Международный


А.4 Хавфга йўналтирилган тафаккур


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/40
Sana14.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1357073
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
O\'z DSt ISO 9001 2015

 
А.4 Хавфга йўналтирилган тафаккур
 
 
Хавфга йўналтирилган тафаккур
 
концепцияси, масалан, режалаштириш, таҳлил қилиш 
ва яхшилашга доир талаблар орқали ушбу стандартнинг олдинги версиясида ҳам кузатиб 
борилган. Ушбу стандарт ташкилот учун унинг муҳитини тушуниш (4.1 қ.) ва режалаштириш 
учун асос сифатида хавфларни аниқлаш талабини белгилайди (6.1 қ.). Бу, сифат менежменти 
тизими жараёнларини режалаштириш ва жорий қилиш учун хавфга йўналтирилган тафаккурни 
қўллашни акс эттиради (4.4 қ.) ва ҳужжатлаштирилган ахборот ҳажмини аниқлашга ёрдам 
беради.
Сифат менежменти тизимининг муҳим мақсадларидан бири, уни олдини олиш воситаси 
сифатида ишлашидан иборат. Шунинг учун ушбу стандартда олдини олиш ҳаракати бўйича 
алоҳида бўлим ёки банд мавжуд эмас. Олдини олиш ҳаракати тушунчаси, сифат менежменти 
тизимига доир талабларни аниқ ифода қилишда хавфга йўналтирилган тафаккурдан 
фойдаланиш орқали ифодаланади.
Ушбу стандартда қўлланиладиган хавфга йўналтирилган тафаккур буйруқ берадиган 
тавсифли талабларни бирмунча қисқартиришга ва уларни тавсифланадиган тавсифли талаблар 
билан ўзгартиришга имкон беради. Ушбу стандарт ҳужжатлаштирилган ахборот жараёнларига 
ва ташкилотда жавобгарликни тақсимланишига доир талабларга нисбатан ИСО 9001:2008 
стандартига қараганда кўпроқ универсал ҳисобланади.
6.1 банд ташкилотнинг хавфларга нисбатан ҳаракатларни режалаштириши лозимлигини 
кўрсатишига қарамай, стандарт хавфлар менежментининг шаклга келтирилган усуллари ёки 
хавфлар менежментининг ҳужжатлаштирилган жараёнини талаб этмайди. Ташкилотлар ушбу 
стандарт томонидан талаб этиладигандан кўра, масалан, бошқа раҳбарий кўрсатмалар ёки 
стандартларни 
қўллаш 
ҳисобига, 
хавф 
менежментининг 
кўпроқ 
кенгайтирилган 
методологиясини ишлаб чиқиш лозимлигини ҳал қилиши мумкин. 


O’z DSt ISO 9001:2015 
21 
Сифат менежменти тизимининг барча жараёнлари ташкилот ўз мақсадларига эришиш 
қобилиятига нисбатан хавфнинг бир хил даражасига эга эмас, ва ноаниқлик таъсири 
ташкилотлар учун бир хил эмас. 6.1 талабларига мувофиқ ҳолда ташкилот хавфга 
йўналтирилган тафаккурни қўллаш учун ва хавфга нисбатан ҳаракат учун, жумладан ташкилот 
хавфларини аниқлашнинг далили сифатида ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиш ва 
сақлашнинг мақсадга мувофиқлиги учун масъулдир.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling