Metodikalari kafedrasi


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/188
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1816877
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   188
Bog'liq
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845

Ключевые слова: экономика, экономическое отношение, ценность, 
экономическая ценность, экономическая потребность. 
Annotation: In this article, the issue of the development of universal values in 
the preparation of future specialists for professional activity will be considered. A 
scientific attitude was expressed to the importance of economic value in the 
perception of personality. 
Keywords: economy, economic attitude, value, economic value, economic 
need. 
Олий 
таълимни 
2030-йилгача 
ривожлантириш 
концепциясида 
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг 
устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-
ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар 
тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий 
таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган 
ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш вазифаси 
белгилаб берилган[1]. Олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт 
тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб 
чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим 
сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эътибор 
қаратилмоқда. 
Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори 
малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат 
бозори талаблари асосида ривожлантириш, юқори малакали, креатив ва 
тизимли фикрлайдиган, маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши 
учун зарур шарт-шароит яратилмоқда. Бу борада бўлажак педагогларнинг 
касбий фаолиятга тайёрлашда қадриятлар тизимини шакллантиришнинг 
самарали методикасини ишлаб чиқиш, педагогика фанининг энг самарали 
усулларини интерпретациясидан кенг фойдаланиш касбий аксиологик 
компонент классификацияси ва хусусиятларига доир илмий тадқиқотлар 


38 
амалга оширилмоқда. Бўлажак мутахасисларни касбий фаолиятга 
тайёрлашда қадриятлар тизими тушунчаси таркибида иқтисодий қадрият 
глобаллашув жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Замонавий бозор иқтисодиёти 
шароитида фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлатда 
бўлажак мутахассисларни тайёрлашда иқтисодий қадриятни ривожлантириш 
методикаси тадқиқ этилмаган. Шу долзарбликдан келиб чиққан ҳолда, олий 
таълим муассасасида мутахассисларни тайёрлашда иқтисодий қадриятларни 
ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот 
ишини олиб бормоқдамиз. Иқтисодий қадрият иқтисод, иқтисодий тафаккур, 
иқтисодий муносабатлар, иқтисодий компетенция, иқтисодий компетентлик 
тушунчалари билан чамбарчас боғлиқдир. Иқтисодий қадриятлар ҳақида сўз 
юритилганда дастлаб қадриятга тўхталиб ўтамиз. 
Қадрият - воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг умуминсоний, ижтимоий 
ахлоқий, маданий-маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланадиган 
тушунчадир. Инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарсалар, мас, 
эркинлик, тинчлик, адолат, ижтимоий тенглик, маърифат, ҳақиқат, яхшилик, 
гўзаллик, моддий ва маънавий бойликлар, анъана, урф-одат ва бошқалар 
қадрият ҳисобланади. Қадрият аксиологик категориядир. Қадриятни 
аксиология нуқтаи назаридан талқин қилиш уни категория сифатидаги 
моҳияти, мазмуни, объектив асоси, намоён бўлиш шакллари ва 
хусусиятларини ўрганиш имконини беради. Қадрият жамият ва инсон учун 
бирор аҳамиятга эга бўлган воқеликнинг шакллари, ҳолатлари, нарсалар, 
воқеалар, ҳодисалар учун ишлатилади. Иқтисодий қадрият тўғрисида 
фикрларни тарихий манбаларда учратишимиз мумкин. 
Масалан, Қуръондаги машҳур оятларни мусулмон фиқҳшунослари 
хусусий мулкчиликнинг жоизлигини билдирувчи оятлар сифатида талқин 
этадилар: 
“Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида 
ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, 
қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ 
томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир” (Тавба, 
60). Бундан ташқари, мусулмон олимларининг фикрига кўра, “тозаловчи” 
шаръий солиқ (закот) билан бир қаторда шариатга мувофиқ мерос тартиби 
ҳам жамиятдаги мулкларни қайта тақсимлашда муҳим ўрин эгаллашига 
тўхталган[2]. Илмий манбаларда ҳам иқтисодий тафаккур ва қадрият 
тўғрисида олимлар томомнидан уйидаги фикрлар келтирилган.
IХ-ХII асрларда Марказий Осиё шарқда илғор ижтимоий фикрларнинг 
асосий марказларидан бирига айланди. Бу даврда, Форобий, Ибн Сино, 
Беруний, Юсуф Ҳоc Хожиб каби олимлар асарларида жамиятнинг иқтисодий 
ривожланиши фалсафий ва ижтимоий қарашлари катта қизиқиш уйғотган. 
Абу Райхон Берунийнинг таълимоти инсоннинг эҳтиёжлари ва уларни 
асраш тўғрисидаги фикрлардан иборат. Абу Райхон Беруний инсон 
эҳтиёжлари таълимотлари тўғрисидаги фикр билдириб эҳтиёжнинг 
мавжудлиги ва унга эришиш учун меҳнат қилиш зарурлиги “Табиатан ҳар 
бир одам зарур нарсага муҳтож эканини сезади” - каби фкрлар билан 


39 
изоҳланган. Жамият шаклланиши учун моддий талаблари аҳамияти ҳақида, 
сўз юритади. Абу Али Ибн Сино жамият одамлар бирлашишидан келиб 
чиққанлигиуларнинг атрофга бўлган муносабати турлича эканлигини 
таъкидлайди. Абу Али Ибн Сино уй иқтисоди деб номланувчи рисоласида 
оқилона инсонларни ҳунармандчилик, олий санъат асарлари, бадиий 
ҳунармандчилик каби тоифаларга ажратади. Унинг фикрига кўра, “... керак 
даромадлар ва харажатлар ўртасидаги мувозанатни қўлга киритиш учун 
захираларни шакллантириш ва тежаш лозимлиги таъкидланади”[3]. 
Темурнинг ижтимоий-сиёсий тамойиллари тизимини чуқурроқ 
ўрганадиган бўлсак, давлатнинг яшаши ва ижтимоий ривожи учун, аввало, 
иқтисодий имкониятларга эга бўлиши зарурлигини таъкидлайди. Амир 
Темурнинг қарашларига кўра, ҳар бир мамлакат, турли хил иқтисодий 
имкониятларидан келиб чиқиб, барча минтақалар “хусусида тўла 
маълумотларга эга бўлиши ва уларнинг иқтисодий хусусиятларини ҳисобга 
олиши” лозим. Амир Темур асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер 
эгалигига катта эътибор қилди ва ҳар бир вилоятни идора қилишда давлат, 
вақф, хусусий ер эгалиги тартибларини сақлаб қолди ва ердан тўғри 
фойдаланиш кераклигини ва асраш лозилиини таъкидлайди. Темур 
меҳнатнинг яратувчанлик фаолиятини назарда тутиб, уни ижтимоий-
иқтисодий қадрият деб тушунади. Иқтисодиётни яхши тушунган ҳукмдор 
сифатида у ерларнинг обод бўлиши, аҳолисининг кўпайиши мамлакат 
хазинаси ва қудрати учун нақадар зарурлигини чуқур англаган[4]. 
Илмий манбаларда ҳам иқтисод ва иқтисодий муносабатлар ҳақида Л.С. 
Бляхман томонидан “иқтисодий муносабатларнинг инсон онгида акс этиши, 
улар томонидан иқтисодий билимларни ўзлаштириш ва уларнинг онгида 
иқтисодий фаолиятда намоён бўлиши жараёни” эканлигини таъкидлайди. 
Қадриятлар меҳнат, ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолият, инсонларнинг 
табиий 
ресурслардан 
фойдаланишдаги 
эҳтиёткорлиги 
ўртасидаги 
муносабатлар учун фойда келтирадиган нарсалар, ҳодисалар, хатти-
ҳаракатлар мажмуаси сифатида юзага келиб ижтимоий гуруҳлар фаолиятини 
тегишли меъёрга соладиган иқтисодий ҳодиса сифатида қарайди[5]. 
Иқтисодий қадрият шахснинг ўзига хос хусусияти бўлиб, унинг 
иқтисодий 
муносабатларни 
ифодалайди. 
Ижтимоий-иқтисодиёт 
муносабатлар мураккаблашиб бориши маънавий-аҳлоқий қадриятлар билан 
бирга иқтисодий қадриятга эътибор қаратишни тақозо этади. Жамиятда ҳар 
бир инсон қадриятларга эга – ижтимоий ҳаётнинг маълум бир соҳасидаги 
муҳимлик ва аҳамият мезони: иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқалар. 
Қадриятлар одамларнинг хулқ-атворини ва уларнинг ҳаёт танловини 
белгилаб беради. Бугунги Глобаллашув даври ҳар бир инсон молиявий 
мустақиллик ва фаровон яшаш сари интилади. Инсоннинг иқтисодий хатти-
ҳаракатларида қадрият муҳим аҳамиятга эга бўлиб, эҳтиёжни қондириш 
истагини иқтисодий ресурсларни асраш зарурлигини кўрсатади. Бугун 
куннинг талаби Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларда 
иқтисодий қадриятларни яъни, табиий бойликларни асраш ва тежаш 
уларнинг қадрига етишни муҳимдир. 


40 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling