Metodikalari kafedrasi


ШАХС МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet92/188
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1816877
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   188
Bog'liq
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845

 
ШАХС МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА 
ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ 
Хакимова Дилноза Юсуфхоновна, 
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 
стажёр-тадқиқотчиси 
Анотация: Мақолада Шахс маънавий маданияти масаласи кенг 
қамровли фалсафий категория эканлиги, ҳар бир киши дунёга келганидан 
бошлаб, умрининг охиригача ўз халқининг турли-туман урф-одатлари, 
анъаналари шахсий ва ижтимоий ҳаёт учун мос қоидалар асосида яшаши, бу 
тарихан шаклланган қадриятлар инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган 
жараёнларда тарбиянинг ўрни атрофлича ёритилган. 
Калит сўзлар: Шахс, категория, тарбия, эстетик маданият, миллий, 
диний, инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик, эътиқод, 
ижтимоийлашув. 
Ҳар бир даврнинг ижтимоий муҳитида ўзига хос муаммоларни ечимини 
топишга, унда фаолият олиб бораётган инсонларнинг мукаммал шахс бўлиб 
тарбияланишларига хизмат қилади. Бунда шахс маънавий маданиятини 
шакллантириш ўзининг амалий ва назарий асосларига эгадир. Аслида, шахс 
маънавий маданияти тушунчаси, унинг мазмун-моҳиятининг талқинига 
эътибор қаратишимиз лозим. Умуман маданият, хусусан маънавий маданият 
мазмунини: сиёсий маданият, ахлоқий маданият, иқтисодий маданият, 
ҳуқуқий маданият, эстетик маданият ва бошқа маданият элементлари ташкил 
этади ва тарбия тизимида ўзини намоён этади. Бу маданият элементлари 
шахс ва жамият ҳаёти билан боғлиқ бўлгандагина шакллана боради ва 
ривожланади. Аммо шахс камолотида юқоридаги маданият элементларидан 
қайси бири устиворлиги ёки барчасига бўлган муносабатнинг ўсиб бориши 
шахснинг ижтимоийлашуви билан боғлиқ. Агарда шахснинг мақсадга 
йўналтирилган фаолияти тушунчасининг мазмунига эътибор қаратсак, у 
турли эътиқод ва қарашларга эгалиги маълум бўлади. Демак, жамиятда ҳар 
бир шахснинг ўзига хос эътиқоди, қарашлари мавжуд экан, шахс маънавий 
маданияти камолотида тарбиянинг ролига эътибор қаратилиш лозим. Бундай 
шахсда миллий, диний ва умуминсоний қадриятларга мос инсонпарварлик, 
ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, сиёсий 
етуклик фазилатлари шакллана боради.
Шахс 
маънавий 
маданиятининг 
тарбияга 
таъсири, 
унинг 


146 
ижтимоийлашуви билан боғлиқ ҳолда узоқ давом этадиган мураккаб 
зиддиятли жараён бўлганлиги учун ҳам ҳар бир ижтимоий тузум моҳияти, 
сиёсати таъсирида бўлганлиги маълум. Масалан, собиқ шўролар тузуми 
даврида маънавий маданият мазмуни коммунистик мафкурага тўла 
бўйсундирилган 
бўлиб, 
унда 
жамоавийлик 
тарбияси, 
тенглик, 
умуммулкчилик ғоялари шаклланган эди. Мустақиллик йилларида 
Ўзбекистонда шахс маънавий маданиятини шаклланиши ва ривожланишига 
миллий тарбия сингдирилди.
Шахс маънавий маданияти масаласи кенг қамровли фалсафий категория 
бўлганлигидан унинг барча жиҳатларини қамраб олиш осон иш эмас. Зеро, 
шахс маънавиятини шаклланиши, аввало унинг шахс сифатида 
шаклланишининг объектив ва субъектив омиллари билан боғлиқ бўлиб, 
инсониятнинг бутун тарихий тараққиётида босиб ўтган йўлини қамраб олади. 
Бу йўл жамият тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-аҳлоқий 
ривожланиш йўлидир. Хусусан бу тарихий жараёнда яратилган миллий ва 
диний тарбия маънавиятнинг асосини ташкил этади. Маълумки, ҳар бир 
киши дунёга келганидан бошлаб, то умрини охиригача ўз халқининг турли-
туман урф-одатлари, анъаналари шахсий ва ижтимоий ҳаёт учун мос 
қоидалар асосида яшар экан, бу тарихан шаклланган қадриятлар инсон ва 
инсоният учун аҳамиятли бўлган жараёнлардир. Уларнинг тарбиявий 
йўналтирувчилик таъсирини доимо ҳис этади. “Жаҳон ҳамжамияти 
томонидан кенг эътироф этилаётган ушбу илмий-маънавий мерос дунё 
маданияти ва маънавияти тараққиётига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшилгани 
маълум. Айнан ана шу омил Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишда, илм-
фан, маънавий ва маданий фаолият, таълим-тарбия соҳаларини кенг 
ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш учун асос бўлмоқда” [1.34-35]. 
Ҳар қандай кишида маънавиятнинг шаклланиши моддий ва маънавий 
эҳтиёжи ва жамоадаги тарбияга асосланади. Зеро, моддий ва маънавий 
эҳтиёжлар бир-биридан кескин ажралган ҳолда бўлмасада, улар ўртасидаги 
муайян фарқни нисбатан кўрсатиш мумкин. Масалан, маънавий эҳтиёж 
аксарият олимларнинг фикрича, тарбияга асосланади ва айрим ҳолларда 
ирсият билан боғлаш (ёзувчи, рассом, ижодкор ва ҳоказо эгаси бўлиши 
қобилияти) ҳиллари мавжуд. Аммо бизнингча, ҳар бир кишидаги индивидуал 
қобилиятнинг мавжудлиги, ўз устида тинмай ишлаши, ўзлигини англашга 
бўлган интилишлари каби томонлари киши маънавий маданиятини 
бойитишда алоҳида ўрин тутишини эсдан чиқармаслигимиз керак. Субъект 
бу жараёнда ўз ҳаётий фаолиятидаги типик жиҳатларини нафақат 
индивидуаллаштиради, балки шу билан бирга индивидуалликни ўзини ҳам 
тўла маънода умумлаштиради [2. 476]. 
Моддий эҳтиёж эса тарбиядан ажралмаган ҳолда шаклланиб боради. 
Моддий эҳтиёж ҳар бир кишида яшаши, турмуш тарзи учун зарур бўлган 
моддий неъматларга (уйи, кийим боши, рўзғор асбоблари ва бошқалар) эга 
бўлиши билан характерланади. Айрим ҳолларда бойликка ҳирс қўйиш, 
мешчанлик кайфиятини вужудга келиши, ҳар қандай йўл билан бўлмасин 
мол-мулкини кўпайтириш, бошқалардан ўзини юқори қўйиш ҳақиқий 


147 
маънавиятга зид ҳолат эканлиги бу жараёндаги нуқсон ҳисобланади.
Бундай ҳолатни юзага келишига маълум маънода бир томондан, жамият 
ва шахс муносабатлари ва турмуш тарзидаги тарбия мезонининг бузилиши 
бўлса, иккинчи томондан, бундай одамларда нафақат диний қадриятларни 
балки, жамиики мавжуд қонунларни ҳурмат қилмаслик иллатлари намоён 
бўлади. 
Маънавиятимиз мазмунига доғ бўлган бундай иллатлар собиқ шўролар 
тузуми жорий этган турмуш тарзи бўйича инсоний фазилатларни эъзозлаш, 
эзгу амалларни бажариш, диний қадриятларга амал қилишни чеклаган 
мафкурага асосланди. Ижтимоий ҳаётимиздаги бу мазмундаги мафкурага 
асосланган сиёсат жамият тараққиётининг барча жабҳаларига, шу жумладан 
оилавий муносабатларга, оилада фарзандлар тарбиясига ҳам ўзининг салбий 
таъсирини кўрсатганлигини ҳаётий тажриба кўрсатди. Маълумки, шахснинг 
шаклланиши у яшаётган жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий
маданий ва ахлоқий муҳитнинг таъсирида кечади. Бунда соғлом ва носоғлом 
муҳит мавжудлигини фарқлаш лозим. Бу жараённинг биринчи босқичи 
оиладир. Соғлом маънавий муҳит ҳукм сўрган оилада гўдакнинг дунёга 
келган кунидан бошлаб, аҳлоқий ва онгли фаолиятига асос солинади. Зеро, 
янги туғилган чақалоқнинг шахс сифатида шаклланишининг биринчи 
“ғишти” оилада қўйилар экан, бу шахс камолотининг жуда кўп ва мураккаб 
объектив ва субъектив омиллари ичида муҳимларидан, ҳаттоки ҳал қилувчи 
жиҳатларидан бири ҳисобланади. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев 
таъкидлаганидек, “Бундай хислатлар кўп миллатли халқимиз, юртимиздаги 
барча оилалар учун ҳар томонлама ўрнак ва ибратга лойик бўлган маънавий 
ҳодисадир[3. 258]. 
Мустақиллик йиллари оила ва оилавий муносабатларни тубдан 
яхшиланишига қаратилган бир қанча давлат аҳамиятига эга бўлган қарорлар 
қабул қилиниб, амалий тадбирлар ҳаётга жорий этилди. Жумладан, янги 
“Оила кодекси”[4] 1998 йил 30 апрель куни қабул қилинди ва 1998 йил 1 
сентябрдан эътиборан амалга киритилди. Ушбу Кодекс 8 бўлим, 30 боб, 238 
моддадан иборат бўлиб, янги оила қурувчи томонларнинг ҳуқуқлари ва 
бурчларини ҳамма томонини қамраб олган бўлиб, ҳар бир янги оилани 
соғлом руҳга эга бўлишини таъминлаб, унда туғиладиган чақалоқларни 
мамлакатимиз, халқимиз ва жамиятимиз учун комил инсон бўлиб етишишга 
замин ҳисобланади. Бинобарин оила ва оилавий муносабатлар, уларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлом авлод тарбиясига эътибор бериш каби 
масалалар ҳуқуқий ва фуқаролик давлатини бунёд этиш соҳасининг муҳим 
таркибий қисми сифатида қараб келинмоқда.
Шахс маънавий маданиятини шаклланишининг оиладан бошланишини 
яхши тушунган ўзбек халқи оилада ота ва онанинг нафақат соғлом бўлиши, 
балки уларнинг руҳиятини тетик ва теранлигига эътибор берилган. Ўзбек 
халқининг аллома олими буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино шу муносабат 
билан ўзининг “Тиб қонунлари” номли асарида “Чақалоқнинг она қорнида 
ривожланиши ва туғилгандан кейинги даврларда шахс сифатида 
шаклланиши она руҳиятига боғлиқ”[5. 75] деган эди. Инсон боласининг шахс 


148 
сифатида камолотга етишиши, унинг дунёга келтирувчи ота ва оналарнинг 
руҳан ва жисмонан тетик бўлиши, айниқса маънавияти бой бўлиши 
муҳимдир. 
Ҳар қандай жамият оилалардан ташкил топади. Оила жамиятнинг 
негизи, оила жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва демографик 
ривожланишига пойдевор бўладиган асосий ижтимоий бўғиндир. У ҳаётнинг 
абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, тарихий анъана, 
урф-одатларимизни сақлайдиган, айни пайтда келажак авлод муносиб 
инсонлар бўлиб етишишига асос вазифасини ўтайдиган ижтимоий 
тузилмадир. Шарқда қадим-қадим замонлардан бошлаб оилада соғлом муҳит, 
соғлом руҳият бўлишига, хусусан шарқона удумларни сақланишига алоҳида 
эътибор берилган. Агар оила мустаҳкам, тинч-осойишта ҳаёт кечирса, 
маҳалла ҳам юрт ҳам тинч бўлган. 
Тарбия жараёнида маҳалланинг ўрни катта бўлиб, миллий ва анъанавий 
қадриятларни эъзозлаш, изчил тарғиб қилиш, маҳаллада истиқомат 
қиладиган оилаларнинг мустаҳкамлигига эътибор қаратиш, унда вояга 
етаётган ёшларнинг комил инсон бўлиб етишишига кўмаклашиш биринчи 
ўринда туради. Ҳақиқатдан ҳам фуқаролик жамиятининг шакллантиришда 
ўзини-ўзи бошқариш органи бўлган маҳалла шахс маънавий маданиятини 
шакллантиришга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
Шахс маънавиятининг шаклланиши, ривожланиши, генезиси ва 
босқичлари ҳақида бу борадаги ҳар бир халқнинг ўз қарашлари мавжуд. Бу 
ёндашувларни, асосан икки йўналишда деб қаралса маъқул бўлади. Биринчи 
йўналиш, шахс маънавиятининг келиб чиқиши ва ривожланишининг инсон 
ва жамиятни келиб чиқиши даври билан боғлиқ ҳолда асослашга ҳаракат 
қилинган. Иккинчи йўналишда эса, Марказий Осиёга ислом динининг 
киритилиши даври ва қисман ундан олдинги маънавий-маданий қадриятлар 
билан узвий боғлиқликда олиб қаралган. Умуман олганда, мамлакатимиздаги 
ислоҳотлар жараёнида тарбиянинг ролини ошириш, ёш авлодни милликлик 
руҳида камол топтириш барчамиз учун узлуксиз тарбия саналади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling