Мен ҳам намоз ўҚийман


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/55
Sana28.09.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1689453
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
Men-ham-namoz-oqiyman

Зуҳо (чошгоҳ) намози
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
78
қилинади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам): “Ким чошгоҳ намозини бардавом 
ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўл-
са ҳам мағфират қилинади”, дедилар» (Имом 
Термизий ривоят қилган).
Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи 
кўтарилганда кириб (яъни қуёш чиққандан 
тахминан ярим соат кейин), заволга бир соат 
қолгунча давом этади. Бу «даҳватул кубро», 
яъни катта тонг, дейилади. Зуҳо намози икки 
ракатдан саккиз ракатгача ўқилади, энг афза-
ли тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўпроқ тўрт 
ракатдан ўқиганлар. Унинг энг афзал вақти 
кундузнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир.
Истихора намози
«Истихора» сўзи луғатда «хайр, яъни ях-
шиликни талаб қилиш» деган маънони анг-
латади. Мусулмон киши икки ишдан қайси 
бирини қилишини билмай қолганида, хайр-
лисини танлаш учун икки ракат истихора на-
мози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ иш-
дан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Ҳожат намози
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо (розияллоҳу анҳу)-
дан ривоят қилинади: «Пайғамбар (соллал-
лоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг Аллоҳга ва 
Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, ях-


Мен ҳам намоз ўқийман
79
шилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат на-
моз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот айт-
син. Сўнгра: “Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга 
ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Раб биси 
Аллоҳ покдир. Оламларнинг Раббиси Аллоҳ-
га ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни 
вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо этув-
чи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғани-
матни, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрай-
ман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағ-
фират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушо-
йиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни 
қўймай, албатта, чиқаргин. Йа Арҳамар Роҳи-
мийн”, десин”, деганлар» (Имом Термизий ва 
Ибн Можа ривоят қилган). 

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling