Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 016 йил апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди


Download 426.48 Kb.
bet3/21
Sana26.01.2023
Hajmi426.48 Kb.
#1128287
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2.2.Бошқарув маданияти ЎУМ

Модулнинг мақсади ва вазифалари
Модулнинг мақсади: Маданият ва истироҳат муассасалари йўналиши кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиларини ахлоқий муносабатларда бошқарув этикасининг ўзига хос аҳамияти, тутган ўрни, мазмун-моҳияти ҳамда раҳбар маънавияти ва раҳбарлик одобининг замонавий мезонлари, бошқарув фаолиятининг зарурий қадриятларини ахлоқий тамойиллар асосида тушунтиришдан иборат.
Модулнинг вазифалари:
- бошқарув этикаси ва унинг жамият ижтимоий муносабатларидаги ўрнини тахлил қилиш;
- бошқарув тизимининг ахлоқий муносабатлар билан алоқадорлигини илмий баён этиш;
- давлат бошқарувининг ахлоққа асосланиши ва унинг замон талаблари асосида ўзгариб боришининг илмий асосларини баён этиш;
- алломаларнинг бошқарув этикасига доир қарашларини қиёсий ўрганиш;
- бошқарув маданияти билан ахлоқий маданият ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг методологик асосларини ёритиб бериш;
- раҳбар этикасининг асосий мезонлари, раҳбарлик этикетининг замонавий кўринишларини илмий тахлил қилиш;
- раҳбарнинг фаолиятида музокара ўтказиш ва ишни ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларда мулоқот одобининг замонавий кўринишларини илмий асосда тушунтириш;
- раҳбарнинг ташқи кўринишидаги замонавийликнинг янги кўринишлари, унинг ментал хусусиятлар билан боғлиқлигини тушунтириш.


Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси,малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар
“Бошқарув маданияти” фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:

  • бошқариш услублари, раҳбарлик этикаси ва маънавияти ҳақидаги билимларни ўзлаштириши, бошқаришнинг ижтимоий ҳодиса эканлигини ҳамда бошқарув – шахс – ахлоқ тушунчаларининг моҳияти ва улар ўртасидаги алоқадорликни англаши, бошқаришнинг ижтимоий-ахлоқий мазмуни ва ундаги одоб мезонларининг ахлоққа айланиш тамойиллари;

  • бошқарувда раҳбар маънавий қиёфасининг ахлоқий асослари, “маънавият”, “раҳбар” ва “раҳбар маънавияти” тушунчаларининг ахлоқий моҳияти, раҳбарнинг маънавий қиёфасига зид иллатларнинг кўринишлари, раҳбар шахс маънавиятини шакллантиришнинг ахлоқий асослари ҳамда ҳалоллик ва фидоийлик раҳбар фаолиятининг асосий мезони эканлиги;

  • интилувчанлик, юксак ишонч, беғаразлик, юртпарварлик, адолатпарварлик, фикр аниқлиги каби тушунчалар бошқарув этикасининг асосий тамойилларини ҳамда маҳорат, етуклик, талабчанлик, изланувчанлик ва мақсадга эришиш, ўзликни намоён қилиш бошқарувнинг муҳим ахлоқий талабларини ўзлаштириш зарурлиги;

  • нотиқлик санъатининг бошқарув тизимида ва раҳбарлик фаолиятидаги аҳамияти, раҳбар нутқининг маданийлиги ва ахлоқийлиги, давлат ва жамият бошқарувида нутқ маданияти ва нотиқлик санъатининг ўрни ҳамда нотиқликнинг раҳбар маънавий қиёфасига кўрсатадиган ижобий таъсири;

  • раҳбарнинг жамоа билан мулоқотни ташкил этиш усуллари, муомала ва нутқнинг мулоқот жараёнидаги муҳим восита эканлиги, мулоқот жараёнида юзага келадиган зиддиятлар ва уларни бартараф этиш йўллари, этикет қоидалари ва улар бошқарув одобининг асоси эканлиги билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари зарур.




Download 426.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling