АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
Амалий машғулотлар замонавий дидактик таъминот ва лаборатория жиҳозларига эга бўлган аудиторияларда ҳамда Интернет тармоғига уланган компьютер синфларида, таянч олий таълим муассасаларининг кафедраларида ташкил этилади.
Амалий машғулотларда таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда қўлланилиши ва улар асосида ишлаб чиқиладиган бошқа ташкилий характерга эга бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга киритиш масалалари ўрганилади.
Амалий машғулот мавзулари!
1. Мамлакатда макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш зарурияти.
2. Иқтисодиётни тартибга солишнинг замонавий механизмлари.
3. Макроиқтисодий даражада монетар, фискал ва бошқа усуллардан ташаббускорлик ҳамда етакчиликда фойдаланиш.
4. Хорижий мамлакатлар давлат бошқарувининг хусусиятлари ва ижобий тажрибаси.
5. Бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлашда адолат, қонунийлик ва интизомни қарор топтириш.
6. Давлат бошқарувида ахборот технологиялардан фойдаланиш ва «электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш масалалари.
7. “Қобуснома” ўгитларининг бошқарув одобидаги аҳамияти.
8. Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида шаҳар бошлиғининг шахси, фозил шаҳар раисининг хислатлари ҳамда адолатнинг бошқарувдаги ўрни ҳақида қарашларнинг ахлоқий талқини.
9. Соҳибқирон Амир Темур ахлоқий қарашида адолатнинг масаласи.
10. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи мухсиний” асари ва унда шижоат, ғайрат, ҳамият, фаросат, огоҳликка доир ҳикматларнинг ахлоқий мазмуни.
11. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шижоати, мардлиги ва жасоратининг бошқарувдаги аҳамияти.
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ
“Нима учун?” технологияси.
Нима учун схемаси мавжуд муаммони келтириб чиқарган сабабларини аниқлашга ёрдам берувчи схемадир. Сабаб-оқибат қонунига асосан муаммони келтириб чиқарувчи сабабларни аниқламай туриб муаммони ҳал этиш қийин. Муаммони ечимини топиш учун уни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш ва йўқотиш талаб этилади. Тингловчиларда сабаб-оқибат қонунияти асосида фикр юритишни тарбиялаш муҳим. Ушбу схема тингловчиларда айнан ана шу хусусиятни ривожлантиради. Тингловчиларда тизимли, ижодий, таҳлилий мушоҳада қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
“Нима учун”? схемасига асосан тингловчилар фаолиятини ташкил этиш кетма-кетлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |