Кириш
Ушбу дастур ривожланган мамлакатлардаги мавжуд халқаро тажрибалар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3022-сонли қарори ва 2017 йил 3 августдаги “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусида Президентимизнинг мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашуви ва 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси: устувор вазифалар, режа ва лойиҳалар хулосаларидаги устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда музей муҳофизлари ва илмий ходимларининг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади.
Маълумки, бугунги тараққиёт ахлоққа асослангандагина инсонлар учун энг фойдали маданият бўлишини дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. Чунки, бошқарув тизимида ва фаолиятида миллий ва умуминсоний ахлоқий қадриятларни уйғунлаштиришга интилиш пировардида фуқароларнинг ҳуқуқи, эрки, фаровонлиги ва бахтини таъминланишига олиб келади. Аксинча, бошқарув тизимининг тайзиқ, зўравонлик, зуғум, мажбурлаш, зўрлаш, қўрқитиш, камситиш каби ғайриахлоқий иллатларга асосланиши натижасида давлат ҳам, жамият ҳам, инсон ҳам юксак таназзулга юз тутишини илмий жамоатчилик исботламоқда.
“Бошқарув маданияти”да раҳбар ва унинг маънавий қиёфаси билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин тутади. Чунки, раҳбар бўлиш ва жамоани бошқариш одоби жиддий масъулиятни талаб этиши ҳамда у катта шараф ва юксак ишончга асосланиши билан ахлоқий мазмун касб этади. Шу боис бу илмдан кутиладиган асосий мақсадлар – давлат ишларини такомиллаштиришга, тараққиёт йўлларини аниқлашга, бошқарув самарадорлигига эришишга қаратилган масалаларни ахлоқий тамойиллар асосида ўрганишдан иборатлиги билан глобал аҳамиятга эга.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда долзарб масалаларидан келиб чиққан ҳолда дастурда тингловчиларнинг мутахассислик фанлари доирасидаги билим, кўникма, малака ҳамда компетенцияларига қўйиладиган талаблар такомиллаштирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |