Metodikalari kafedrasi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
Адабиётлар:
1. Лернер И.Я. Процесс обучения и его закономерности. – М.: Педагогика, 1992. 174 с. 2. Махмутов М.И. Мактабда муаммоли таълимни ташкил қилиш. – Тошкент: 1981. -185 б. 3. Хамрақулов А. Активизация творческой деятельности учащихся в процессе решения геометрических задач в неполной средней школы. Автореф. дисс. канд. пед. наук. – М.: 1992. -16 б. 4. Янгабаева Е. Теория и практика обучения математики младших школьников Узбекистана. Дисс. в виде научн. докл. ... докт. пед. наук. – Т.: 2002. -63 б. 5. Каримова В.М. Суннатова Р. ва бошқалар. Мустақил фикрлаш. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланма.- Т.: Шарқ, 2000.- 112 б. 6. Каримова В, Нишонова З. Мустақил ижодий фикрлаш ва шахснинг ҳиссий, иродавий ва интеллектуал ҳислатлари орасидаги боғланиш // Ж. Халқ таълими, 2001. № 3-6.-Б.-64-69. 7. Адизов Б.Р. Бошланғич таълимни ижодий ташкил этишнинг назарий асослари. Пед. фанл. докт. илм. дараж. олиш учун ёзилган дисс. –Т.: 2003. - 280 б. 8. Махмутов М.И. Организация проблемного обучения в школе. –М.: Просвещение, 1977. -240 с. 9. Ҳамроев, Р. (2014). Бошланғич таълимни ижодий ташкил этиш истиқболлари. Вестник каракалпакского государственного университета имени Бердаха, 22(1), 53-58. 10. Sayfiddinovich, R. K. (2022). The importance of using ethnopedagogy in primary school students. Ta’lim va rivojlanish tahlili onlayn ilmiy jurnali, 2(4), 92- 97. 246 БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КОМЕТЕНЦИЯЛАРИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ Г.Сиддиқова - ЖДПУ катта ўқитувчиси Аннотация. Ушбу мақолада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий компетентлигини шакллантириш, ўқувчиларни ахлоқий тарбиялашда педагогнинг касбий-шахсий инсонпарварлик сифатларининг ошириш, боланинг маънавий-ахлоқий сифатларининг ривожлантиришда ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш ва мос сифатларининг комплексининг динамик тизимларини ишлаб чиқиш йўллари кўрсатилган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар, биринчи навбатда, таълим соҳасига сезиларли ўзгаришлар, янгиликлар ва ўқитишнинг инновацион технологияларини олиб кириш имкониятини яратди. Бундай янгиликларнинг ўқув жараёнига кириб келиши унинг мазмунини ҳам бойитишни тақозо қилмокда. Олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иктисодиёт тармоклари эхтиёжларидан келиб чиккан холда, фан, таълим ва ишлаб чикаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистан Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси[1] кабул килинди. Ушбу концепцияни амалиётга тадбик этиш асосида булажак укитувчиларнинг ўқув жараёни натижаларини бахолаш, унинг самарадорлигини таъминлашга оид билимларини бойитиш зарурияти янада кучаймокда. Бўлажак ўқитувчиларнинг таълимдаги ислоҳотлар моҳиятини тушунишлари, англаб етишлари ва ўз фаолиятларида ундан фойдаланишлари учун қулай педагогик муҳит яратиш талаб килинмокда. Бошлангич синф ўқувчиларининг таълими ва тарбияси тизимида, жумладан уларнинг ахлокий тарбиясида педагогнинг роли беқиёсдир. Бола хаётининг катта кисми айнан педагогик фаолият жараёнида кечади, унинг характери, ҳаётий карашлари, маънавий-ахлокий қадриятлари, яъни унинг шахсининг фундаментал сифатлари шаклланади. Айнан шунинг учун педагог шахси – “улғайишнинг идеал образи” хисобланиб, унга кўра унинг яхлитлиги, уйгунлиги ва биринчи навбатда маънавий-ахлокий кадриятлари ва қобилиятлари боланинг шаклланишида хал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ўзбекистан Республикаси Халк таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида[2] “Узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жихатидан янгилаш, шунингдек профессионал кадрларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йуналишларини жорий этиш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга каратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбик этиш”[2] таълим тизимининг устивор йуналишлари сифатида белгилаб қўйилган. 247 Боланинг ахлоқий ривожланишининг муваффакиятлилиги нафақат ривожлантирувчи дастурларнинг мавжудлиги билан ёки боланинг “ирсий” дастури билан, балки педагог шахси, шунингдек ўқитувчи ва укувчи ривожланишининг ижтимоий шароитлари билан белгиланади. Шунинг учун бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини уларнинг инсонпарварлик ёндашувларини шаклланиши шароитларида ўқувчиларни ахлоқий тарбиялашга тайёрлаш қуйидаги интегратив ташкил этувчилар доирасида ўрганилади: педагогнинг касбий-шахсий инсонпарварлик сифатларининг боланинг маънавий-ахлоқий сифатларининг шаклланиши билан ўзаро алоқадорлигида шаклланиши, шунингдек ўқитувчи ва ўқувчининг мос сифатларининг ривожланиш комплексининг динамик тизимларини ишлаб чикиш зарурати ортиб бормоқда. Таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар ва хориж тажрибаларини кириб келиши, уни амалий фаолиятда қўллай олиш ва самарадорлигини тинимсиз экспертиза қилиб, натижавийлигини таҳлил қилиб бориш зарур. Шундай экан бугунги кун педагоги ўз устида тинмсиз ишлаши, ўқиб ўрганиш ва хориж тажрибаси асосида зарур малака ва кўникмаларни такомиллаштириб бормоғи лозим. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling