Metodikalari kafedrasi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
- Bu sahifa navigatsiya:
- Adabiyotlar ro‘yxati
- ТДПУ мактаб менежменти йўналиши 4-курс талабаси
4
2-o‘yin g‘olibi 3 2 1-o‘yin g‘olibi 1 G‘ o lib 306 12. Musobaqa joyiga qo‘yiladigan talablar; 13. G‘oliblarni mukofotlash; 14. Musobaqani ochilishi va yopilishi; Xulosa qilganda har qanday musobaqa o‘quvchilarni har taraflama o‘sishi uchun turtki bo`ladi. Ularni harakatga undaydi. O‘quvchilar o‘rtasidao‘zaro do‘stlik tuyg‘usini shakllantiradi. U orqali sport turini kelajagini yaratadigan iqtidorlarni kashf etiladi. Adabiyotlar ro‘yxati: 1. Usmonxojayev T.S. va boshqalar “500 harakatli o‘yinlar” 2. Nigmatov B., Rahimqulov K. “Sport o‘yinlari va uni o‘qitish metodikasi” ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ МАСАЛАЛАРИ Ш.И.Низамова, ТДПУ “Таълим менежменти” кафедраси доценти Д. Юсупова, ТДПУ мактаб менежменти йўналиши 4-курс талабаси Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда рақобатбардош таълим тизимини шакллантиришнинг энг муҳим омилларидан бири замонавий таълим муҳитини яратиш ҳисобланади. Зеро, бундай таълим муҳитининг яратилиши, истиқболда юқори интеллектуал салоҳиятли кадрлар салмоғини ўсиши, мактаб ўқитувчиларининг касбий компетенлиги ва дарс сифатини яхшиланиши ҳамда мактаб раҳбарларининг бошқарув фаолияти самарадорлигининг ортишига хизмат қилади. Бундай замонавий таълим тизимини шакллантириш ва унга янги технологияларни татбиқ этиш бошқарувнинг замонавий усулларини амалда қўллай оладиган раҳбарларга боғлиқ. Халқ таълимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб, соҳани ривожлантириш бўйича қуйидаги устувор йўналишлар белгиланди: таълим беришнинг замонавий назарияларини ўзлаштириш, педагогик психологияни тушуниш, таълим беришга компетенциявий ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосларини эгаллашни кўзда тутган ҳолда, педагогларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш; халқ таълими тизими учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини, шу жумладан таълим соҳасига ёш кадрлар кириб келишини рағбатлантиришни қўллаб-қувватлаш; аввало чекка ҳудудларда жойлашган, ўқувчилар сони кам бўлган умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига қўшимча янги ихтисосликлар ва малакаларни ўзлаштиришга имкон берадиган таълим инфратузилмасини шакллантириш. Тадқиқотнинг мақсади — иштирокчи мамлакатларга самарали ўқитиш ва ўрганиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган таълим сиёсатини 307 ишлаб чиқишда янги устувор йўналишларни кўриб чиқиш ва аниқлаш имконини берадиган ишончли, долзарб ва қиёсий маълумотлар тақдим этишдан иборат. Тадқиқотлар мактаб ўқитувчилари ва директорларига нафақат миллий, балки халқаро даражада ўз фикрини билдириш имконини беради. OECD томонидан фақатгина мактаб ўқитувчи ва директорлари эмас, балки унинг қамров даражасини мактабгача ва олий таълим тизимига ҳам таъминлаш имкониятлари яратилган. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини ҳам баҳолаш модуллари танлов асосида киритилганлиги тадқиқотнинг янги даврийлигидаги ўзига хосликни аниқлашдир. TALIS тадқиқоти дунё мактабларидаги академик муҳит, ўқитувчи ва мактаб директорларининг касбий фаолияти, уларнинг малака оширишларига оид мавжуд шароитлар ҳақида фикр юритишга ундайди. Мазкур кенг кўламли тадқиқот ота-оналар ўз фарзандлари тақдирини ишониб топшираётган таълим даргоҳларида содир бўлаётган педагогик, услубий ва ижтимоий жараёнлар тўғрисидаги имкон қадар холис маълумотларни тўплаш, таҳлиллар натижасида уни такомиллаштиришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган. Тадқиқотда мактаб ҳаётидаги долзарб масалалар, хусусан, мактаб раҳбариятининг қуйи поғонадаги ҳамкасблари билан профессионал муносабатлари, унинг мактаб муҳити ва ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришига таъсири ўрганилади. TALIS тадқиқоти таълим тизимининг бевосита иштирокчилари ўз қарашларини ифодалагани сабабли унинг натижаларининг чуқур таҳлилига мамлакатлар таълим сиёсатида янги ёндашувларни ишлаб чиқишда жиддий манба сифатида қаралади. TALIS тадқиқоти ҳар олти йилда ўтказилади. Сўнгги марта 2018 йили ўтказилган TALIS халқаро баҳолаш тадқиқотларида 48 та давлат қатнашган. TALIS тадқиқоти ўқитувчилар ва мактаб директорлари ўртасида олинадиган сўровномалар орқали таълим муассасасидаги бошқарув муҳити баҳоланади. Унда тасодифийлик асосида танлаб олинадиган ўртача 200 та таълим муассасаси, 4000 нафар ўқитувчи ва 200 нафар мактаб директори қатнашади. TALIS ўқув муҳити ва мактаблардаги ўқитувчиларнинг меҳнат шароитларига бағишланган биринчи халқаро сўровнома ҳисобланади. Мактаб муаммоларини таҳлил қилиш орқали мактаб бошқаруви самарадорлиги ва масъулиятини оширишга қаратилган. Таълим тизими ходимларининг кундалик меҳнат тақсимоти, ваколатларнинг нақадар шаффоф экани пировардида таълим олиш ва бериш муҳити ҳамда ўқитувчилар руҳий ҳолати ва меҳнат унумдорлигига таъсири илмий таққосланиб ўрганилади. Тадқиқот давомида ўрганиладиган ҳудуд ўқитувчиларнинг малака ошириш мазмунини ҳам баҳолади. Айнан, малака ошириш таълим мазмунида қуйидаги элементлар ҳисобга олинганлигини қайд этганлар: ўқувчиларнинг хулқ-атворини бошқариш усуллари, ўқувчиларнинг қобилиятларини баҳолаш, ижодкорлик, танқидий фикрлаш каби кўникмаларни ўргатиш. Ўқитувчиларнинг учдан бир қисми малака оширишнинг бир қисми сифатида 308 «кўп маданиятли ва кўп тилли муҳитда ўқитиш» хусусиятлари билан шуғулланганлиги ўрганилган. Ўқитувчиларнинг кундалик педагогик амалиётига “танқидий фикрлаш”, “ижодий фикрлаш” атамалари тобора кўпроқ киритилмоқда, бироқ ўқувчиларнинг танқидий ёки ижодий тафаккурини шакллантиришни баҳолаш учун ягона ёндашувлар ҳали аниқланмаган. Тадқиқотчиларнинг саъй-ҳаракатлари тегишли баҳолаш турининг усул ва шаклларини топишга қаратилган. Бу муаммони ҳал этиш шаклий баҳолаш усулларини янада ривожлантиради, деб тахмин қилинади. Шу билан бирга PISA тадқиқотида биринчи марта анъанавий баҳолаш соҳалари (ўқиш, математик ва табиий саводхонлиги) билан бирга ўқувчиларнинг ижодий фикрлашини баҳолашга ҳаракат қилинади. TALIS- тадқиқти ўтказилган давлатларда қуйидагиларни кузатиш мумкин. Шанхайда TALIS-2013 натижаларига кўра ўқитувчилар ойлик маоши 10 фоизга оширилган. Австралияда ўқитувчиларни олий таълимдан кейинги тайёргарлиги бўйича янги дастурлар жорий этилган, профессионал стандартлар янгиланган. Италияда «Яхши мактаб» лойиҳаси доирасида ўқитувчилар малакасини ошириш учун қўшимча маблағ ажратилиб, ўқитувчиларга ҳақ тўлаш тизимига ўзгартириш киритган бунда асосий эътибор ўқитувчилар фаолият самарадорлигига қаратилди. Англияда мактаблар учун 1 кун (йилига 3 марта) давом этадиган «қисқа текширувлар» жорий этилиб, ушбу ҳолат навбатдаги тадқиқотларда педагоглар томонидан «яхши» деб баҳоланган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling