Metodikalari kafedrasi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
Интеллектуал-ижодий қобилиятлар – бу шахснинг таъсирчанлиги,
предметни идрок қилишининг кучлилиги ва яхлитлиги, у тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлиш, тафаккур ўзгарувчанлиги ва тезкорлиги (тез, хилма-хил, ўзига хос), мантиқий ва саводли мулоҳаза юритиш, тизимли ҳаракатлар, синтез-таҳлил-синтез, ижодий ифодалай билиш, умумлаштириш ва хулосалаш, ўз фикрига эга бўлиш, ишни охиригача етказиш, ишчанлик, ўз билимларини бошқаларга етказа олиш каби асосий креатив фазилатлар мажмуи бўлиб, нафақат юксак ижодий ривожланишни, балки умуман шахс ривожланишининг муҳим омили, ҳар қандай фаолиятдаги муваффақиятнинг гарови, кишилар билан мулоқот, кундалик фаолиятдаги ютуқлар омилидир. Креативлик қобилиятининг асосий мезонларини эгилувчанлик (ақлий тафаккур), тезкорлик (вақт бирлигидаги ғоялар сони), ўзига хослик (тафаккур, янги ғоялар), метафора (ғайриоддийлик, ғаройиблик), ғоя ва тафсилотларни идрок қилиш, сезувчанлик, қизиқувчанлик (ҳайратланиш қобилияти, синчковлик, очиқлик), аниқлик (аниқ фикрлаш қобилияти), такомиллаштириш, ижод маҳсулига тугалланганликни бахш этиш, дадиллик кабилар ташкил қилиб, улар зарур мотивация асосидагина ривожланади. У фаол идрок қилиш фаолияти асосида интеллект (ақлий қобилиятлар тузилмаси, ақлий операциялар, дадил мулоҳазалар тизими) билан боғлиқ ҳолда ривожланади ҳамда вазиятларга самарали индивидуал ёндашувларда намоён бўлади. Креатив қобилиятга хос асосий хусусиятлар қаторига ўзига хос тафаккур, мустақил, дадил, шахсий фикр; муайян масала ечимини топишда эгалланган билим, кўникма ва малакаларни бошқаларини ҳал этишга кўчириш; объектни унинг қисмларининг бирлигида, яхлитликда идрок қилиш; таҳлил қилиш ва синтезлаш қобилияти; керакли ахборотни зарур пайтда узатиш; турлича идрок қилиш, кузатиш, текшириб бориш; ўхшатиш; ички туйғуни (интуицияни) ишга солиш; ажрата билиш, талқин қилиш; ижодий тахмин қилиш ва тасаввур этиш; якунига етказиш, такомилллаштириш; акс эттириш, тубдан ўзгартириш кабиларда ҳам намоён бўлади. Тадқиқот жараёнида мотивация, релаксация, ўқувчиларда ижодий изланиш мавжудлигини рағбатлантириш каби усулларни қўллаб, уларнинг шахсий фаоллигини оширишга, меъморий ёдгорликларнинг бадиий ва эстетик хусусиятларини англашга қаратилган синфдан ташқари 43 машғулотлардаги интеллектуал-ижодий фаолиятни жараён сифатида баҳолаб, ўқувчи шахсида ўқув ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ҳамда унинг фаол, англанган-мотивацион, аниқ бир мақсадга йўналтирилган, эҳтиёжларига асосланган, методик, натижали-башоратланган, интеллектуал- ижодий мулоқотларини таълимнинг амалий ва назарий шакллари, инновацион дидактик методларини қўллаш асосида такомиллаштиришга ҳаракат қилдик. Юқори синф ўқувчиларида креативлик қобилиятини ривожлантириш мақсадида уларнинг психологик ёш ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда суҳбат, анкета, тест, саволнома ва бошқа диагностик воситалар орқали мавжуд креативлик қобилиятини тегишлича ташхислаш, унда мавжуд бўлган ва ривожлана бошлаган креативлик қобилиятини, жумладан, фикрлаш ва ижод қилиш билан боғлиқ тафаккур даражасини аниқлашни зарур деб топдик. Ўқув жараёнида миллий-маданий мерос идрок қилинибгина қолмай, интеллектуал-ижодий нуқтаи назардан ўрганилиши зарур. Чунки интеллектуал-ижодий креатив идрок қилиш ва уни ижодий фаолият жараёнига жорий этишни, зарур коммуникатив муносабатларни амалга татбиқ қилишни синфдан ташқари шароитларда тўлиқ амалга ошириш мумкин. Юқори синф ўқувчилари билан амалга ошириладиган интеллектуал- ижодий ишлар тизими ва сифатига қуйидаги талаблар қўйилади: машғулотлар мавзуси ва мазмуннинг мутаносиблиги; вариативлик ва комплекслилик; тарихий-маданий материални ўрганиш давомийлиги ва мураккаблашганлиги; ўқувчида креативлик қобилиятни ривожлантира олиш; уларни ўз-ўзини креатив ривожлантиришга йўналтириш. Креатив қобилиятни ўстиришга қаратилган фаолият (идрок қилиш, ахборот материалларини ижодий тайёрлаш, уларнинг турли ўқув аудиторияларида ижтимоийлаштирилиши) ўқувчилар учун қизиқарли бўлиб, уларнинг эҳтиёжларига мос келадиган, аҳамиятли, зарур ўқув фаолияти ҳисобланди. Бундай фаолият, айниқса, юқори синф ўқувчиларини ўзига жалб қилади. Бу ёш даври идрок қилиш, ижодий фаоллик, шаклланган интеллект, ижодий потенциал, ижтимоий-коммуникатив фаолиятга интилиш, интеллектуал-ижодий ривожланиш, такомиллашишга интилишнинг кучлилиги билан ажралиб туради. Ўсмирда нафақат ижодий-интеллектуал, балки мулоқот қилиш, ижтимоий фаолиятга интилиш, оммавий ахборот воситалари, миллий ва жаҳон маданиятига қизиқиш, ўз билимлари билан ўртоқлашиш каби ижтимоий-комуникатив қобилиятлар ҳам шаклланади. Унда олдиндан сезиш, режалаштириш, масъулият, қатъият, ўз-ўзини бошқариш, назорат қилиш каби эмоционал, интеллектуал ва иродавий хусусиятлар фаоллашади. Биз ушбу тадқиқот ишимизда Ўзбекистон тарихий- маданий ёдгорликларини ижодий ўрганиш бўйича синфдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг мужассамланган ахборотларни англашга қаратилган интеллектуал-ижодий фаолиятига таяниб, уларда креатив-ижодий қобилиятларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик. Тадқиқот 44 жараёнида ўқувчиларнинг эмоционал-иродавий хусусиятлари, уларнинг қизиқиши, истаги, эҳтиёжи мотивациявий омил сифатида фаоллаштирилди. Ушбу жараён самарадорлигига ўқувчи креатив қобилиятини ривожлантириш механизмларини ҳар тарафлама такомиллаштириш орқали эришилди. Механизм – табиат қонунларига кўра амал қиладиган ҳодиса ёки ҳаракатлар тизими, шунингдек, унинг амалга ошишига кўмаклашувчи қурилма ёҳуд асбоблардир. Ўқувчиларда креативлик қобилиятини ривожлантириш мазкур жараённи амалга оширишга қаратилган психологик- педагогик механизмларни фаоллаштиришни талаб этади. Бундай психологик- педагогик механизмлар қуйидагилардан иборат: мотивацион механизм– мотивсиз, хоҳиш-истаксиз қобилиятлар юзага чиқмайди; операцион механизм – операция (усуллар) ёрдамида қобилиятлар намоён бўлади; функционал (жараёнли) механизм – руҳий жараёнлар сифати орқали қобилиятларнинг операцион механизмлари амалга ошади; инновацион методлар, усул, услуб ва воситалар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling