлик фаолиятига махсус тайёргарликка эга малакали шахслар тайинланишган. Айниқса, жамиятнинг трансформациялашуви даврида замонавий бошқарув муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Муайян сиёсий тизимдан янги сиёсий тизимга ўтиш давлат ва жамият бошқаруви соҳасида раҳбар кадрлар зиммасига қатор стратегик вазифаларни юклайди.
Бу бевосита ҳокимиятнинг бўлиниш принципи, шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш, конституция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсат, инсон – жамият – давлат концепциясининг ўзаро уйғунлиги, маъмурий-ҳудудий давлат тузилиши, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши каби асосий конституциявий принципларни англаш, идрок этиш ва амалда қўллай олиш билан боғлиқ. Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларда мазкур вазифаларни уддалаш жараёни бирданига шаклланмайди. Яъни бошқарув соҳасидаги назарий билим ва кўникмалар ҳамда шахсий қобилият ёшликдан шаклланган бўлади. Ва у кейинчалик ҳаётий тажриба асосида бойитилиб, замон талаби асосида уйғунлашади. Шу нуқтаи назардан ёшларнинг замонавий бошқарув жараёнидаги иштироки муҳим аҳамият касб этади.
Жамиятни ислоҳ этиш, демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнини ёшларнинг иштирокисиз тасаввур этиш мумкин эмас, айнан ёшлар туфайли авлодлар ворисийлиги таъминланиши шубҳасиз. Жамият сиёсий ҳаётида ёшларнинг фаоллиги кўп томондан уларнинг сиёсий фаоллиги даражаси, сиёсий билимни амалий мустаҳкамлаш ва ошириш хоҳиши билан боғлиқ. Бугунги ёшлар эртанги кунда давлат ва жамият бошқарувининг фаол иштирокчиларига айланишини унутмаслик керак.
Президент И.Каримов тўғри таъкидлаганидек: “Биз мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, юртимизда эркин ва обод демократик жамият қуриш, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашдек эзгу вазифани ўз олдимизга қўяр эканмиз, мана шу мақсадларга эришиш йўлида юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, аввало, ҳаётга кириб келаётган ёш ва навқирон авлодга нисбатан замоннинг талаби тобора ортиб бориши табиийдир”2.
Мазкур ҳолатни мамлакатимиздаги давлат бошқаруви жараёнидаги ислоҳотлар ҳамда бугунги давр талаби билан ҳам изоҳлаш мумкин. Бинобарин, Ўзбекистонда давлат ва жамият бошқаруви ташкилий асосдан сифат босқичига ўтди. Бу мамлакат Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишидаги маърузасида асослаб берилди. Унда жамият аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги, халқ ишончини оқлаш, мамлакат манфаатини ҳимоялаш демократик бошқарувнинг муҳим талаби эканлиги таъкидланди. Энг асосийси давлат бошқаруви соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишларнинг халқ томонидан қонуний равишда қўллаб-қувватланаётганида кўринади3. Бу эса “шахс – жамият – давлат” концепциясининг моҳиятини ҳар бир раҳбар ва электорат аъзолари томонидан англаб унга амал қилишини талаб этади. Табиийки, бундан мамлакат келажаги бўлмиш ёшлар ҳам мустасно эмас.
Жамият аъзолари сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сайлов тизимини демократик талаблар даражасига кўтариш, сиёсий партияларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги таъсири ва фаоллигини ошириш, парламент ислоҳотларининг самардорлигини таъминлаш, мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча томонларини изчил ислоҳ этиш ва либераллаштириш, жамиятни демократик янгилаш ва модернизациялаш каби масъулиятли вазифалар ҳам асосан ёшларнинг зиммасига тушиши табиий. Чунки ёшлар мамлакатнинг эртанги келажагини таъминловчи муҳим ижтимоий қатламдир.
Ёшлар жамият сиёсий тизимида қабул қилинаётган қонунлар, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, илғор ахборот-коммуникация технологияларининг истеъмолчиси ҳамда яратувчиларидир. Бундай имконият ёшларда бир томондан уларнинг сиёсий фаоллигини шаклланишига хизмат қилса, бошқа томондан уларнинг давлат ва жамият олдидаги масъулиятини оширади. Ёшларнинг сиёсий фаоллиги биринчи навбатда ҳуқуқ воситасида мустаҳкамлаб қўйилган ижтимоий муносабатлар, ёшлар учун яратилган ижтимоий-сиёсий турмуш тарзи таъсирида шаклланади. Ёшлар ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий шароитлари сиёсий билимлар доирасини белгилаб беради ҳамда улар шаклланиши ва амал қилишининг сиёсатга нисбатан онгли муносабатни шакллантиришнинг зарур шарти бўлади.
Ёшлар ҳам катта ёшилилар сингари сиёсатнинг объекти ёки субъекти саналади. Ҳар бир давлатнинг ёшлари ўзи буни англаб етадими йўқми сиёсатга дахлдор бўлади. Чунки, фуқароликнинг ўзи сиёсийлашишдир. Сиёсат инсон учун яратилган бўлиб у инсон манфаати учун хизмат қилади.
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда 18 ёшгача бўлган ёшлар 10 миллион 360 минг нафарни ёки умумий аҳолининг тахминан 40 фоизини, 30 ёшгача бўлганлар эса – 17 миллион 80 минг нафарни ёки 64 фоизини ташкил этади4. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришда асосий куч ёшларда сиёсат ва сиёсий тизимга нисбатан муносабатини шакллантириш устувор аҳамиятга эга. Унда айниқса, сиёсий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари, таркибий қисмлари, моҳияти ва даражаси, маданиятнинг бошқа турлари билан муносабати; ёшлар сиёсий маданияти ўзига хос хусусиятининг субъмаданияти; улар томонидан демократик характердаги сиёсий маданиятнинг ўзлаштирилиши ҳамда одамлар ўртасидаги муносабатларда шахснинг сиёсий ижтимоийлашуви жараёнида ижтимоий институт саналмиш оила ва таълим муассасасининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Ёшлар ва демократик бошқарув ўзаро моҳиятан боғлиқ ҳамда бир-бирини талаб қилувчи муштарак тушунчалардир. Сабаби демократик бошқарув сиёсий соҳада янгиланишларни талаб этади, ижтимоий-сиёсий фаоликка таянади, масъулият ва муносиб ворисийликка асосланади. Мазкур талаблар эса кўпроқ бевосита ёшларда мужассамлиги ёхуд ижобий самара бериши ҳамда самарадорлиги боис келажак ворислари зиммасига юқоридаги умумий талабларни қўяди. Келгувсида ёшларнинг ўзи ҳам замонавий бошқарувнинг мазкур усулига таянади. Давлат бошқарувини ушбу демократик талаблар асосида амалга оширганда, ёшлар истиқболини кўзлаб тўкис бажарганда, демократия жамиятда қарор топиб реал воқеликка айланади. Ўсиб келаётган ёш авлод вакилларига эътибор қаратилиши демократиянинг асосий талабидир. Демократик жамият умумбашарий ва миллий асосдаги маърифийликка таянади. Бу эса жамият аъзоларининг, хусусан ёшларнинг биринчи босқичда демократияни назарий жиҳатдан ўзлаштириб, уни идрок эта олишида кўринади, иккинчи босқичда ўз манфаатларини муайян ижтимоий гуруҳ, синф ва табақа манфаати билан боғлаб муносиб амалий фаолият орқали жамият сиёсий ҳаётидаги онгли иштироки билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан демократия қонунийликка, ошкораликка, кўпчиликнинг хоҳиш иродасига ҳамда озчиликнинг фикрларининг ҳурмат қилинишига асосланиши билан эътиборли бўлса, ёшлар ўзларида ҳар қандай янгиликка мойиллиги, интилувчанлиги, ижод ва тафаккурга иштиёқмандлиги, истиқболли ворислиги билан аҳамиятли ижтимоий қатламдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларни келтириш лозим. Мамлакатимизда сиёсий ислоҳотлар жараёнида ёшларга оид давлат сиёсатининг тўғрилигини амалга оширилган ишларнинг мазмун моҳиятидан келиб чиқиб, тўрт босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқич 1991-1995 йилларни ўз ичига олиб, бунда сиёсий қарорларнинг асосий мақсади ёшларнинг ташкилий ва моддий жиҳатларини назарда тутган. Иккинчи босқич 1995-2000 йилларни ўзида қамраб, ёшларга оид сиёсий қарорлар олдинги босқичга нисбатан аниқ, мантиқан ва сифат жиҳатидан устунлиги билан характерланади. Учинчи босқич 2000-2005 йилларни ўзида ифодалаб, бу даврдаги сиёсий қарорлар ёшларнинг соғломлиги, маънавий юксалиши ва маърифий йўналишни моддий таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Тўртинчи босқич 2005 ва ундан кейинги даврни ўзида мужассам этиб, мазкур босқич ёшларнинг халқаро ва миллий стандарт талаблари асосида етук, салоҳиятли кадрлар бўлиб етишиши учун қулай имконият яратишга эътибор қаратилган сиёсий қарорларнинг қабул қилинганлиги билан эътиборлидир.
Ўзбекистонда дунёни янгича идрок этадиган, ҳақ-ҳуқуқи учун курашадиган ўз тақдирини халқи, ватани тақдири билан бир деб билиб, фаолият кўрсатаётган янги авлод шаклланмоқда.
Улар ҳам аждодлар маънавий меросини ва ҳам умумбашарий қадриятлар, ақлий кашфиётларни баробар ўзлаштирмоқда.
Юрагида миллий ифтихор туйғуси, ватан муҳаббати жўш урган билимдон, доно, тадбиркор инсонлар ҳар бир мамлакатнинг салоҳияти, келажагини белгилайдиган буюк кучдир.
Жамиятда элни сафарбар этувчи етук инсонлар қанча кўп бўлса. Тараққиёт имконияти ҳам шунчалик кўп бўлади ва айни вақтда юрт осойишталиги, сиёсий, иқтисодий барқарорлик кафолати юзага келади.
Умуман олганда бошқарув тушунчаси ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан олганда илмий асосда ўрганиладиган феномен саналади. Сабаби бошқарув тушунчаси жамиятнинг тараққиёти, барқарорлиги ва унинг аъзоларининг жипслигини таъминлашга хизмат қилиши боис ҳам аҳамиятлидир. Айниқса, бошқарувнинг ижтимоий педагогика фани нуқтаи назаридан ўрганилиши муҳим саналади. Педагогика бевосита инсонни тарбиялашни назарда тутганлиги учун ҳам унда бошқарувуни илмий жиҳатдан ўрганиш янада долзарб аҳамият касб этади. Энди бўлажаак педагогларда бошқарув маданиятининг шаклллантирилишига келсак у қуйидаги мақсадлар билан боғлиқ:

  • биринчидан, бошқарув маданиятини яхши ўзлаштирган талаба ёшлар жамият ва давлат бошқарувида ҳам фаол иштирок этади;

  • иккинчидан, бўлажак педагоглар ҳар қандай жамиятнинг зиёли қатлами саналади ва у ўз ўрнида жамият ва давлат бошқаруви учун эртанги жамият аъзосини тарбиялаб етиштирувчи мутахассис саналади;

  • учинчидан, педагогик соҳада бошқарув маданияти қанчалик юқори даражада ўзлаштирилиб, оммалашса ўқувчилар шунчалик уни ўзлаштириб ўз ҳаёти давомида ундан реал ҳаётда фойдаланиш кўникмасига эга бўлади ва соҳада ҳам самарадорликка эришилади.





    1. Download 426.48 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling